Ўзбекистон

“Олимбоевларга уйини қайтарамиз” — Санжар Каримов адвокати

Суд жараёнида мулк ва тезкор тадбирлар давомида айрим процессуал жиҳатлардаги қонунийлик масалалари муҳокама қилиниб, иш 27 апрелга қадар қолдирилди.

“Олимбоевларга уйини қайтарамиз” — Санжар Каримов адвокати

 

ЖИБ Мирзо Улуғбек туман судида Санжар Каримовга оид жиноят иши бўйича навбатдаги суд мажлиси бўлиб ўтди. Унда судланувчи ва унинг адвокатлари иштирок этиб, “Олимбоевлар иши” доирасида муҳокама марказида бўлган уй масаласига ҳам тўхталиб ўтилган.

 

Kun.uz маълумотларига кўра, суд жараёнида адвокатлар томонидан наркожиноят айблови юзасидан Санжар Каримовнинг уй-жойи ва офисида ўтказилган тезкор тадбирлар давомида айрим процессуал жиҳатлардаги қонунийлик масалалари кўтарилди. Шундан сўнг тезкор тадбирда иштирок этган ички ишлар органларининг жиноят қидирув бўлими ходимларининг кўрсатмалари тингланган.

 

Судланувчи Санжар Каримов суд жараёнида ўзига қўйилган айбловлар юзасидан изоҳ берар экан, отасида деменция касаллиги бўлгани сабабли айрим дори воситалари шифокор тавсияси билан қўлланилганини маълум қилган. У, шунингдек, топилган моддага алоқадорликни рад этиб, ушбу модда отасига тегишли бўлган кийимдан чиққанини билдирган ҳамда терговга тиббий ҳужжатлар тақдим этилганини қайд этган.

 

Шунингдек, судланувчи отаси вафотидан сўнг қисқа муддат давомида айрим моддаларни истеъмол қилганини тан олган, бироқ ҳеч қандай олди-сотди ҳолатлари бўлмаганини таъкидлаган.

 

Суд мажлиси якунида Санжар Каримов ва унинг ҳимоячилари “Олимбоевлар иши” бўйича муҳокама марказидаги уй масаласини эгаларига қайтаришини билдирган.

 

Суд томонидан 27 апрелга қадар танаффус қилинган.

Эрон элчиси ТИВга чақиртирилди: Ўзбекистон норозилик нотасини топширди

Эрон элчиси ТИВга чақиртирилди: Ўзбекистон норозилик нотасини топширди

Эроннинг хориждаги элчихоналари Самарқанднинг тарихий-маданий меросини форс цивилизациясига боғловчи постлар эълон қилганди.

Президент ички ишлар органлари ходимларига табрик йўллади

Президент ички ишлар органлари ходимларига табрик йўллади

Президент Шавкат Мирзиёев жиноятларнинг олдини олиш, кибержиноятчиликка қарши курашиш ва фуқароларнинг ички ишлар органларига ишончини мустаҳкамлаш устувор вазифалар эканини таъкидлади.

Тошкент ҳавоси ифлосланмоқда: кўчаларга сув пуркаш ишлари кучайтирилди

Тошкент ҳавоси ифлосланмоқда: кўчаларга сув пуркаш ишлари кучайтирилди

Ушбу жараёнга қарийб 100 та махсус техника жалб қилинган.

54,8 трлн сўм ундирилди: МИБ ўтган йилги натижадан 14,4 трлн сўмга ошди

54,8 трлн сўм ундирилди: МИБ ўтган йилги натижадан 14,4 трлн сўмга ошди

Маблағларнинг асосий қисми давлат фойдасига йўналтирилди.

Уятли сўзлар ва тарқалган видео: Қўқонда эркак 10 суткага қамалди

Уятли сўзлар ва тарқалган видео: Қўқонда эркак 10 суткага қамалди

Жамоат жойида юриш-туриш қоидаларини бузган эркак жазоланди.

Учтепадаги хонадонда ёнғин чиқди: бир киши ҳалок бўлди

Учтепадаги хонадонда ёнғин чиқди: бир киши ҳалок бўлди

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Миллий сертификат имтиҳонида қайси алифбодан фойдаланилади? Агентлик изоҳ берди

Миллий сертификат имтиҳонида қайси алифбодан фойдаланилади? Агентлик изоҳ берди

Имтиҳонлар 24–26 октябрь кунлари барча ҳудудларда бўлиб ўтади.

Тадбиркорга босим ва 65 млн сўмлик талаб: ҳоким ўринбосарига жиноят иши қўзғатилди

Тадбиркорга босим ва 65 млн сўмлик талаб: ҳоким ўринбосарига жиноят иши қўзғатилди

У тадбиркордан уйига қувватли қуёш панелларини ўрнатиб беришни талаб қилган.