Ўзбекистон

Ўзбекистонда уй-жойга муҳтож ёш оилаларга ипотека кредитлари берилади

Ипотека кредитлари бўйича ҳисобланган фоиз тўловларининг Марказий банк асосий ставкасидан юқори қисми давлат бюджети ҳисобидан қопланади.

Ўзбекистонда уй-жойга муҳтож ёш оилаларга ипотека кредитлари берилади

Шавкат Мирзиёев томонидан 2026 йил 20 апрелда имзоланган ПФ–66-сон Фармон билан 2026–2030 йилларга мўлжалланган “Янги Ўзбекистон ёшлари – 2030” стратегияси тасдиқланди. Бу ҳақда "Ҳуқуқий ахборот" Тelegram-канали хабар берди.

 

Фармонга мувофиқ, уй-жойга муҳтож ёш оилаларга 2027 йил 1 январдан бошлаб бирламчи бозордан уй-жой сотиб олиш учун ипотека кредитлари ажратиш тизими йўлга қўйилади.

 

Янги тартибга асосан:

 

  • ипотека кредитлари бўйича ҳисобланган фоиз тўловларининг Ўзбекистон Марказий банки асосий ставкасидан юқори қисми давлат бюджети ҳисобидан қоплаб берилади;

 

  • кредитлар ижтимоий мезонлар асосида танлаб олинган ёш оилаларга берилади.

 

Белгиланган талабларга кўра, ипотека кредитлари қуйидаги шартларга жавоб берадиган ёш оилаларга ажратилади:

 

  • ариза берувчи ва унинг турмуш ўртоғи 30 ёшдан ошмаган бўлиши;

 

  • уларнинг номида сўнгги уч йил давомида мулк ҳуқуқи асосида кўчмас мулк мавжуд бўлмаслиги.

 

Мазкур чора-тадбирлар ёшларнинг уй-жой шароитини яхшилаш, таълим сифати ва ҳудудлар кесимидаги имкониятлар тенглигини оширишга хизмат қилиши кутилмоқда.

 

Шунингдек, 2026 йил 1 июлгача нодавлат қўшимча таълим хизматлари кўрсатувчи ташкилотларда юқори натижаларга эришган ўқитувчилар хориждаги илғор таълим марказларида стажировкага юборилади.

 

Бундан ташқари олис ва чекка ҳудудларда хорижий тилларни ўқитишга ихтисослашган нодавлат таълим хизматларини ривожлантириш учун қўшимча рағбатлар жорий этилади. 

 

Хусусан, бундай фаолиятни йўлга қўйган ёки кенгайтиришни режалаштираётган субъектларга базавий ҳисоблаш миқдорининг 730 бараваригача фоизсиз қарз (ссуда) ажратилиши белгиланди.

 

Тошкент ҳавоси ифлосланмоқда: кўчаларга сув пуркаш ишлари кучайтирилди

Тошкент ҳавоси ифлосланмоқда: кўчаларга сув пуркаш ишлари кучайтирилди

Ушбу жараёнга қарийб 100 та махсус техника жалб қилинган.

54,8 трлн сўм ундирилди: МИБ ўтган йилги натижадан 14,4 трлн сўмга ошди

54,8 трлн сўм ундирилди: МИБ ўтган йилги натижадан 14,4 трлн сўмга ошди

Маблағларнинг асосий қисми давлат фойдасига йўналтирилди.

Уятли сўзлар ва тарқалган видео: Қўқонда эркак 10 суткага қамалди

Уятли сўзлар ва тарқалган видео: Қўқонда эркак 10 суткага қамалди

Жамоат жойида юриш-туриш қоидаларини бузган эркак жазоланди.

Учтепадаги хонадонда ёнғин чиқди: бир киши ҳалок бўлди

Учтепадаги хонадонда ёнғин чиқди: бир киши ҳалок бўлди

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Миллий сертификат имтиҳонида қайси алифбодан фойдаланилади? Агентлик изоҳ берди

Миллий сертификат имтиҳонида қайси алифбодан фойдаланилади? Агентлик изоҳ берди

Имтиҳонлар 24–26 октябрь кунлари барча ҳудудларда бўлиб ўтади.

Тадбиркорга босим ва 65 млн сўмлик талаб: ҳоким ўринбосарига жиноят иши қўзғатилди

Тадбиркорга босим ва 65 млн сўмлик талаб: ҳоким ўринбосарига жиноят иши қўзғатилди

У тадбиркордан уйига қувватли қуёш панелларини ўрнатиб беришни талаб қилган.

1 миллион сўмлик банкнота чиқадими? Марказий банк жавоб берди

1 миллион сўмлик банкнота чиқадими? Марказий банк жавоб берди

Ўзбекистоннинг биринчи президенти Ислом Каримов тасвирланган банкнота дизайни ҳам эълон қилинди.

Тарихий обидалар ва музейларга кириш 50 фоизга арзонлашади: кимлар учун?

Тарихий обидалар ва музейларга кириш 50 фоизга арзонлашади: кимлар учун?

Имтиёз 1–30 ноябрь кунлари амал қилади.