Ўзбекистон

Ўзбекистонга йил якунига қадар 130 минг тонна гўшт импорт қилиниши таъминланади

Тадбиркорлар учун муқобил транспорт коридорлари кўпайтирилиб, жорий йилнинг иккинчи чорагида 45 минг тонна гўшт импорт қилинади.

Ўзбекистонга йил якунига қадар 130 минг тонна гўшт импорт қилиниши таъминланади

Логистикадаги узилишлар оқибатида биринчи чоракда қорамол импорти 2 карра камайди. Бу ҳақда Президент раислигида ўтказилаётган видеоселектор йиғилишида маълум қилинди.

 

Қайд этилишича, бунга тезкор ечим топилиб, самолётда ташиладиган ҳар бир наслли қорамол учун 4 миллион сўмгача, гўшт импортида транспорт харажатининг ярмини қоплаш йўлга қўйилди. 

 

Шу билан бирга, тадбиркорлар учун муқобил транспорт коридорларини ҳам кўпайтириш зарурлиги кўрсатиб ўтилди. Шу орқали иккинчи чоракда 45 минг тонна, йил якунигача жами 130 минг тонна гўшт импортини таъминлаш зарурлиги қайд этилди. 

 

Мутасаддиларга қаерда тўсиқ бўлса, қаерда юк тўхтаб қолса, тадбиркорлар масала кўтаришини кутмасдан, онлайн мониторинг орқали оператив ечим қилиб бериш топширилди. 

 

Ҳудудларда 478 минг гектарда озуқа экинларини экиш режалаштирилган. Лекин Наманганда озуқа ерининг 74 фоизига ҳалигача экин экилмагани, чорвада имконият катта бўлган Зарбдор, Қизилтепа ва Поп туманларида силос экиш бошланмагани, Амударё, Ғиждувон, Хонқа ва Бағдодда ҳам ишлар қониқарсиз экани кўрсатиб ўтилди. Вилоят ҳокимларига қолоқликларни бартараф этиш топширилди. 

 

Яна 100 минг гектар экин ерини янги тизим асосида аукционга чиқариш белгиланган. Ҳар бир кун ғаниматлиги, бу ерларни тез-тез аукционга чиқариб, экин экиш зарурлиги қайд этилди. 

 

Шунингдек, вилоят ҳокимларига бу йил камида 5 тадан йирик саноатлашган мева-сабзавот плантациясини намунали қилиб ташкил этиш топширилди.

 

custom img

Фарғонада икки ҳамшира пичоқланди, улардан бири вафот этди

Гумонланувчи қўлга олиниб, унга нисбатан жиноят иши қўзғатилган.

custom img

Эртага Ўзбекистонда навбатдаги “Автомобилсиз кун” акцияси ўтказилади

Ташаббус атмосферага зарарли ташламаларни камайтириш ва экологик барқарор муҳитни шакллантиришга қаратилган.

custom img

Эртадан Тошкентдан Андижонга тезюрар электропоезд қатнови бошланади

Янги электропоезд амалдаги поезд таркиби ўрнига ҳаракатланади.

custom img

Фарғонада икки аёлни Москвага фоҳишалик учун юбормоқчи бўлган шахс ушланди

У аёлларга авиачипталарни ўз ҳисобидан олиб беришини айтиб, кейинчалик уларнинг даромадининг ярмини олишни режалаштирган.

custom img

Электрон аукционлар муддати икки баробарга қисқартирилади

Савдо ҳақидаги хабарномани эълон қилиш муддати 30 кундан 15 кунгача туширилади.

custom img

Чорвоқ сув омборида чўкиб кетган фуқаролардан бирининг жасади топилди

Қолган икки фуқарони қидириш ишлари давом эттирилмоқда.

custom img

Жиззахда қидирувдаги машиналарга рейд бошланди

МИБ ҳамда ЙҲХБ ҳамкорлигида қарздорлик ва қидирувда бўлган автотранспорт воситаларини аниқлашга қаратилган рейд тадбирлари олиб борилмоқда.

custom img

Жиззахда 2 йил қидирувда бўлган машина МИБ орқали топилди

Айни пайтда у хатловга олиниб, жарима майдончасига жойлаштирилган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"