Ўзбекистон

Энди жарима майдончасидаги машинани онлайн чиқариш мумкин

Янги тартибга кўра, мурожаатлар автоматлаштирилган тизимда текширилиб, 1 иш кунида жавоб берилади.

Энди жарима майдончасидаги машинани онлайн чиқариш мумкин

 

Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 28 апрелдаги 208-сонли қарорига мувофиқ, автомототранспорт воситаларини жарима майдончасидан олиб чиқиш бўйича Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматига электрон тарзда мурожаат қилишнинг маъмурий регламенти тасдиқланди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги хабар берди.

 

Ушбу тартибга кўра, автомототранспорт воситаларини жарима майдончасидан чиқариш бўйича давлат хизмати бир нечта қулай каналлар орқали амалга оширилади. Хусусан, фуқаролар Ягона интерактив давлат хизматлари портали (my.gov.uz), Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматининг мобил иловаси ҳамда Давлат хизматлари марказлари орқали мурожаат қилиш имкониятига эга бўладилар.

 

Мурожаат қилувчи ЯИДХП ёки мобил илова орқали ариза юборганида, электрон шаклда сўровнома тўлдирилади ва ундаги маълумотларнинг тўғрилиги автоматлаштирилган тизим орқали текширилади.

 

Ваколатли орган томонидан мурожаат кўриб чиқиш жараёнида транспорт воситасининг жарима майдончасига жойлаштирилиш асослари, шунингдек, ушбу асосларнинг бартараф этилгани ёки маъмурий иш юзасидан қонуний қарор қабул қилинганлиги ўрганилади.

 

Агар барча талаблар бажарилганлиги тасдиқланса, мурожаат қилувчига бир иш куни ичида транспорт воситасини жарима майдончасидан олиб чиқишга рухсат берувчи электрон хабарнома юборилади.

custom img

Томди туман суди раиси лавозимига мажбуран тайинлангани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Судьялар олий кенгаши унинг тайинлови ЙТҲ билан боғлиқ экани ҳақидаги тахминларни асоссиз деб атади.

custom img

Президент “Тилло домор” корхонасининг янги ишлаб чиқариш мажмуаси фаолияти билан танишди

Корхонада 70 дан ортиқ турдаги сут маҳсулотлари ишлаб чиқарилиб, йилига қарийб 100 миллиард сўмлик маҳсулот тайёрланади.

custom img

Урганч халқаро аэропортида йўловчиларга хизмат кўрсатиш қуввати соатига 300 нафардан 1 минг 300 нафаргача ортади

Президент Урганч халқаро аэропортининг расмий делегациялар учун мўлжалланган янги терминалини кўздан кечирди.

custom img

Омскдаги ёнғинда жароҳатланган икки ўзбекистонликнинг аҳволи оғир экани маълум қилинди

Улардан бири сунъий нафас олиш аппаратига уланган, иккинчиси ҳам реанимация бўлимида даволанмоқда.

custom img

Муддатли тўлов хизматлари операторлари фаолияти йўлга қўйилади

Банклар ва микромолия ташкилотларидан ташқари, муддатли тўлов хизматларини кўрсатувчи юридик шахслар оператор деб эътироф этилади.

custom img

Словакия, Германия ва Жанубий Кореяга ишга юборишни ваъда қилганлар ушланди

Улардан бири 85 млн сўм, бошқалари эса 4 минг ва 5 900 АҚШ доллари олаётган вақтида қўлга олинган.

custom img

ДХХ кубогининг Республика босқичига қуръа ташланди

Баҳслар 17–22 август кунлари «Бунёдкор» академияси майдонларида ўтказилади.

custom img

Тошкентда кўп қаватли уйнинг том қисмида ёнғин чиқди

Ёнғин соат 22:43 да қуршаб олинган, ҳозирда уни тўлиқ бартараф этиш ишлари олиб борилмоқда.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"