Ўзбекистон

Саида Мирзиёева Самарқанддаги таъмирталаб объектларни кўздан кечирди

Президент администрацияси раҳбари жойлардаги ҳаққоний ҳолатни кўриш учун ҳудудга тез-тез келиб туришини билдирди.

Саида Мирзиёева Самарқанддаги таъмирталаб объектларни кўздан кечирди

Президент aдминистрацияси раҳбари Саида Мирзиёева Самарқанд вилоятига ташрифи давомида ҳудуддаги бир қатор инфратузилма лойиҳалари билан танишди

 

 

Маълум қилинишича, ташриф чоғида “Янги Ўзбекистон” массивини ривожлантириш ишлари кўздан кечирилган. Шунингдек, мусиқа мактаби каби таъмирга муҳтож объектлар ҳамда Геологлар маҳалласидаги болалар боғчаси ҳолати ўрганилган.

 

 

Қайд этилишича, мазкур боғча капитал таъмирдан ташқари, тубдан қайта қурилади ва реконструкциядан сўнг 600 нафаргача болани қабул қила оладиган, Самарқанддаги энг йирик мактабгача таълим муассасаларидан бирига айланиши кутилмоқда.

 

 

Ташриф якунида вилоят ва туманлар раҳбарияти билан учрашув ўтказилган.

 

 

Саида Мирзиёева таъкидлашича, ҳудудларда амалга оширилаётган ва режалаштирилган ўзгаришлар Шавкат Мирзиёев томонидан олиб борилаётган тизимли ислоҳотларнинг таркибий қисми ҳисобланади.

 

 

“Раҳбаримиз топшириқларининг жойлардаги ижросини таъминлашга жамоам билан бирга кўмаклашиш, ҳаққоний ҳолатни қоғозлардаги ҳисоботларда эмас, балки ўз кўзим билан кўриш учун ҳам бу ерга тез-тез келиб тураман”, — деди Саида Мирзиёева.

145 медаль, тарихий натижа: Ўзбекистон паралимпиячилари кучли учликда

145 медаль, тарихий натижа: Ўзбекистон паралимпиячилари кучли учликда

Бу делегация тарихидаги энг яхши натижа бўлди.

Эрон элчиси ТИВга чақиртирилди: Ўзбекистон норозилик нотасини топширди

Эрон элчиси ТИВга чақиртирилди: Ўзбекистон норозилик нотасини топширди

Эроннинг хориждаги элчихоналари Самарқанднинг тарихий-маданий меросини форс цивилизациясига боғловчи постлар эълон қилганди.

Президент ички ишлар органлари ходимларига табрик йўллади

Президент ички ишлар органлари ходимларига табрик йўллади

Президент Шавкат Мирзиёев жиноятларнинг олдини олиш, кибержиноятчиликка қарши курашиш ва фуқароларнинг ички ишлар органларига ишончини мустаҳкамлаш устувор вазифалар эканини таъкидлади.

Тошкент ҳавоси ифлосланмоқда: кўчаларга сув пуркаш ишлари кучайтирилди

Тошкент ҳавоси ифлосланмоқда: кўчаларга сув пуркаш ишлари кучайтирилди

Ушбу жараёнга қарийб 100 та махсус техника жалб қилинган.

54,8 трлн сўм ундирилди: МИБ ўтган йилги натижадан 14,4 трлн сўмга ошди

54,8 трлн сўм ундирилди: МИБ ўтган йилги натижадан 14,4 трлн сўмга ошди

Маблағларнинг асосий қисми давлат фойдасига йўналтирилди.

Уятли сўзлар ва тарқалган видео: Қўқонда эркак 10 суткага қамалди

Уятли сўзлар ва тарқалган видео: Қўқонда эркак 10 суткага қамалди

Жамоат жойида юриш-туриш қоидаларини бузган эркак жазоланди.

Учтепадаги хонадонда ёнғин чиқди: бир киши ҳалок бўлди

Учтепадаги хонадонда ёнғин чиқди: бир киши ҳалок бўлди

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Миллий сертификат имтиҳонида қайси алифбодан фойдаланилади? Агентлик изоҳ берди

Миллий сертификат имтиҳонида қайси алифбодан фойдаланилади? Агентлик изоҳ берди

Имтиҳонлар 24–26 октябрь кунлари барча ҳудудларда бўлиб ўтади.