Жаҳон

Илон Маск дунёдаги илк триллионерга айланиши мумкин

SpaceX'нинг бозор қиймати қарийб 1,75 триллион долларга баҳоланмоқда.

Илон Маск дунёдаги илк триллионерга айланиши мумкин

Америкалик тадбиркор ва миллиардер Илон Маск дунёдаги илк триллионерга айланиши мумкин. Бунга унинг SpасеХ компаниясининг АҚШ фонд бозорида оммавий акциялар савдосига чиқиш режаси сабаб бўлмоқда. Бу ҳақда Тhе Guardian хабар берди.



Маълум қилинишича, ракета ва сунъий йўлдош ишлаб чиқарувчи SpaсеХ компанияси 24 йил ичида илк бор батафсил молиявий ҳисоботларини эълон қилган. Компания 12 июнь куни Насдақ биржасида «SPСХ» савдо белгиси остида рўйхатга олинади.



Дастлабки баҳолашларга кўра, sPасеХ'нинг бозор қиймати қарийб 1,75 триллион долларни ташкил этмоқда. Компания IPО орқали 80 миллиард долларгача инвестиция жалб қилишни режалаштирган.



Мутахассисларнинг таъкидлашича, ушбу IPО Wall Street тарихидаги энг йирик оммавий акциялар жойлаштиришларидан бири бўлиши мумкин. Бу эса Илон Маск бойлигининг янада ошишига хизмат қилиши кутилмоқда. Ҳозирда Forbes нашри унинг бойлигини 807 миллиард доллар атрофида баҳоламоқда.



Шунингдек, эълон қилинган ҳужжатларда SpасеХ'нинг сунъий интеллект соҳасидаги Anthropic компанияси билан тузган йирик келишуви тафсилотлари ҳам очиқланган. Унга кўра, Anthropic компанияси хАI маълумотлар марказларидан фойдаланиш учун йилига 15 миллиард доллар тўлайди.



SpасеХ компанияси ракета ва космик технологиялар, Starlink сунъий йўлдош интернет тизими ҳамда сунъий интеллект лойиҳалари билан шуғулланади. Компания, шунингдек, аввал Тwitter номи билан танилган Х ижтимоий тармоғига ҳам эгалик қилади.



Эслатиб ўтамиз, Илон Маск аввалроқ 800 миллиард доллардан ортиқ бойликка эга бўлган дунёдаги илк инсон сифатида қайд этилганди.

custom img

Эроннинг собиқ президенти Моссад билан алоқалари учун ҳибсга олинди — NYT

Маҳмуд Аҳмадинежоднинг идораси эса барча айбловларни инкор этди.

custom img

Инфантинонинг FIFA президентлиги хавф остида

UEFA таркибидаги қатор федерациялар Жанни Инфантинога қарши номзод топиш устида ишламоқда, бироқ FIFA президенти ҳали ҳам навбатдаги сайлов фаворитларидан бири бўлиб қолмоқда.

custom img

“Энди менинг уйим йўқ” — Жанубий Корея президенти

Ли Чже Мён кўчмас мулк бозорини қўллаб-қувватлаш мақсадида ягона уйини сотиб, энди шахсий уй-жойи йўқлигини билдирди.

custom img

Нетаняхунинг АҚШга бориши кутилмоқда

Ташриф давомида Доналд Трамп билан учрашув ўтказилиши эҳтимоли ҳам кўриб чиқилмоқда.

custom img

Украина ҳукумати истеъфога чиқди

Олий Рада Юлия Свйрйденкони бош вазир лавозимидан озод қилди.

custom img

Туркманистонда Ўзбекистон SIM карталарига қарши рейдлар бошланди

Бунга Тошҳовуз вилоятида бир эркакнинг олти нафар фарзанди ва ўз жонига қасд қилгани ҳақидаги хабар интернетда кенг тарқалиб кетгани сабаб бўлиши мумкин.

custom img

ЖЧ учун танланган ҳакам 38 ёшида вафот этди

Унга нисбатан жинсий тажовуз айбловлари қўйилганидан сўнг ФИФА уни ҳакамлар рўйхатидан чиқарган эди.

custom img

Эрон Қувайтдаги АҚШ нишонларига ҳужум қилди

АҚШ Эроннинг бир қатор ҳарбий объектларига зарба берди, Теҳрон эса минтақадаги АҚШ нишонларига жавоб ҳужумларини амалга оширди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"