Ўзбекистон

"Дунё олдингидек “сокин” бўлмайди" — Шавкат Мирзиёев

Ўзбекистон Президенти барча раҳбарлар дунёқарашини мутлақо ўзгартириши зарурлигини айтди.

"Дунё олдингидек “сокин” бўлмайди" — Шавкат Мирзиёев

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ҳудуд ва тармоқларда иқтисодий ўсишни таъминлаш бўйича биринчи чорак якунлари таҳлили ва йил якунига қадар устувор вазифалар юзасидан видеоселектор йиғилиши бошланди. Бу ҳақда Президент матбуот котиби хабар берди.

 

Маълум қилинишича, Шавкат Мирзиёев биринчи чорак якунлари яхши бўлгани билан хотиржамликка берилиш хато эканини таъкидлаб, глобал вазият кескинлашаётган шароитда раҳбарлар иш услуби ва ёндашувларини тубдан ўзгартириши зарурлигини қайд этди.

 

“Такрор айтяпман: глобал зиддиятлар, қарама-қаршиликлар, етакчилик учун кураш авж олаётган ҳозирги шароитда дунё олдингидек “сокин” бўлмайди. Бундай вазиятда барча раҳбарлар ўзи одатланиб қолган иш услуби, ёндашуви, керак бўлса, дунёқарашини мутлақо ўзгартириши зарур”, – деди Президент.

 

Давлат раҳбари бу йил банклар орқали кичик ва ўрта бизнесни ривожлантиришга 140 триллион сўм йўналтирилаётганини маълум қилди. 

 

Келтирилган мисолларга кўра, ажратилган кредитлар ҳисобидан айрим ҳудудларда сезиларли бандлик яратилган. Хусусан, 1 миллиард сўм кредит эвазига Ширинда 20 та, Учқудуқда 17 та, Хонобод ва Сўхда 14 тадан, Томди туманида эса 13 та доимий иш ўрни яратилган.

 

Шу билан бирга, Учкўприк, Пискент, Бўстонлиқ, Кармана ва Қўрғонтепа туманларида 1 миллиард сўмлик кредит ҳисобига ўртача атиги 3 та иш ўрни яратилаётгани билдирилди.

 

Таъкидланишича, агар барча ҳудудларда кредитлар самарали лойиҳаларга йўналтирилганида, қўшимча 36 минг иш ўрни яратилиши ва яна 60 минг нафар фуқаронинг даромади норасмий сектордан чиқарилиши мумкин эди.

 

Шу муносабат билан лойиҳа танлаш ва кредит ресурсларини тақсимлашда сунъий интеллектдан фойдаланиш зарурлиги таъкидланди. Бироқ ҳудудий банк ходимларини сунъий интеллект асосида ишлашга ўқитиш ишлари сустлиги танқид қилинди.

 

Мутасаддиларга туман банк ходимларини сунъий интеллектга ўқитишни бошлаш ҳамда банкларда “Сунъий интеллект маслаҳатчиси” платформасини жорий этиш топширилди. Мазкур платформа тадбиркорларга кредит олиш жараёнида лойиҳа параметрлари, рисклари ва бозордаги талабни таҳлил қилиб, тайёр ечимлар тақдим этиши кўзда тутилган.

Тошкент ҳавоси ифлосланмоқда: кўчаларга сув пуркаш ишлари кучайтирилди

Тошкент ҳавоси ифлосланмоқда: кўчаларга сув пуркаш ишлари кучайтирилди

Ушбу жараёнга қарийб 100 та махсус техника жалб қилинган.

54,8 трлн сўм ундирилди: МИБ ўтган йилги натижадан 14,4 трлн сўмга ошди

54,8 трлн сўм ундирилди: МИБ ўтган йилги натижадан 14,4 трлн сўмга ошди

Маблағларнинг асосий қисми давлат фойдасига йўналтирилди.

Уятли сўзлар ва тарқалган видео: Қўқонда эркак 10 суткага қамалди

Уятли сўзлар ва тарқалган видео: Қўқонда эркак 10 суткага қамалди

Жамоат жойида юриш-туриш қоидаларини бузган эркак жазоланди.

Учтепадаги хонадонда ёнғин чиқди: бир киши ҳалок бўлди

Учтепадаги хонадонда ёнғин чиқди: бир киши ҳалок бўлди

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Миллий сертификат имтиҳонида қайси алифбодан фойдаланилади? Агентлик изоҳ берди

Миллий сертификат имтиҳонида қайси алифбодан фойдаланилади? Агентлик изоҳ берди

Имтиҳонлар 24–26 октябрь кунлари барча ҳудудларда бўлиб ўтади.

Тадбиркорга босим ва 65 млн сўмлик талаб: ҳоким ўринбосарига жиноят иши қўзғатилди

Тадбиркорга босим ва 65 млн сўмлик талаб: ҳоким ўринбосарига жиноят иши қўзғатилди

У тадбиркордан уйига қувватли қуёш панелларини ўрнатиб беришни талаб қилган.

1 миллион сўмлик банкнота чиқадими? Марказий банк жавоб берди

1 миллион сўмлик банкнота чиқадими? Марказий банк жавоб берди

Ўзбекистоннинг биринчи президенти Ислом Каримов тасвирланган банкнота дизайни ҳам эълон қилинди.

Тарихий обидалар ва музейларга кириш 50 фоизга арзонлашади: кимлар учун?

Тарихий обидалар ва музейларга кириш 50 фоизга арзонлашади: кимлар учун?

Имтиёз 1–30 ноябрь кунлари амал қилади.