Ўзбекистон

Ўзбекистонда экологик ҳуқуқбузарликлар учун жарималар оширилиши режалаштирилмоқда

Президент Шавкат Мирзиёев экология, чиқиндиларни бошқариш ва сув ресурсларини муҳофаза қилиш бўйича кенг кўламли таклифлар билан танишди.

Ўзбекистонда экологик ҳуқуқбузарликлар учун жарималар оширилиши режалаштирилмоқда

 

Президент Шавкат Мирзиёев 30 апрель куни табиатни муҳофаза қилиш, экологик барқарорликни таъминлаш, чиқиндиларни бошқариш тизимини такомиллаштириш ҳамда муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларни ривожлантиришга қаратилган кенг кўламли таклифлар тақдимоти билан танишди.

 

Тақдимотда мамлакатда сўнгги йилларда экология соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар, “яшил иқтисодиёт” тамойилларини жорий этиш, табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш ва экологик маданиятни ошириш бўйича бажарилаётган ишлар таҳлил қилинди.

 

Таҳлилларга кўра, экология соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар сони ортиб бормоқда: 2024 йилда 47 мингдан ортиқ ҳолат аниқланган бўлса, 2025 йилда бу кўрсаткич 59 мингдан ошган. Амалдаги жарима тизими эса айрим ҳолларда етказилган экологик зарар билан мутаносиб эмаслиги сабабли, баъзи корхоналар учун жарима тўлаш экологик талабларни бажаришдан кўра осонроқ вариантга айланиб қолаётгани таъкидланди.

 

Шу муносабат билан экологик ҳуқуқбузарликлар учун молиявий жавобгарлик тизимини қайта кўриб чиқиш, жарималарни етказилган зарар миқдорига тўлиқ боғлаш ҳамда халқаро амалиётга мослаштириш таклиф этилди. Жумладан, дарё ўзанларидан ноқонуний қазиб олиш, сув ҳавзаларини ифлослантириш, дарахт ва буталарни рухсатсиз кесиш, атмосфера ҳавосига зарарли чиқиндилар чиқариш, қурилиш майдонларида чанг ва қумнинг ҳавога кўтарилишига йўл қўйиш, чиқиндиларни белгиланмаган жойларда ёқиш каби ҳолатлар учун кескин молиявий чора жорий этиш режалаштирилмоқда.

 

Шунингдек, маъмурий жарима ва табиатга етказилган зарар учун компенсация тўловларини ягона молиявий санкцияга бирлаштириш таклифи кўриб чиқилди. Ушбу тартибга кўра, корхона ўз айбини тан олган тақдирда Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси томонидан санкция қўлланади, низоли ҳолатларда эса масала суд тартибида ҳал этилади.

Эрон элчиси ТИВга чақиртирилди: Ўзбекистон норозилик нотасини топширди

Эрон элчиси ТИВга чақиртирилди: Ўзбекистон норозилик нотасини топширди

Эроннинг хориждаги элчихоналари Самарқанднинг тарихий-маданий меросини форс цивилизациясига боғловчи постлар эълон қилганди.

Президент ички ишлар органлари ходимларига табрик йўллади

Президент ички ишлар органлари ходимларига табрик йўллади

Президент Шавкат Мирзиёев жиноятларнинг олдини олиш, кибержиноятчиликка қарши курашиш ва фуқароларнинг ички ишлар органларига ишончини мустаҳкамлаш устувор вазифалар эканини таъкидлади.

Тошкент ҳавоси ифлосланмоқда: кўчаларга сув пуркаш ишлари кучайтирилди

Тошкент ҳавоси ифлосланмоқда: кўчаларга сув пуркаш ишлари кучайтирилди

Ушбу жараёнга қарийб 100 та махсус техника жалб қилинган.

54,8 трлн сўм ундирилди: МИБ ўтган йилги натижадан 14,4 трлн сўмга ошди

54,8 трлн сўм ундирилди: МИБ ўтган йилги натижадан 14,4 трлн сўмга ошди

Маблағларнинг асосий қисми давлат фойдасига йўналтирилди.

Уятли сўзлар ва тарқалган видео: Қўқонда эркак 10 суткага қамалди

Уятли сўзлар ва тарқалган видео: Қўқонда эркак 10 суткага қамалди

Жамоат жойида юриш-туриш қоидаларини бузган эркак жазоланди.

Учтепадаги хонадонда ёнғин чиқди: бир киши ҳалок бўлди

Учтепадаги хонадонда ёнғин чиқди: бир киши ҳалок бўлди

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Миллий сертификат имтиҳонида қайси алифбодан фойдаланилади? Агентлик изоҳ берди

Миллий сертификат имтиҳонида қайси алифбодан фойдаланилади? Агентлик изоҳ берди

Имтиҳонлар 24–26 октябрь кунлари барча ҳудудларда бўлиб ўтади.

Тадбиркорга босим ва 65 млн сўмлик талаб: ҳоким ўринбосарига жиноят иши қўзғатилди

Тадбиркорга босим ва 65 млн сўмлик талаб: ҳоким ўринбосарига жиноят иши қўзғатилди

У тадбиркордан уйига қувватли қуёш панелларини ўрнатиб беришни талаб қилган.