Ўзбекистон

Ўзбекистонда “Оиламиз — келажагимиз” ойлиги ўтказилмоқда

Ойлик доирасида бир қатор йўналишларда оилалар “Ибратли оила” кўкрак нишони билан тақдирланади.

Ўзбекистонда “Оиламиз — келажагимиз” ойлиги ўтказилмоқда

Ўзбекистонда 15 май — Халқаро оила куни муносабати билан “Оиламиз — келажагимиз” ойлиги бошланди.

 

Маълум қилинишича, Вазирлар Маҳкамасининг қарорига мувофиқ, май ойи давомида оила институтини мустаҳкамлаш, миллий  асраб-авайлаш ва ёшларни масъулиятли оилавий ҳаётга тайёрлашга қаратилган тадбирлар ўтказилади.

 

Ойлик доирасида фаровон ва аҳил оилалар тажрибасини оммалаштириш, ёшлар орасида соғлом оила тушунчасини шакллантириш ҳамда оилаларда ўзаро ҳурмат ва меҳр-оқибат муҳитини мустаҳкамлаш асосий мақсад этиб белгиланган.

 

Шунингдек, “Янги Ўзбекистоннинг ибратли оиласи”, “Энг намунали ёш оила” ва “Ибратли ҳарбий оилалар” каби кўрик-танловлар ташкил этилиши режалаштирилган. Намунали оилалар “Ибратли оила” кўкрак нишони билан тақдирланади. 2025 йилда мазкур мукофотга 2 мингта оила сазовор бўлган.

 

Бундан ташқари, “Янги Ўзбекистонда фаровон оила модели” мавзусида халқаро илмий-амалий конференция ҳам ўтказилади.

 

Ойлик доирасида оилавий ажримларнинг олдини олиш, ёш оилаларни қўллаб-қувватлаш, аҳолига психологик ва ҳуқуқий маслаҳатлар бериш бўйича ҳам амалий тадбирлар ташкил этилади.

 

Шу билан бирга, соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш мақсадида спорт мусобақалари, марафонлар, шахмат ва стол тенниси бўйича беллашувлар ҳам ўтказилиши кўзда тутилган.

Афғонистонда ер силкиниши: зилзила Ўзбекистон ҳудудларида сезилди

Афғонистонда ер силкиниши: зилзила Ўзбекистон ҳудудларида сезилди

Афғонистоннинг Бадахшон ҳудудида 5,4 магнитудали зилзила содир бўлди.

Куз-қиш мавсумига тайёргарлик: Тошкентда сув таъминотида узилишлар бўлади

Куз-қиш мавсумига тайёргарлик: Тошкентда сув таъминотида узилишлар бўлади

Бунга куз-қиш мавсумига тайёргарлик доирасида сув тармоқларида олиб бориладиган режали таъмирлаш ишлари сабаб бўлади.

Ўзбекистонда яшаш ва овқатланиш: қайси ҳудудда қанча хизмат кўрсатилди?

Ўзбекистонда яшаш ва овқатланиш: қайси ҳудудда қанча хизмат кўрсатилди?

2026 йилнинг дастлабки саккиз ойида яшаш ва овқатланиш хизматлари ҳажми ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 14,4 фоизга ўсди.

Президент V ёзги Параосиё ўйинлари ғолиблари ва иштирокчиларига табрик йўллади

Президент V ёзги Параосиё ўйинлари ғолиблари ва иштирокчиларига табрик йўллади

Шавкат Мирзиёев спортчиларнинг ота-оналари ва мураббийларига ҳам миннатдорлик билдирди.

Мақсадли қабул имтиҳонлари: талабгорлар учун рухсатномалар эълон қилинди

Мақсадли қабул имтиҳонлари: талабгорлар учун рухсатномалар эълон қилинди

Хорижий ва нодавлат ОТМларга мақсадли қабул учун ажратилган жами 1652 та квота доирасидаги тест синовлари 28 октябрь куни ўтказилади.

145 медаль, тарихий натижа: Ўзбекистон паралимпиячилари кучли учликда

145 медаль, тарихий натижа: Ўзбекистон паралимпиячилари кучли учликда

Бу делегация тарихидаги энг яхши натижа бўлди.

Эрон элчиси ТИВга чақиртирилди: Ўзбекистон норозилик нотасини топширди

Эрон элчиси ТИВга чақиртирилди: Ўзбекистон норозилик нотасини топширди

Эроннинг хориждаги элчихоналари Самарқанднинг тарихий-маданий меросини форс цивилизациясига боғловчи постлар эълон қилганди.

Президент ички ишлар органлари ходимларига табрик йўллади

Президент ички ишлар органлари ходимларига табрик йўллади

Президент Шавкат Мирзиёев жиноятларнинг олдини олиш, кибержиноятчиликка қарши курашиш ва фуқароларнинг ички ишлар органларига ишончини мустаҳкамлаш устувор вазифалар эканини таъкидлади.