Ўзбекистон

Тошкентда фоҳишаларга “танкалик” қилган ИИВ ходими қамалди

Ходим интим хизмат кўрсатувчи аёлларга нисбатан чоралар кўрмаслик ва уларни рейдлар ҳақида олдиндан огоҳлантириб туриш эвазига пул олиб келган.

Тошкентда фоҳишаларга “танкалик” қилган ИИВ ходими қамалди

 

Тошкент шаҳрида интим хизмат кўрсатувчи аёлларга нисбатан чоралар кўрмаслик ва уларни рейдлар ҳақида олдиндан огоҳлантириб туриш эвазига мунтазам равишда пул олган ички ишлар органи ходимига суд ҳукми чиқарилди. Zamon.uz суд ҳужжати билан танишди.

 

Ҳужжатларда келтирилишича, Якасарой тумани ИИО ФМБ 4-сонли ИИБ ҲПБ профилактика катта инспектори “Istanbul City” турар жой мажмуасида фаолият юритган аёлларга «раҳнамолик» қилиш, уларга нисбатан маъмурий чоралар кўрмаслик ҳамда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг «Орият» тадбирлари ҳақида олдиндан огоҳлантириб туриш эвазига ҳар ой 400 АҚШ доллари талаб қилган.

 

Маълум бўлишича, 2025 йил 28 ноябрь куни Давлат хавфсизлик хизмати ҳамда Ички ишлар вазирлиги ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбир давомида инспектор 400 АҚШ долларини олаётган вақтида қўлга олинган.

 

Суд жараёнида аниқланишича, профилактика инспектори аввал ҳам айрим аёлларнинг ноқонуний фаолиятига кўз юмиш, рейдлар ҳақида огоҳлантириш ҳамда маъмурий баённома расмийлаштирмаслик эвазига турли миқдорларда пул олган.

 

Судланувчи судда айбини қисман тан олиб, пул олганини тасдиқлаган, бироқ уни талаб қилмаганини билдирган. Унинг айтишича, маблағ аёл томонидан ўз ихтиёри билан берилган.

 

Жиноят ишлари бўйича Миробод туман суди ҳукми билан собиқ профилактика инспектори Жиноят кодексининг 210-моддаси 1-қисми — пора олиш жиноятини содир этганликда айбдор деб топилган.

Ҳукмга кўра, у 2 йил муддатга ички ишлар органларида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилиниб, 4 йил муддатга озодликдан маҳрум этилган. Жазо манзил-колонияда ўталиши белгиланган.

Эрон элчиси ТИВга чақиртирилди: Ўзбекистон норозилик нотасини топширди

Эрон элчиси ТИВга чақиртирилди: Ўзбекистон норозилик нотасини топширди

Эроннинг хориждаги элчихоналари Самарқанднинг тарихий-маданий меросини форс цивилизациясига боғловчи постлар эълон қилганди.

Президент ички ишлар органлари ходимларига табрик йўллади

Президент ички ишлар органлари ходимларига табрик йўллади

Президент Шавкат Мирзиёев жиноятларнинг олдини олиш, кибержиноятчиликка қарши курашиш ва фуқароларнинг ички ишлар органларига ишончини мустаҳкамлаш устувор вазифалар эканини таъкидлади.

Тошкент ҳавоси ифлосланмоқда: кўчаларга сув пуркаш ишлари кучайтирилди

Тошкент ҳавоси ифлосланмоқда: кўчаларга сув пуркаш ишлари кучайтирилди

Ушбу жараёнга қарийб 100 та махсус техника жалб қилинган.

54,8 трлн сўм ундирилди: МИБ ўтган йилги натижадан 14,4 трлн сўмга ошди

54,8 трлн сўм ундирилди: МИБ ўтган йилги натижадан 14,4 трлн сўмга ошди

Маблағларнинг асосий қисми давлат фойдасига йўналтирилди.

Уятли сўзлар ва тарқалган видео: Қўқонда эркак 10 суткага қамалди

Уятли сўзлар ва тарқалган видео: Қўқонда эркак 10 суткага қамалди

Жамоат жойида юриш-туриш қоидаларини бузган эркак жазоланди.

Учтепадаги хонадонда ёнғин чиқди: бир киши ҳалок бўлди

Учтепадаги хонадонда ёнғин чиқди: бир киши ҳалок бўлди

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Миллий сертификат имтиҳонида қайси алифбодан фойдаланилади? Агентлик изоҳ берди

Миллий сертификат имтиҳонида қайси алифбодан фойдаланилади? Агентлик изоҳ берди

Имтиҳонлар 24–26 октябрь кунлари барча ҳудудларда бўлиб ўтади.

Тадбиркорга босим ва 65 млн сўмлик талаб: ҳоким ўринбосарига жиноят иши қўзғатилди

Тадбиркорга босим ва 65 млн сўмлик талаб: ҳоким ўринбосарига жиноят иши қўзғатилди

У тадбиркордан уйига қувватли қуёш панелларини ўрнатиб беришни талаб қилган.