Ўзбекистон

Тошкентда алиментдан қарздор ота спа-салондан топилди

У икки нафар собиқ турмуш ўртоғига алимент тўламай келган.

Тошкентда алиментдан қарздор ота спа-салондан топилди

Тошкент шаҳрида икки нафар собиқ турмуш ўртоғига алимент пулларини тўлашдан бош тортиб кетган ота машҳур спа-салонда қўлга тушди. Бу ҳақида МИБ ахборот хизмати Zamon.uz'га маълум қилди.

 

Қайд этилишича, ФИБ Учтепа туманлараро судининг буйруғи асосан қарздор М.О.дан ундирувчи И.А. фойдасига бир нафар фарзанди вояга етгунига қадар алимент ундириш белгиланган.

 

Бундан ташқари, ФИБ Учтепа туманлараро судининг ижро варақасига асосан қарздор М.О. дан ундирувчи Н.Д. фойдасига ҳам бир нафар фарзанди учун алимент ундириш белгиланган.

 

Мазкур ижро ҳужжати юзасидан қарздор М.О. алимент пулларини 2025 йил 1 февраль ойидан бери тўламасдан, давлат ижрочисининг талабларини бажармасдан келган.

 

Шунга кўра, давлат ижрочиси қарздорнинг яшаш манзили бўйича борилганда уйда йўқлиги аниқланган ҳамда қарздорнинг топиш имконияти йўқлиги сабабли, унга нисбатан расман қидирув эълон қилинган.

 

Шундан сўнг у Тошкент шаҳридаги машҳур спа-салонида эканлиги аниқланиб, қидирув ходимлари ҳамкорлигида ушланган.

 

Давлат ижрочиси ҳисоб-китобларига кўра, алимент қарздорлик миқдори жорий йилнинг 1 апрелига қадар ҳисобланганда қарздор М.О.дан ундирувчи И.А. фойдасига 9 736 306 сўм ва иккинчи ундирувчи Н.Д. фойдасига 9 736 306 сўм жами 19 736 306 сўм қарздорлик вужудга келган.

 

Қарздор бир неча маротаба огоҳлантирилганига қарамай алимент мажбуриятини бажармагани оқибатида давлат ижрочиси томонидан иш ҳужжатлари Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 47(4)-моддаси асосида тўпланган ҳужжатлар тегишли туман судига юборилган.

 

Суд 08.04.2026 йилда маъмурий ишни кўриб чиқиб, қарздор ота М.О.ни ҳуқуқбузарликни содир этган деб топиб, унга нисбатан 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланган.

 

Шундан сўнг қарздор М.О.нинг яқин қариндошлари томонидан 14 апрель куни алимент пуллари тўлиқ тўланиб берилган.

Эрон элчиси ТИВга чақиртирилди: Ўзбекистон норозилик нотасини топширди

Эрон элчиси ТИВга чақиртирилди: Ўзбекистон норозилик нотасини топширди

Эроннинг хориждаги элчихоналари Самарқанднинг тарихий-маданий меросини форс цивилизациясига боғловчи постлар эълон қилганди.

Президент ички ишлар органлари ходимларига табрик йўллади

Президент ички ишлар органлари ходимларига табрик йўллади

Президент Шавкат Мирзиёев жиноятларнинг олдини олиш, кибержиноятчиликка қарши курашиш ва фуқароларнинг ички ишлар органларига ишончини мустаҳкамлаш устувор вазифалар эканини таъкидлади.

Тошкент ҳавоси ифлосланмоқда: кўчаларга сув пуркаш ишлари кучайтирилди

Тошкент ҳавоси ифлосланмоқда: кўчаларга сув пуркаш ишлари кучайтирилди

Ушбу жараёнга қарийб 100 та махсус техника жалб қилинган.

54,8 трлн сўм ундирилди: МИБ ўтган йилги натижадан 14,4 трлн сўмга ошди

54,8 трлн сўм ундирилди: МИБ ўтган йилги натижадан 14,4 трлн сўмга ошди

Маблағларнинг асосий қисми давлат фойдасига йўналтирилди.

Уятли сўзлар ва тарқалган видео: Қўқонда эркак 10 суткага қамалди

Уятли сўзлар ва тарқалган видео: Қўқонда эркак 10 суткага қамалди

Жамоат жойида юриш-туриш қоидаларини бузган эркак жазоланди.

Учтепадаги хонадонда ёнғин чиқди: бир киши ҳалок бўлди

Учтепадаги хонадонда ёнғин чиқди: бир киши ҳалок бўлди

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Миллий сертификат имтиҳонида қайси алифбодан фойдаланилади? Агентлик изоҳ берди

Миллий сертификат имтиҳонида қайси алифбодан фойдаланилади? Агентлик изоҳ берди

Имтиҳонлар 24–26 октябрь кунлари барча ҳудудларда бўлиб ўтади.

Тадбиркорга босим ва 65 млн сўмлик талаб: ҳоким ўринбосарига жиноят иши қўзғатилди

Тадбиркорга босим ва 65 млн сўмлик талаб: ҳоким ўринбосарига жиноят иши қўзғатилди

У тадбиркордан уйига қувватли қуёш панелларини ўрнатиб беришни талаб қилган.