Жаҳон

АҚШ–Эрон музокараларининг янги босқичи 5 июнь куни ўтказилиши режалаштирилмоқда

Дастлабки келишув “Исломобод декларацияси” номи билан эълон қилиниши мумкин.

АҚШ–Эрон музокараларининг янги босқичи 5 июнь куни ўтказилиши режалаштирилмоқда

 

Al-Hadath телеканали хабарига кўра, АҚШ ва Эрон ўртасидаги навбатдаги музокаралар жорий йилнинг 5 июнь куни бўлиб ўтиши кутилмоқда. Мазкур маълумот телеканал томонидан музокаралар жараёнидан хабардор манбаларга таяниб эълон қилинган.



Қайд этилишича, Вашингтон ва Теҳрон ўртасида дастлаб ўзаро англашув меморандумини имзолаш масаласи муҳокама қилинмоқда. Манбаларга кўра, ушбу ҳужжат томонлар ўртасидаги якуний келишувга эришиш йўлидаги муҳим босқич сифатида баҳоланмоқда.



Шунингдек, меморандум имзолангач, томонлар можаро ва қарама-қарши масалаларни тўлиқ ҳал этишга қаратилган батафсил музокараларга ўтиши режалаштирилгани айтилмоқда. Дастлабки ҳужжат “Исломобод декларацияси” номи билан эълон қилиниши мумкинлиги ҳам маълум қилинган.



Манбаларнинг таъкидлашича, музокараларда воситачи сифатида фаол қатнашаётган Покистон меморандумни асосий томонлар иштирокисиз ҳам эълон қилиши эҳтимолдан холи эмас.



Шунингдек, АҚШ ва Эрон якуний келишув бўйича тўлиқ музокаралар бошланиши билан ўз делегацияларининг юқори даражадаги раҳбарларини жараёнга жалб қилиши кутилмоқда.

Ким Чен Ин Хитойга борди: икки давлат ўртасида янги кўприк очилди

Ким Чен Ин Хитойга борди: икки давлат ўртасида янги кўприк очилди

Ким Чен Ин Хитой Коммунистик партияси Сиёсий бюроси доимий қўмитаси аъзоси Ван Хунин билан учрашган.

Исроил Ғарбий соҳилда ҳарбий операция бошлади: икки шаҳар блокадага олинди

Исроил Ғарбий соҳилда ҳарбий операция бошлади: икки шаҳар блокадага олинди

Операция 23 октябрь куни икки нафар Исроил ҳарбийси ҳалок бўлган ҳужумдан кейин бошланди.

Россия Украинага ҳужум қилди: қурбонлар бор

Россия Украинага ҳужум қилди: қурбонлар бор

Ҳужумлар оқибатида Киев ва Харьковда тинч аҳоли вакиллари жароҳатланди.

Тинчлик келишувини ҳозир тузишга тайёрман — Зеленский

Тинчлик келишувини ҳозир тузишга тайёрман — Зеленский

Украина президенти амалдаги фронт чизиғи бўйлаб ўт очишни тўхтатишга тайёрлигини, бироқ Россияга қўшимча ҳудудларни беришга рози эмаслигини билдирди.

Омбордан олиб кетилган юклар манзилга етиб бормаган: АҚШда ўзбекистонлик эркак судланмоқда

Омбордан олиб кетилган юклар манзилга етиб бормаган: АҚШда ўзбекистонлик эркак судланмоқда

У юк автомобиллари орқали ташиладиган товарларни ўғирлаш схемасида иштирок этганликда айбланмоқда.

Россия, Украина ва АҚШ музокаралари қаерда ўтказилади? Икки манзил кўриб чиқилмоқда

Россия, Украина ва АҚШ музокаралари қаерда ўтказилади? Икки манзил кўриб чиқилмоқда

АҚШ расмийсига кўра, уч томонлама музокаралар яқин икки ҳафта ичида ўтказилиши мумкин.

Яқин Шарқдаги кескинлик: АҚШ Саудия Арабистонидаги элчихона ходимларини олиб чиқмоқда

Яқин Шарқдаги кескинлик: АҚШ Саудия Арабистонидаги элчихона ходимларини олиб чиқмоқда

Шунга ўхшаш хавфсизлик чоралари Яқин Шарқдаги бошқа давлатларда ҳам кўрилмоқда.

Қирғиз тилини билиш синови: Президентликка номзодлар ҳам имтиҳондан ўта олмади

Қирғиз тилини билиш синови: Президентликка номзодлар ҳам имтиҳондан ўта олмади

2026 йил январидан октябригача давлат тили имтиҳонини биринчи марта топширганларнинг 17,9 фоизи муваффақиятли натижа кўрсатган.