Ўзбекистон

Фарғонада эрини калтаклаган аёл жаримага тортилди

Судда жабрланувчи эркак аёлига нисбатан қонуний чора кўрилишини сўраган ҳамда уни кечирмаслигини маълум қилган.

Фарғонада эрини калтаклаган аёл жаримага тортилди

 

Фарғона шаҳрида турмуш ўртоғига тан жароҳати етказган аёл оилавий зўравонликда айбли деб топилди. Zamon.uz суд ҳужжатлари билан танишди.

 

Маълум қилинишича, 1999 йилда туғилган M.A. 2026 йил 20 февраль куни турмуш ўртоғи билан оилавий келишмовчилик сабаб жанжаллашган. Жанжал вақтида аёл эри M.С.гa қўли билан уриб, тан жароҳати етказган.

 

Судда аёл айбига иқрорлик билдирган. Унинг кўрсатмасига кўра, аввалроқ фарзандларини айлантириш масаласида эр-хотин ўртасида тортишув юзага келган. Орадан икки кун ўтиб можаро яна давом этган ва навбатдаги жанжал вақтида у ўзини ҳимоя қилиш мақсадида турмуш ўртоғини итариб юборганини билдирган.

 

Жабрланувчи эркак эса суддан аёлга нисбатан қонуний чора кўришни сўраган ҳамда уни кечирмаслигини маълум қилган.

 

ЖИБ Фарғона шаҳар суди ҳукмига кўра, M.A. Жиноят кодексининг 126-1-моддаси 2-қисмида назарда тутилган оилавий зўравонлик жиноятини содир этганликда айбли деб топилган. Унга БҲМнинг 20 баравари — 8 миллион 240 минг сўм миқдорида жарима жазоси тайинланган.

 

Шунингдек, жабрланувчига моддий ва маънавий зарар ундириш масаласида фуқаролик судига мурожаат қилиш ҳуқуқи тушунтирилган.

Эрон элчиси ТИВга чақиртирилди: Ўзбекистон норозилик нотасини топширди

Эрон элчиси ТИВга чақиртирилди: Ўзбекистон норозилик нотасини топширди

Эроннинг хориждаги элчихоналари Самарқанднинг тарихий-маданий меросини форс цивилизациясига боғловчи постлар эълон қилганди.

Президент ички ишлар органлари ходимларига табрик йўллади

Президент ички ишлар органлари ходимларига табрик йўллади

Президент Шавкат Мирзиёев жиноятларнинг олдини олиш, кибержиноятчиликка қарши курашиш ва фуқароларнинг ички ишлар органларига ишончини мустаҳкамлаш устувор вазифалар эканини таъкидлади.

Тошкент ҳавоси ифлосланмоқда: кўчаларга сув пуркаш ишлари кучайтирилди

Тошкент ҳавоси ифлосланмоқда: кўчаларга сув пуркаш ишлари кучайтирилди

Ушбу жараёнга қарийб 100 та махсус техника жалб қилинган.

54,8 трлн сўм ундирилди: МИБ ўтган йилги натижадан 14,4 трлн сўмга ошди

54,8 трлн сўм ундирилди: МИБ ўтган йилги натижадан 14,4 трлн сўмга ошди

Маблағларнинг асосий қисми давлат фойдасига йўналтирилди.

Уятли сўзлар ва тарқалган видео: Қўқонда эркак 10 суткага қамалди

Уятли сўзлар ва тарқалган видео: Қўқонда эркак 10 суткага қамалди

Жамоат жойида юриш-туриш қоидаларини бузган эркак жазоланди.

Учтепадаги хонадонда ёнғин чиқди: бир киши ҳалок бўлди

Учтепадаги хонадонда ёнғин чиқди: бир киши ҳалок бўлди

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Миллий сертификат имтиҳонида қайси алифбодан фойдаланилади? Агентлик изоҳ берди

Миллий сертификат имтиҳонида қайси алифбодан фойдаланилади? Агентлик изоҳ берди

Имтиҳонлар 24–26 октябрь кунлари барча ҳудудларда бўлиб ўтади.

Тадбиркорга босим ва 65 млн сўмлик талаб: ҳоким ўринбосарига жиноят иши қўзғатилди

Тадбиркорга босим ва 65 млн сўмлик талаб: ҳоким ўринбосарига жиноят иши қўзғатилди

У тадбиркордан уйига қувватли қуёш панелларини ўрнатиб беришни талаб қилган.