Ўзбекистон

Президент Шавкат Мирзиёев Бутунжаҳон таэквондо федерацияси президентини “Дўстлик” ордени билан тақдирлади

Шунингдек, Ўзбекистон Президентига мамлакатда таэквондони ривожлантиришга қўшган ҳиссаси учун Бутунжаҳон таэквондо федерациясининг олий мукофоти — “Шон-шараф ордени” топширилди.

Президент Шавкат Мирзиёев Бутунжаҳон таэквондо федерацияси президентини “Дўстлик” ордени билан тақдирлади

 

Шавкат Мирзиёев 15 апрель куни ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионати доирасида Ўзбекистонда бўлиб турган Бутунжаҳон таэквондо федерацияси президенти Чо Чунг Вонни қабул қилди.

 

Учрашувда сўнгги йилларда таэквондо йўналишида Ўзбекистонда сезиларли ўсиш кузатилгани қайд этилди. Мамлакатда ушбу спорт тури билан шуғулланувчилар сони деярли икки баробарга ошиб, 35 минг нафарга етгани таъкидланди. Шунингдек, ўзбекистонлик спортчилар Парижда бўлиб ўтган Олимпия ва Паралимпия ўйинларида умумжамоа ҳисобида учинчи ўринни эгаллагани алоҳида қайд этилди.

 

Чо Чунг Вон Ўзбекистонда спортни ривожлантириш, ёшлар орасида соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб этиш ва замонавий инфратузилма яратиш бўйича амалга оширилаётган ислоҳотларни юқори баҳолади.

 

Томонлар ҳамкорликни янада кенгайтириш, жумладан профессионал спортчилар ва ҳакамлар тайёрлаш, сунъий интеллект ва спорт тиббиёти соҳасида тажриба алмашиш, шунингдек, халқаро мусобақаларни Ўзбекистонда мунтазам ўтказиш масалаларини муҳокама қилдилар.

 

Учрашув якунида Шавкат Мирзиёевга мамлакатда таэквондони ривожлантиришга қўшган ҳиссаси учун Бутунжаҳон таэквондо федерациясининг олий мукофоти — “Шон-шараф ордени” топширилди.

 

Шунингдек, Чо Чунг Вон давлат раҳбарига Дўстлик ордени билан тақдирланди.

 

Қайд этилишича, ушбу мукофот илк бор айнан давлат раҳбарига топширилган бўлиб, бу Ўзбекистонда таэквондо ва спортни ривожлантириш борасидаги ислоҳотларнинг халқаро миқёсда эътироф этилганини кўрсатади.

Мақсадли қабул имтиҳонлари: талабгорлар учун рухсатномалар эълон қилинди

Мақсадли қабул имтиҳонлари: талабгорлар учун рухсатномалар эълон қилинди

Хорижий ва нодавлат ОТМларга мақсадли қабул учун ажратилган жами 1652 та квота доирасидаги тест синовлари 28 октябрь куни ўтказилади.

145 медаль, тарихий натижа: Ўзбекистон паралимпиячилари кучли учликда

145 медаль, тарихий натижа: Ўзбекистон паралимпиячилари кучли учликда

Бу делегация тарихидаги энг яхши натижа бўлди.

Эрон элчиси ТИВга чақиртирилди: Ўзбекистон норозилик нотасини топширди

Эрон элчиси ТИВга чақиртирилди: Ўзбекистон норозилик нотасини топширди

Эроннинг хориждаги элчихоналари Самарқанднинг тарихий-маданий меросини форс цивилизациясига боғловчи постлар эълон қилганди.

Президент ички ишлар органлари ходимларига табрик йўллади

Президент ички ишлар органлари ходимларига табрик йўллади

Президент Шавкат Мирзиёев жиноятларнинг олдини олиш, кибержиноятчиликка қарши курашиш ва фуқароларнинг ички ишлар органларига ишончини мустаҳкамлаш устувор вазифалар эканини таъкидлади.

Тошкент ҳавоси ифлосланмоқда: кўчаларга сув пуркаш ишлари кучайтирилди

Тошкент ҳавоси ифлосланмоқда: кўчаларга сув пуркаш ишлари кучайтирилди

Ушбу жараёнга қарийб 100 та махсус техника жалб қилинган.

54,8 трлн сўм ундирилди: МИБ ўтган йилги натижадан 14,4 трлн сўмга ошди

54,8 трлн сўм ундирилди: МИБ ўтган йилги натижадан 14,4 трлн сўмга ошди

Маблағларнинг асосий қисми давлат фойдасига йўналтирилди.

Уятли сўзлар ва тарқалган видео: Қўқонда эркак 10 суткага қамалди

Уятли сўзлар ва тарқалган видео: Қўқонда эркак 10 суткага қамалди

Жамоат жойида юриш-туриш қоидаларини бузган эркак жазоланди.

Учтепадаги хонадонда ёнғин чиқди: бир киши ҳалок бўлди

Учтепадаги хонадонда ёнғин чиқди: бир киши ҳалок бўлди

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, суриштирув ишлари олиб борилмоқда.