Жаҳон

Эронга нисбатан ядровий қурол ишлатилмайди — Трамп

АҚШ президенти зарур бўлган тақдирда анъанавий ҳарбий воситалар орқали мақсадларга эриша олишини таъкидлади.

Эронга нисбатан ядровий қурол ишлатилмайди — Трамп

 

АҚШ президенти Доналд Трамп Эронга қарши ядровий қурол қўллаш режалаштирилмаётганини маълум қилди. Бу ҳақда Reuters хабар берди.

 

Оқ уйда журналистлар билан мулоқот чоғида давлат раҳбари АҚШ зарур бўлган тақдирда анъанавий ҳарбий воситалар орқали мақсадларига эриша олишини таъкидлаган. Унинг сўзларига кўра, ядровий қурол қўллаш зарурати мавжуд эмас.

 

Шунингдек, Трамп ядровий қурол умуман қўлланмаслиги лозимлигини қайд этган ҳамда бу турдаги қуроллардан фойдаланишга қарши эканини билдирган.

 

АҚШ президенти Эрон билан боғлиқ вазият юзасидан фикр билдириб, сулҳ даврида Теҳрон маълум даражада ҳарбий салоҳиятини тиклашга уринганини айтган. Шу билан бирга, АҚШ қуролли кучлари қисқа муддатда жавоб чораларини кўришга қодир эканини таъкидлаган.

 

Эрон билан эҳтимолий келишув масаласига тўхталган Трамп, бу борада шошилмаслигини, узоқ муддатли ва барқарор натижа берадиган келишувга эришиш тарафдори эканини билдирган.

Исроилда норозилик: минглаб одам Нетаньяху ҳукуматига қарши намойишга чиқди

Исроилда норозилик: минглаб одам Нетаньяху ҳукуматига қарши намойишга чиқди

Намойишчилар 2023 йил 7 октябрь кунги ҲАМАС ҳужуми юзасидан мустақил тергов ўтказилишини ва масъулларни жавобгарликка тортишни талаб қилди.

Хитой АҚШ университетларида 80 та тарғибот гуруҳини ташкил этган — Пит Ҳегсет

Хитой АҚШ университетларида 80 та тарғибот гуруҳини ташкил этган — Пит Ҳегсет

АҚШ Мудофаа вазирлиги ушбу тузилмаларни миллий хавфсизликка таҳдид солувчи ташкилотлар рўйхатига киритган.

Ким Чен Ин Хитойга борди: икки давлат ўртасида янги кўприк очилди

Ким Чен Ин Хитойга борди: икки давлат ўртасида янги кўприк очилди

Ким Чен Ин Хитой Коммунистик партияси Сиёсий бюроси доимий қўмитаси аъзоси Ван Хунин билан учрашган.

Исроил Ғарбий соҳилда ҳарбий операция бошлади: икки шаҳар блокадага олинди

Исроил Ғарбий соҳилда ҳарбий операция бошлади: икки шаҳар блокадага олинди

Операция 23 октябрь куни икки нафар Исроил ҳарбийси ҳалок бўлган ҳужумдан кейин бошланди.

Россия Украинага ҳужум қилди: қурбонлар бор

Россия Украинага ҳужум қилди: қурбонлар бор

Ҳужумлар оқибатида Киев ва Харьковда тинч аҳоли вакиллари жароҳатланди.

Тинчлик келишувини ҳозир тузишга тайёрман — Зеленский

Тинчлик келишувини ҳозир тузишга тайёрман — Зеленский

Украина президенти амалдаги фронт чизиғи бўйлаб ўт очишни тўхтатишга тайёрлигини, бироқ Россияга қўшимча ҳудудларни беришга рози эмаслигини билдирди.

Омбордан олиб кетилган юклар манзилга етиб бормаган: АҚШда ўзбекистонлик эркак судланмоқда

Омбордан олиб кетилган юклар манзилга етиб бормаган: АҚШда ўзбекистонлик эркак судланмоқда

У юк автомобиллари орқали ташиладиган товарларни ўғирлаш схемасида иштирок этганликда айбланмоқда.

Россия, Украина ва АҚШ музокаралари қаерда ўтказилади? Икки манзил кўриб чиқилмоқда

Россия, Украина ва АҚШ музокаралари қаерда ўтказилади? Икки манзил кўриб чиқилмоқда

АҚШ расмийсига кўра, уч томонлама музокаралар яқин икки ҳафта ичида ўтказилиши мумкин.