Ўзбекистон

Германия Россияни Европа хавфсизлигига асосий таҳдид сифатида кўрмоқда

Бундесвер мамлакат тарихида илк бор ҳарбий стратегия ва қуролли кучларни ривожлантириш концепциясини қабул қилди.

Германия Россияни Европа хавфсизлигига асосий таҳдид сифатида кўрмоқда

Германия Қуролли кучлари (Бундесвер) мамлакат тарихида илк бор ҳарбий стратегия ва қуролли кучларни ривожлантириш концепциясини қабул қилди. Бу ҳақда DW хабар берди.

 

Маълум қилинишича ҳужжатда Россия Европа хавфсизлиги учун асосий таҳдид сифатида қайд этилган ҳамда Бундесверни Европадаги энг кучли армияга айлантириш мақсади белгиланган.

 

Германия мудофаа вазири Борис Писториус 22 апрель куни Берлинда тақдим этилган комплекс мудофаа концепцияси доирасида мамлакатнинг ўзгараётган хавфсизлик муҳитига мос янги ёндашув ишлаб чиқилганини маълум қилди. Ҳужжатнинг асосий қисми махфий ҳисобланади.

 

Вазир Россия президенти Владимир Путин раҳбарлигидаги сиёсатни НАТО учун бевосита хавф сифатида баҳолади. Унинг таъкидлашича, Россия қайта қуролланиш орқали НАТО билан ҳарбий қарама-қаршиликка тайёрланмоқда ва ҳарбий кучни сиёсий мақсадларда қўллашни одатий восита сифатида кўрмоқда.

 

Янги стратегияга кўра, камида 460 минг нафар немис ҳарбийлари иттифоқчилар билан биргаликда Россиядан келиши мумкин бўлган эҳтимолий таҳдидга қарши туришга тайёр бўлиши керак.

 

Ҳужжатда Россия томонидан НАТО давлатларига, жумладан Германияга қарши гибрид таҳдидлар, жумладан киберҳужумлар, дезинформация, жосуслик ва саботаж фаолиятлари олиб борилаётгани қайд этилган. 

 

Шу билан бирга, Россиянинг Ғарбни душман сифатида кўриши ва НАТО бирлигини заифлаштиришга интилаётгани таъкидланган.

 

Писториус Германияни қисқа муддатда мудофаа қобилиятини ошириш, ўрта муддатда ҳарбий салоҳиятни кенгайтириш ва узоқ муддатда технологик устунликка эришишга йўналтирилганини билдирди. Унинг айтишича, Бундесвер Европадаги энг кучли конвенсионал армияга айлантирилади.

 

Стратегияда келажак урушларида ахборот устунлиги, сунъий интеллект, квант технологиялари, робототехника ва дронлар муҳим роль ўйнаши қайд этилган. 

 

Шунингдек, кибермаконда ва космосда ҳарбий салоҳиятни кучайтириш зарурлиги таъкидланган.

 

Ҳужжатга кўра, келажакдаги урушларда фронт ва орқа чизиқ ўртасидаги фарқ йўқолади ҳамда давлат, иқтисодиёт ва фуқаролар ҳам таҳдид остида бўлиши мумкин.

 

АҚШ НАТОнинг асосий таянчи бўлса ҳам, бироқ Германия иттифоқ доирасида ўз ҳарбий юкламасини ошириши кераклиги билдирилган. Германия НАТОнинг ядро тийиб туриш тизимидаги иштирокини давом эттириши қайд этилган.

 

Захира кучлар ҳам қуролли кучларнинг тўлиқ қисми сифатида қайта кўриб чиқилиб, улар зарур жиҳозлар билан таъминланиши белгиланган.

Ноқонуний суюлтирилган газ савдоси: 3 мингдан ортиқ газ баллони олиб қўйилди

Ноқонуний суюлтирилган газ савдоси: 3 мингдан ортиқ газ баллони олиб қўйилди

120 дан ортиқ ҳолатнинг 39 тасига газ таъминоти идоралари ходимларининг алоқадорлиги қайд этилди.

Ўзбекистонда айрим хизматларда қоғоз ҳужжат талаб қилинмайди: 33 та идоравий ҳужжат ўзгартирилди

Ўзбекистонда айрим хизматларда қоғоз ҳужжат талаб қилинмайди: 33 та идоравий ҳужжат ўзгартирилди

Эндиликда банклар, нотариал идоралар, аэропортлар ва бошқа ташкилотларда айрим ҳужжатларнинг электрон шаклидан фойдаланиш мумкин.

Самарқанддаги саммит доирасида «IMKON» марказининг очилиш маросими ҳам бўлиб ўтди

Самарқанддаги саммит доирасида «IMKON» марказининг очилиш маросими ҳам бўлиб ўтди

Марказ 2 ёшдан 18 ёшгача бўлган болаларга индивидуал эҳтиёжларидан келиб чиқиб, таълим ва реабилитация хизматларини кўрсатади.

Глобал миқёсдаги натижалар эътирофи: Зироат Мирзиёевага топширилган ЖССТ мукофоти кимларга берилади?

Глобал миқёсдаги натижалар эътирофи: Зироат Мирзиёевага топширилган ЖССТ мукофоти кимларга берилади?

WHO Director-General’s Award — Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти Бош директорининг глобал соғлиқни сақлаш соҳасидаги нуфузли халқаро мукофоти.

Миллий сертификат имтиҳонларига рўйхатдан ўтишда чеклов: сенатор сўрови юборилди

Миллий сертификат имтиҳонларига рўйхатдан ўтишда чеклов: сенатор сўрови юборилди

Ҳудудлар бўйича имтиҳон ўринларини тақсимлаш мезонлари ва талаб юқори бўлган жойларда қўшимча имкониятлар яратиш масаласига изоҳ бериш сўралган.

“Болалар — келажагимиз” деган қарашнинг ўзи етарли эмас — Шаҳноза Мирзиёева

“Болалар — келажагимиз” деган қарашнинг ўзи етарли эмас — Шаҳноза Мирзиёева

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги директорининг биринчи ўринбосари болалар фаровонлигини таъминлаш учун ҳукуматлар, бизнес вакиллари, фуқаролик жамияти ва халқаро ташкилотлар ҳамкорлигини кучайтириш зарурлигини қайд этди.

“Малика” бозорида қувлашмачоқ: қидирувдаги эркак қочаётганида машинага урилиб кетди

“Малика” бозорида қувлашмачоқ: қидирувдаги эркак қочаётганида машинага урилиб кетди

Фуқаро автомобилга урилганига қарамай, ҳаракатини давом эттирган, бироқ ички ишлар ходимлари томонидан қўлга олинган.

Метродаги “пробка”: “Пахтакор”даги тирбандликка изоҳ берилди

Метродаги “пробка”: “Пахтакор”даги тирбандликка изоҳ берилди

Йўловчилар тўпланишини камайтириш учун поездлар ҳаракати интервалларини қисқартириш чоралари кўрилмоқда.