Ўзбекистон

1 августдан саноат ва ядровий хавфсизлик қоидабузарликлари ҳақида хабар берган фуқаролар мукофотланади

Ҳуқуқбузарликни фото ёки видео билан тасдиқлаган шахс жариманинг 20 фоизини олади.

1 августдан саноат ва ядровий хавфсизлик қоидабузарликлари ҳақида хабар берган фуқаролар мукофотланади

 

Ўзбекистонда саноат, радиация ва ядровий хавфсизлик қоидаларига риоя этилишини кучайтириш ҳамда ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишга қаратилган янги тартиб жорий этилмоқда. Бу ҳақда Адлия вазирлиги хабар берди.

 

Ҳукуматнинг тегишли қарорига мувофиқ, 2026 йил 1 августдан бошлаб хавфли ишлаб чиқариш объектлари ва техник қурилмалардан фойдаланишда аниқланган қоидабузарликлар ҳақида фото ва (ёки) видео материаллар тақдим этган фуқаролар рағбатлантирилади.

 

Белгиланган тартибга кўра, тақдим этиладиган материалларда ҳуқуқбузарликнинг моҳияти, содир этилган жой (геолокация), сана ва вақт аниқ акс этган бўлиши лозим. Ахборот тизими орқали келиб тушган материаллар ҳамда “E-ma‘muriy ish” учун зарур маълумотлар тўплами Қўмитанинг ҳудудий бошқармаси (бўлими) масъул ходими томонидан 3 иш куни мобайнида жойига чиққан ҳолда кўриб чиқилади.

 

Ўрганиш натижасида аниқланган ҳуқуқбузарликлар юзасидан маъмурий иш қўзғатилади ҳамда қонунчиликка мувофиқ чоралар кўрилади.

 

Шунингдек, ҳуқуқбузарлик ҳақида асосли маълумот тақдим этган шахс ундирилган жариманинг Қўмитага ўтказилган қисмининг 20 фоизи миқдорида пул мукофоти билан рағбатлантирилади.

Эрон элчиси ТИВга чақиртирилди: Ўзбекистон норозилик нотасини топширди

Эрон элчиси ТИВга чақиртирилди: Ўзбекистон норозилик нотасини топширди

Эроннинг хориждаги элчихоналари Самарқанднинг тарихий-маданий меросини форс цивилизациясига боғловчи постлар эълон қилганди.

Президент ички ишлар органлари ходимларига табрик йўллади

Президент ички ишлар органлари ходимларига табрик йўллади

Президент Шавкат Мирзиёев жиноятларнинг олдини олиш, кибержиноятчиликка қарши курашиш ва фуқароларнинг ички ишлар органларига ишончини мустаҳкамлаш устувор вазифалар эканини таъкидлади.

Тошкент ҳавоси ифлосланмоқда: кўчаларга сув пуркаш ишлари кучайтирилди

Тошкент ҳавоси ифлосланмоқда: кўчаларга сув пуркаш ишлари кучайтирилди

Ушбу жараёнга қарийб 100 та махсус техника жалб қилинган.

54,8 трлн сўм ундирилди: МИБ ўтган йилги натижадан 14,4 трлн сўмга ошди

54,8 трлн сўм ундирилди: МИБ ўтган йилги натижадан 14,4 трлн сўмга ошди

Маблағларнинг асосий қисми давлат фойдасига йўналтирилди.

Уятли сўзлар ва тарқалган видео: Қўқонда эркак 10 суткага қамалди

Уятли сўзлар ва тарқалган видео: Қўқонда эркак 10 суткага қамалди

Жамоат жойида юриш-туриш қоидаларини бузган эркак жазоланди.

Учтепадаги хонадонда ёнғин чиқди: бир киши ҳалок бўлди

Учтепадаги хонадонда ёнғин чиқди: бир киши ҳалок бўлди

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Миллий сертификат имтиҳонида қайси алифбодан фойдаланилади? Агентлик изоҳ берди

Миллий сертификат имтиҳонида қайси алифбодан фойдаланилади? Агентлик изоҳ берди

Имтиҳонлар 24–26 октябрь кунлари барча ҳудудларда бўлиб ўтади.

Тадбиркорга босим ва 65 млн сўмлик талаб: ҳоким ўринбосарига жиноят иши қўзғатилди

Тадбиркорга босим ва 65 млн сўмлик талаб: ҳоким ўринбосарига жиноят иши қўзғатилди

У тадбиркордан уйига қувватли қуёш панелларини ўрнатиб беришни талаб қилган.