Ўзбекистон

Тошкент вилоятида ўлик балиқларни каналга ташлаган компания 92 млн сўм жаримагa тортилди

Зангиота туманида балиқчилик хўжалигида кислород етишмаслиги оқибатида балиқлар нобуд бўлган.

Тошкент вилоятида ўлик балиқларни каналга ташлаган компания 92 млн сўм жаримагa тортилди

 

Тошкент вилоятининг Зангиота туманида жойлашган балиқчилик хўжалигида содир бўлган экологик ҳолат юзасидан тегишли органлар томонидан текширув ўтказилди. Бу ҳақда Экология ва иқлим ўзгариши бўйича миллий қўмитанинг Давлат атроф-муҳитни назорат қилиш инспекцияси маълум қилди.

 

Ижтимоий тармоқларда тарқалган видеоларда Аччисой каналида балиқларнинг нобуд бўлаётгани акс этган. Мазкур ҳолат юзасидан ўтказилган тезкор ўрганишлар натижасида воқеа Зангиота тумани Иттифоқчи маҳалласида жойлашган “Дамачи Балиқ” МЧЖга тегишли сунъий сув ҳавзасида юзага келгани аниқланган.

 

Мутахассислар хулосасига кўра, сув сатҳининг пасайиши ва кислород етишмаслиги оқибатида 200–300 грамм оғирликдаги балиқлар нобуд бўлган. Шундан сўнг, ўлик балиқлар хўжалик ходими томонидан Аччисой каналига ташлаб юборилган.

 

Шунингдек, хўжалик фаолияти натижасида ҳосил бўлган оқава сувлар лаборатория таҳлилидан ўтказилганда, экологик меъёрлардан сезиларли даражада ошиб кетганлиги аниқланган. Жумладан, аммоний азот миқдори меъёрдан 1,7 баравар, нитрит азоти 1,95 баравар, қуруқ қолдиқ 1,28 баравар ва умумий фосфор 1,8 баравар юқори экани қайд этилган.

 

Мазкур ҳолат оқава сувларни етарли даражада тозаламаслик, сув ҳавзаларининг ифлосланиши ҳамда экологик мувозанатнинг бузилишига олиб келиши мумкинлиги таъкидланган.

 

Текширув якунларига кўра, корхонага 92 миллион сўмдан ортиқ миқдорда компенсация тўлаш мажбурияти юклатилган. Масъул шахсларга нисбатан маъмурий баённомалар расмийлаштирилди ҳамда бундай ҳолатларнинг такрорланишининг олдини олиш бўйича мажбурий кўрсатмалар берилган.

 

Шунингдек, Аччисой канали ўлик балиқлардан тозаланган.

custom img

Дунёда шакар тақчиллиги хавфи кучаймоқда: нархлар 25 фоиздан кўпроққа ошди

Эл-Нино шакар бозорига энг кучли таъсир кўрсатувчи табиий ҳодисалардан бири ҳисобланади.

custom img

Кўмир қачон ва қаердан сотилади? «Ўзбеккўмир» расмий маълумот берди

Айни пайтда ҳудудларга кўмирни тақсимлаш ва биржа савдоларига чиқариш ишлари босқичма-босқич амалга оширилмоқда.

custom img

Саида Мирзиёева устоз ва мураббийларни байрам билан табриклади

У ўқитувчиларнинг ёш авлод тарбиясидаги саъй -ҳаракатларини эътироф этди.

custom img

Ишдан бўшатилганлар учун янги тартиб: муддатидан олдин пенсия олиш мумкин

Белгиланган ёш ва меҳнат стажига эга бўлиб, ишдан бўшатилган айрим фуқароларга уч ой давомида иш топилмаса, муддатидан олдин ёшга доир пенсия тайинланади.

custom img

Қабул-2026: имтиҳондан «йиқилган» қорақалпоғистонлик абитуриентлар учун қўшимча ўринлар ажратилди

Қорақалпоғистонда доимий яшайдиган ёшлар учун 2026/2027-ўқув йилида олий таълимга қўшимча 500 та мақсадли ва 6 500 та тўлов-контракт асосидаги қабул параметрлари тасдиқланди.

custom img

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларини табриклади

Табрикда таълим соҳасидаги ютуқлар қайд этилиб, илғор педагоглар учун Абдулла Авлоний номидаги давлат мукофоти таъсис этилиши маълум қилинди.

custom img

Президент Шавкат Мирзиёев Жанни Инфантинони қабул қилди

Учрашувда U-20 жаҳон чемпионати ва футболни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

custom img

Чипта йўқ, қаршилик бор: Тошкентлик йўловчи 3 суткага қамалди

Фуқаро автобусдан тушганидан сўнг йўл ҳақи тўланганини тасдиқловчи ҳужжатни сўраган назоратчи билан жанжаллашиб, унга куч ишлатишга уринган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"