Жаҳон

Италия бош вазири сунъий интеллект нишонига айланди

Расмни тарқатган фойдаланувчи Мелони “уялиши керак”лиги ҳақида изоҳ қолдирган.

Италия бош вазири сунъий интеллект нишонига айланди

Италия бош вазири Жоржа Мелони интернетда унинг сунъий интеллект ёрдамида яратилган сохта фотосурати тарқатилганини кескин қоралади ва бундай технологиялар сиёсий ва шахсий ҳужум воситасига айланаётганидан огоҳлантирди. Бу ҳақда AP хабар берди.

 

Мазкур тасвирда Мелони ётоқда, ички кийимда тасвирланган бўлиб, у ижтимоий тармоқларда кенг тарқалган. Бош вазир ушбу фотосуратни ўзининг Facebook саҳифасида улашиб, унинг қандай тарқалганига эътибор қаратди. Унга кўра, расм “Роберто” исмли фойдаланувчи томонидан тарқатилган ва постда Мелони “уялиши керак”лиги ҳақида изоҳ қолдирилган.

 

Мелони фуқароларни ижтимоий тармоқларда тарқаладиган контентга эҳтиёткорлик билан ёндашишга чақирди ва уни текширмасдан тарқатмаслик зарурлигини таъкидлади.

 

“Deepfake — бу жуда хавфли восита, чунки у одамларни алдаши, манипуляция қилиши ва исталган шахсни нишонга олиши мумкин. Мен ўзимни ҳимоя қила оламан, бироқ кўпчилик бунга қодир эмас,” — деди у Facebook'даги баёнотида.

 

Бош вазир ушбу ҳолат бўйича ҳуқуқ-тартибот органларига мурожаат қилиш-қилмаслик масаласи ҳали кўриб чиқилаётганини билдирди. Шу билан бирга, у баъзи изоҳларда ҳазил оҳангида, сохта тасвир “уни янада чиройли кўрсатганини” ҳам қайд этди.

 

“Бироқ ҳақиқат шуки, одамлар энди ҳужум қилиш ва ёлғон тарқатиш учун мутлақо ҳар қандай воситадан фойдаланмоқда,” — дея қўшимча қилди Мелони.

 

Бу Мелони билан боғлиқ биринчи шундай ҳолат эмас. Жорий йил бошида ҳам Римдаги бир диний иншоотда пайдо бўлган фаришта ҳайкали унинг ташқи кўринишига ўхшатилгани ижтимоий тармоқларда кенг муҳокамага сабаб бўлган эди.

 

Ўшанда ҳам бош вазир вазиятга ҳазил билан муносабат билдирган ва ўзини “фариштага ўхшатиш нотўғри”лигини айтган эди.

Ким Чен Ин Хитойга борди: икки давлат ўртасида янги кўприк очилди

Ким Чен Ин Хитойга борди: икки давлат ўртасида янги кўприк очилди

Ким Чен Ин Хитой Коммунистик партияси Сиёсий бюроси доимий қўмитаси аъзоси Ван Хунин билан учрашган.

Исроил Ғарбий соҳилда ҳарбий операция бошлади: икки шаҳар блокадага олинди

Исроил Ғарбий соҳилда ҳарбий операция бошлади: икки шаҳар блокадага олинди

Операция 23 октябрь куни икки нафар Исроил ҳарбийси ҳалок бўлган ҳужумдан кейин бошланди.

Россия Украинага ҳужум қилди: қурбонлар бор

Россия Украинага ҳужум қилди: қурбонлар бор

Ҳужумлар оқибатида Киев ва Харьковда тинч аҳоли вакиллари жароҳатланди.

Тинчлик келишувини ҳозир тузишга тайёрман — Зеленский

Тинчлик келишувини ҳозир тузишга тайёрман — Зеленский

Украина президенти амалдаги фронт чизиғи бўйлаб ўт очишни тўхтатишга тайёрлигини, бироқ Россияга қўшимча ҳудудларни беришга рози эмаслигини билдирди.

Омбордан олиб кетилган юклар манзилга етиб бормаган: АҚШда ўзбекистонлик эркак судланмоқда

Омбордан олиб кетилган юклар манзилга етиб бормаган: АҚШда ўзбекистонлик эркак судланмоқда

У юк автомобиллари орқали ташиладиган товарларни ўғирлаш схемасида иштирок этганликда айбланмоқда.

Россия, Украина ва АҚШ музокаралари қаерда ўтказилади? Икки манзил кўриб чиқилмоқда

Россия, Украина ва АҚШ музокаралари қаерда ўтказилади? Икки манзил кўриб чиқилмоқда

АҚШ расмийсига кўра, уч томонлама музокаралар яқин икки ҳафта ичида ўтказилиши мумкин.

Яқин Шарқдаги кескинлик: АҚШ Саудия Арабистонидаги элчихона ходимларини олиб чиқмоқда

Яқин Шарқдаги кескинлик: АҚШ Саудия Арабистонидаги элчихона ходимларини олиб чиқмоқда

Шунга ўхшаш хавфсизлик чоралари Яқин Шарқдаги бошқа давлатларда ҳам кўрилмоқда.

Қирғиз тилини билиш синови: Президентликка номзодлар ҳам имтиҳондан ўта олмади

Қирғиз тилини билиш синови: Президентликка номзодлар ҳам имтиҳондан ўта олмади

2026 йил январидан октябригача давлат тили имтиҳонини биринчи марта топширганларнинг 17,9 фоизи муваффақиятли натижа кўрсатган.