Ўзбекистон

Ўзбекистонда ёнғин хавфсизлиги қоидаларини бузганлик учун жазолар кучайтирилди

Тегишли қонун уч ой ичида кучга киради.

Ўзбекистонда ёнғин хавфсизлиги қоидаларини бузганлик учун жазолар кучайтирилди

Ўзбекистонда ёнғин хавфсизлиги қоидаларини бузганлик учун жавобгарлик чораларини кучайтиришга қаратилган қонун қабул қилинди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги тегишли ҳужжатга таяниб маълум қилди.

 

Қонунга мувофиқ, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга бир қатор ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди. Унга кўра, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, оммавий жойлар, омбор бинолари, ётоқхоналар ҳамда турар жойларда ёнғин хавфсизлиги қоидаларини бузиш, шунингдек, тегишли объектларни лойиҳалаш, қуриш ва реконструкция қилишда қонунбузарликларга йўл қўйган шахсларга нисбатан жарималар оширилади.

 

Янги тартибга кўра, жисмоний шахсларга 1 дан 3 БҲМгача, мансабдор шахсларга эса 3 дан 10 БҲМгача жарима қўлланилади. Амалдаги тартибда мансабдор шахслар учун жарима 3 дан 7 БҲМгача этиб белгиланган.

 

Шунингдек, Давлат ёнғин назорати бош инспектори ва унинг ўринбосарларига маъмурий ҳуқуқбузарлик ишлари бўйича мансабдор шахсларга 25 БҲМгача жарима қўллаш ваколати берилди. Илгари ушбу кўрсаткич 20 БҲМни ташкил этган.

 

Бундан ташқари, Фавқулодда вазиятлар вазирлигига ёнғин билан боғлиқ фавқулодда ҳолатларнинг олдини олиш ҳамда аҳоли ҳаёти ва соғлиғига бевосита таҳдид туғдирувчи вазиятларда қонунчиликда белгиланган тартибда тадбиркорлик фаолиятини вақтинча тўхтатиш ҳуқуқи берилди.

 

Мазкур қонун расмий эълон қилинган кундан бошлаб уч ой ўтиб кучга киради.

Эрон элчиси ТИВга чақиртирилди: Ўзбекистон норозилик нотасини топширди

Эрон элчиси ТИВга чақиртирилди: Ўзбекистон норозилик нотасини топширди

Эроннинг хориждаги элчихоналари Самарқанднинг тарихий-маданий меросини форс цивилизациясига боғловчи постлар эълон қилганди.

Президент ички ишлар органлари ходимларига табрик йўллади

Президент ички ишлар органлари ходимларига табрик йўллади

Президент Шавкат Мирзиёев жиноятларнинг олдини олиш, кибержиноятчиликка қарши курашиш ва фуқароларнинг ички ишлар органларига ишончини мустаҳкамлаш устувор вазифалар эканини таъкидлади.

Тошкент ҳавоси ифлосланмоқда: кўчаларга сув пуркаш ишлари кучайтирилди

Тошкент ҳавоси ифлосланмоқда: кўчаларга сув пуркаш ишлари кучайтирилди

Ушбу жараёнга қарийб 100 та махсус техника жалб қилинган.

54,8 трлн сўм ундирилди: МИБ ўтган йилги натижадан 14,4 трлн сўмга ошди

54,8 трлн сўм ундирилди: МИБ ўтган йилги натижадан 14,4 трлн сўмга ошди

Маблағларнинг асосий қисми давлат фойдасига йўналтирилди.

Уятли сўзлар ва тарқалган видео: Қўқонда эркак 10 суткага қамалди

Уятли сўзлар ва тарқалган видео: Қўқонда эркак 10 суткага қамалди

Жамоат жойида юриш-туриш қоидаларини бузган эркак жазоланди.

Учтепадаги хонадонда ёнғин чиқди: бир киши ҳалок бўлди

Учтепадаги хонадонда ёнғин чиқди: бир киши ҳалок бўлди

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Миллий сертификат имтиҳонида қайси алифбодан фойдаланилади? Агентлик изоҳ берди

Миллий сертификат имтиҳонида қайси алифбодан фойдаланилади? Агентлик изоҳ берди

Имтиҳонлар 24–26 октябрь кунлари барча ҳудудларда бўлиб ўтади.

Тадбиркорга босим ва 65 млн сўмлик талаб: ҳоким ўринбосарига жиноят иши қўзғатилди

Тадбиркорга босим ва 65 млн сўмлик талаб: ҳоким ўринбосарига жиноят иши қўзғатилди

У тадбиркордан уйига қувватли қуёш панелларини ўрнатиб беришни талаб қилган.