Жаҳон

Японияда 7,5 баллик зилзила содир бўлди

Мамлакатда цунами хавфи юзага келди. Аҳоли эвакуация қилинади.

Японияда 7,5 баллик зилзила содир бўлди

Япония қирғоқлари яқинида магнитудаси 7,5 гача бўлган кучли зилзила юз берди. Бу ҳақда CNN хабар берди.

 

 

Маълум қилинишича, Япония Метеорология агентлиги Ивате префектураси ҳамда Хоккайдо ва Аомори ҳудудларининг айрим қисмлари учун 3 метр баландликдаги цунами хавфи ҳақида огоҳлантирди. Шимоли-шарқий Япониянинг бошқа ҳудудлари учун эса тахминан 1 метргача бўлган цунами эҳтимоли қайд этилди.

 

АҚШнинг цунами огоҳлантириш тизими Япониянинг Хонсю оролининг шарқий қирғоқлари яқинида содир бўлган зилзила магнитудаси 7,4 га тенг эканини маълум қилган. Цунами хавфи 08:52 UTC  вақтида эълон қилинган. Кейинчалик Япония миллий агентлиги зилзила кучини 7,5 га қайта баҳолади, бироқ бу тафовут сабаблари ҳозирча аниқ эмас.

 

Воқеа жойида бўлган CNN продюсерининг Токиодан хабар беришича, улар жойлашган бино қарийб етти дақиқа давомида тебранган.

 

Япония бош вазири Санаэ Такаичи зарар кўрган ҳудудлар аҳолисини дарҳол эвакуация қилишга чақирди ва ҳукумат фавқулодда вазиятлар бўйича тезкор штаб тузганини маълум қилди.

 

“Цунами хавфи эълон қилинган ҳудудлардаги аҳоли дарҳол баландроқ жойларга ёки махсус эвакуация биноларига кўчиши керак”, — деди Такаичи.

 

Унинг таъкидлашича, ҳукумат зарар кўламини баҳолаш ва фавқулодда чораларни кўриш учун “барча имкониятларни ишга солмоқда”. Ҳозирча жабрланганлар ва моддий зарар ҳажми аниқлаштирилмоқда, яқин орада батафсил маълумотлар тақдим этилади.

 

Шунингдек, Токио ва Син-Аомори станциялари ўртасида қатновчи тезюрар поезд оператори электр таъминотидаги узилиш сабаб ҳаракат вақтинча тўхтатилганини маълум қилган.

Хитой АҚШ университетларида 80 та тарғибот гуруҳини ташкил этган — Пит Ҳегсет

Хитой АҚШ университетларида 80 та тарғибот гуруҳини ташкил этган — Пит Ҳегсет

АҚШ Мудофаа вазирлиги ушбу тузилмаларни миллий хавфсизликка таҳдид солувчи ташкилотлар рўйхатига киритган.

Ким Чен Ин Хитойга борди: икки давлат ўртасида янги кўприк очилди

Ким Чен Ин Хитойга борди: икки давлат ўртасида янги кўприк очилди

Ким Чен Ин Хитой Коммунистик партияси Сиёсий бюроси доимий қўмитаси аъзоси Ван Хунин билан учрашган.

Исроил Ғарбий соҳилда ҳарбий операция бошлади: икки шаҳар блокадага олинди

Исроил Ғарбий соҳилда ҳарбий операция бошлади: икки шаҳар блокадага олинди

Операция 23 октябрь куни икки нафар Исроил ҳарбийси ҳалок бўлган ҳужумдан кейин бошланди.

Россия Украинага ҳужум қилди: қурбонлар бор

Россия Украинага ҳужум қилди: қурбонлар бор

Ҳужумлар оқибатида Киев ва Харьковда тинч аҳоли вакиллари жароҳатланди.

Тинчлик келишувини ҳозир тузишга тайёрман — Зеленский

Тинчлик келишувини ҳозир тузишга тайёрман — Зеленский

Украина президенти амалдаги фронт чизиғи бўйлаб ўт очишни тўхтатишга тайёрлигини, бироқ Россияга қўшимча ҳудудларни беришга рози эмаслигини билдирди.

Омбордан олиб кетилган юклар манзилга етиб бормаган: АҚШда ўзбекистонлик эркак судланмоқда

Омбордан олиб кетилган юклар манзилга етиб бормаган: АҚШда ўзбекистонлик эркак судланмоқда

У юк автомобиллари орқали ташиладиган товарларни ўғирлаш схемасида иштирок этганликда айбланмоқда.

Россия, Украина ва АҚШ музокаралари қаерда ўтказилади? Икки манзил кўриб чиқилмоқда

Россия, Украина ва АҚШ музокаралари қаерда ўтказилади? Икки манзил кўриб чиқилмоқда

АҚШ расмийсига кўра, уч томонлама музокаралар яқин икки ҳафта ичида ўтказилиши мумкин.

Яқин Шарқдаги кескинлик: АҚШ Саудия Арабистонидаги элчихона ходимларини олиб чиқмоқда

Яқин Шарқдаги кескинлик: АҚШ Саудия Арабистонидаги элчихона ходимларини олиб чиқмоқда

Шунга ўхшаш хавфсизлик чоралари Яқин Шарқдаги бошқа давлатларда ҳам кўрилмоқда.