Ўзбекистон

Германия Ўзбекистонга “яшил” иқтисодиёт учун 9 млн евро ажратади

Лойиҳада ҳудудий ривожланиш бўйича мастер-режалар ишлаб чиқиш, “яшил” пилот лойиҳаларни амалга ошириш ҳам назарда тутилган.

Германия Ўзбекистонга “яшил” иқтисодиёт учун 9 млн евро ажратади

Ўзбекистонда ҳудудларни барқарор ривожлантириш ва “яшил” иқтисодиётни рағбатлантириш мақсадида Германия билан янги грант келишуви имзоланди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди. 

 

Келишувга кўра, ҳудудий ривожланиш бўйича мастер-режалар ишлаб чиқиш ва “яшил” пилот лойиҳаларни амалга ошириш учун 9 миллион евро маблағ жалб этилади.

 

Ўзбекистон Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳамда Германия халқаро ҳамкорлик жамияти (ГИЗ)нинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси иштирокида ўтказилган учрашувда томонлар мазкур битимга эришди. 

 

Музокаралар давомида илгари амалга оширилган лойиҳалар натижалари таҳлил қилиниб, келгусидаги устувор йўналишлар белгилаб олинди.

 

Қайд этилишича, аввал ажратилган грант маблағлари ҳисобидан 12 та туман учун комплекс ривожланиш мастер-режалари ишлаб чиқилган ҳамда 24 та пилот лойиҳа ижобий баҳоланган. Жумладан, Шаҳрисабз туманида 500 гектар майдонда агротуризм мажмуаси ташкил этилди, бир қатор ҳудудларда касбга ўқитиш марказлари ишга туширилган. 

 

Шунингдек, интенсив балиқчилик лойиҳалари йўлга қўйилиб, ижтимоий объектларда энергия тежовчи технологиялар жорий этилди, IT ва ҳунармандчилик марказлари ташкил этилди. Ушбу йўналишларга жами 1,3 миллион евро грант маблағлари йўналтирилган.

 

Янги келишувга мувофиқ, 2026–2029 йилларда мазкур ишлар кенгайтирилади. Хусусан, мастер-режаларни ишлаб чиқишда сунъий интеллект ва инновацион таҳлил усулларидан фойдаланиш, мавжуд режалар асосида “яшил” пилот лойиҳаларни кўпайтириш режалаштирилган.

 

Вазирлик ахборот хизматига кўра, Бахмал, Бойсун ва Сўх туманларида ҳам янги ташаббуслар амалга оширилади. Лойиҳалар самарадорлигини ошириш мақсадида маҳаллий ва хорижий экспертлар жалб қилиниб, мутахассислар малакасини оширишга қаратилган ўқув дастурлари, семинар ва тренинглар ташкил этилиши кўзда тутилган.

Ноқонуний суюлтирилган газ савдоси: 3 мингдан ортиқ газ баллони олиб қўйилди

Ноқонуний суюлтирилган газ савдоси: 3 мингдан ортиқ газ баллони олиб қўйилди

120 дан ортиқ ҳолатнинг 39 тасига газ таъминоти идоралари ходимларининг алоқадорлиги қайд этилди.

Ўзбекистонда айрим хизматларда қоғоз ҳужжат талаб қилинмайди: 33 та идоравий ҳужжат ўзгартирилди

Ўзбекистонда айрим хизматларда қоғоз ҳужжат талаб қилинмайди: 33 та идоравий ҳужжат ўзгартирилди

Эндиликда банклар, нотариал идоралар, аэропортлар ва бошқа ташкилотларда айрим ҳужжатларнинг электрон шаклидан фойдаланиш мумкин.

Самарқанддаги саммит доирасида «IMKON» марказининг очилиш маросими ҳам бўлиб ўтди

Самарқанддаги саммит доирасида «IMKON» марказининг очилиш маросими ҳам бўлиб ўтди

Марказ 2 ёшдан 18 ёшгача бўлган болаларга индивидуал эҳтиёжларидан келиб чиқиб, таълим ва реабилитация хизматларини кўрсатади.

Глобал миқёсдаги натижалар эътирофи: Зироат Мирзиёевага топширилган ЖССТ мукофоти кимларга берилади?

Глобал миқёсдаги натижалар эътирофи: Зироат Мирзиёевага топширилган ЖССТ мукофоти кимларга берилади?

WHO Director-General’s Award — Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти Бош директорининг глобал соғлиқни сақлаш соҳасидаги нуфузли халқаро мукофоти.

Миллий сертификат имтиҳонларига рўйхатдан ўтишда чеклов: сенатор сўрови юборилди

Миллий сертификат имтиҳонларига рўйхатдан ўтишда чеклов: сенатор сўрови юборилди

Ҳудудлар бўйича имтиҳон ўринларини тақсимлаш мезонлари ва талаб юқори бўлган жойларда қўшимча имкониятлар яратиш масаласига изоҳ бериш сўралган.

“Болалар — келажагимиз” деган қарашнинг ўзи етарли эмас — Шаҳноза Мирзиёева

“Болалар — келажагимиз” деган қарашнинг ўзи етарли эмас — Шаҳноза Мирзиёева

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги директорининг биринчи ўринбосари болалар фаровонлигини таъминлаш учун ҳукуматлар, бизнес вакиллари, фуқаролик жамияти ва халқаро ташкилотлар ҳамкорлигини кучайтириш зарурлигини қайд этди.

“Малика” бозорида қувлашмачоқ: қидирувдаги эркак қочаётганида машинага урилиб кетди

“Малика” бозорида қувлашмачоқ: қидирувдаги эркак қочаётганида машинага урилиб кетди

Фуқаро автомобилга урилганига қарамай, ҳаракатини давом эттирган, бироқ ички ишлар ходимлари томонидан қўлга олинган.

Метродаги “пробка”: “Пахтакор”даги тирбандликка изоҳ берилди

Метродаги “пробка”: “Пахтакор”даги тирбандликка изоҳ берилди

Йўловчилар тўпланишини камайтириш учун поездлар ҳаракати интервалларини қисқартириш чоралари кўрилмоқда.