Жаҳон

АҚШ Россия нефтига қарши санкцияларни қайта тиклади

Яқин Шарқдаги уруш фонида Россия нефти савдосига вақтинчалик рухсат берилган. Мазкур енгиллик 11 апрелдан ўз кучини йўқотган.

АҚШ Россия нефтига қарши санкцияларни қайта тиклади

АҚШ президенти Доналд Трамп маъмурияти Россия нефти ва нефть маҳсулотларига нисбатан жорий этилган вақтинчалик санкция енгиллигини тўхтатади. Бу ҳақда Bloomberg'га таяниб, Moscow Times хабар берди.

 

Маълум қилинишича, 2026 йил 12 мартгача кемаларга юкланган нефтни қонуний сотишга рухсат берган ушбу чоралар 11 апрель куни ўз кучини йўқотган. Мазкур енгиллик Яқин Шарқдаги уруш фонида энергия бозорларида юзага келган кескинлик сабаб жорий этилган эди.

 

Хусусан, Эрон томонидан Ҳормуз бўғозининг ёпилиши глобал нефть экспортининг кунига қарийб 13 миллион баррелга қисқаришига ва нархларнинг 100 доллардан ошишига олиб келган. Шу шароитда Оқ уй глобал бозорда таклифни ошириш мақсадида Россия ва Эрон нефтига қўйилган айрим чекловларни вақтинча юмшатган эди.

 

The New York Times маълумотига кўра, Эрон нефтини сотишга берилган қисқа муддатли рухсат 19 апрелда якунига етади. АҚШ Молия вазирлиги ушбу муддат ҳам узайтирилмаслигини билдирган.

 

Шу билан бирга, Халқаро энергия агентлиги ҳисоботига кўра, 2026 йил март ойида Россиянинг нефть ва нефть маҳсулотлари экспортидан тушган даромади 19 миллиард долларга етган. Бу февраль ойига нисбатан 9,3 миллиард долларга, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан эса 4,8 миллиард долларга кўпдир.

 

Ҳисоботда қайд этилишича, Россиядан нефть экспорти кунига 0,27 миллион баррелга ошиб, 4,6 миллион баррелни ташкил этган. Нефть маҳсулотлари экспорти эса 0,05 миллион баррелга кўпайиб, 2,5 миллион баррелга етган. Натижада умумий экспорт ҳажми кунига 7,1 миллион баррелгача ошган.

 

Бундан ташқари, март ойида Россияда нефть қазиб олиш ҳажми кунига 0,29 миллион баррелга кўпайиб, 8,96 миллион баррелни ташкил этган. Бу кўрсаткич ОПЕC+ доирасида белгиланган квотадан 0,61 миллион баррелга кам бўлса-да, суюқ углеводородлар умумий қазиб олиш ҳажми кунига 10,32 миллион баррелгача етгани таъкидланган.

Францияда Шамонда вируси илк бор одамда аниқланди: бемор вафот этди

Францияда Шамонда вируси илк бор одамда аниқланди: бемор вафот этди

Бу вирус одамда илк бор аниқланган ҳолат бўлиб, дастлабки маълумотларга кўра, беморга у майда қон сўрувчи ҳашарот чақиши орқали юққан.

Саудия Арабистонидаги аэропортга навбатдаги ҳужум: бир киши ҳалок бўлди, саккиз киши яраланди

Саудия Арабистонидаги аэропортга навбатдаги ҳужум: бир киши ҳалок бўлди, саккиз киши яраланди

Мамлакат шарқида яна тўртта дрон уриб туширилган.

Сайловдан кейинги режа: АҚШ ва Исроил Эронга қарши операцияни кўриб чиқмоқда

Сайловдан кейинги режа: АҚШ ва Исроил Эронга қарши операцияни кўриб чиқмоқда

Эҳтимолий ҳужумларда ядровий иншоотлар, энергетика инфратузилмаси, ракета ва дрон арсеналлари нишонга олиниши мумкин.

Фолбиндан мижозгача назоратда: махсус рўйхат шакллантирилмоқда

Фолбиндан мижозгача назоратда: махсус рўйхат шакллантирилмоқда

Ички ишлар вазирлиги фолбинлар, сеҳргарлар, фоҳишалар, уларнинг мижозлари ва оила аъзоларини махсус маълумотлар базасига киритиб, доимий мониторинг қилишни бошлади.

Путин музокараларга рози бўлди: Россия, Украина ва АҚШ учрашуви кутилмоқда

Путин музокараларга рози бўлди: Россия, Украина ва АҚШ учрашуви кутилмоқда

Кремль музокаралар 10 ноябрь ёки ундан кейин Абу-Дабида ўтказилиши мумкинлигини маълум қилди.

Нетаняху Эронга зарбаларни қайта бошламоқчи — FТ

Нетаняху Эронга зарбаларни қайта бошламоқчи — FТ

АҚШ эса сайловларгача кескин чоралар кўришни истамаяпти.

Икки ойда 400 миллиард доллар: АҚШ қарзи ўсишда давом этмоқда

Икки ойда 400 миллиард доллар: АҚШ қарзи ўсишда давом этмоқда

АҚШнинг давлат қарзи 40,4 триллион долларга етди.

АҚШ ёрдамисиз Украина бугун мавжуд бўлмас эди — Рубио

АҚШ ёрдамисиз Украина бугун мавжуд бўлмас эди — Рубио

АҚШ Давлат котиби Вашингтон ёрдамисиз Украина суверен давлат сифатида мавжуд бўлмаслиги мумкинлигини айтди.