Ўзбекистон

Огоҳлантиришга қарамай “рул” га ўтирган 238 нафар битирувчи ушланди

Айрим вилоятларда битирув тадбирига автомобиль бошқариб келган қизлар ҳам аниқланган.

Огоҳлантиришга қарамай “рул” га ўтирган 238 нафар битирувчи ушланди

 

Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати “Сўнгги қўнғироқ” тадбирлари куни мактаб ўқувчилари томонидан автомашиналардан ноқонуний фойдаланиш билан боғлиқ 238 та ҳолат аниқланганини маълум қилди.

 

ЙҲХБ матбуот котиби Зойир Йўлдошовнинг билдиришича, 25 май куни эрталаб соат 07:00 дан 14:00 гача олиб борилган назорат тадбирлари давомида бир қатор ўқувчилар мактабларга автомобиль бошқариб келгани қайд этилган.

 

Қайд этилишича, тарғибот ва огоҳлантириш ишлари олиб борилганига қарамасдан, ўқувчиларнинг ота-онасига тегишли ёки ижарага олинган автомашиналарни бошқариб келиш ҳолатлари кузатилган. Аниқланган қоидабузарлар орасида 11- ва 9-синф ўқувчилари билан бир қаторда ҳатто 8-синф ўқувчилари ҳам бўлгани маълум қилинган.

 

Шунингдек, Хоразм вилоятида битирув тадбирига автомобиль бошқариб келган қизлар ҳам аниқлангани билдирилган.

 

“Байрам тадбирларини кўнгилсиз ҳодисаларсиз ўтказиш мақсадида минглаб йўл-патруль хизмати ҳамда ички ишлар органлари ходимлари мактаблар атрофида кучайтирилган тартибда хизмат олиб бормоқда”, дейилади ЙҲХБ ахборотида.

 

Масъуллар ота-оналарни фарзандлари ҳаёти ва хавфсизлигига бефарқ бўлмасликка, вояга етмаганларнинг автомобиль бошқаришига йўл қўймасликка чақирди. Назорат тадбирлари давом этаётгани маълум қилинди.

Эрон элчиси ТИВга чақиртирилди: Ўзбекистон норозилик нотасини топширди

Эрон элчиси ТИВга чақиртирилди: Ўзбекистон норозилик нотасини топширди

Эроннинг хориждаги элчихоналари Самарқанднинг тарихий-маданий меросини форс цивилизациясига боғловчи постлар эълон қилганди.

Президент ички ишлар органлари ходимларига табрик йўллади

Президент ички ишлар органлари ходимларига табрик йўллади

Президент Шавкат Мирзиёев жиноятларнинг олдини олиш, кибержиноятчиликка қарши курашиш ва фуқароларнинг ички ишлар органларига ишончини мустаҳкамлаш устувор вазифалар эканини таъкидлади.

Тошкент ҳавоси ифлосланмоқда: кўчаларга сув пуркаш ишлари кучайтирилди

Тошкент ҳавоси ифлосланмоқда: кўчаларга сув пуркаш ишлари кучайтирилди

Ушбу жараёнга қарийб 100 та махсус техника жалб қилинган.

54,8 трлн сўм ундирилди: МИБ ўтган йилги натижадан 14,4 трлн сўмга ошди

54,8 трлн сўм ундирилди: МИБ ўтган йилги натижадан 14,4 трлн сўмга ошди

Маблағларнинг асосий қисми давлат фойдасига йўналтирилди.

Уятли сўзлар ва тарқалган видео: Қўқонда эркак 10 суткага қамалди

Уятли сўзлар ва тарқалган видео: Қўқонда эркак 10 суткага қамалди

Жамоат жойида юриш-туриш қоидаларини бузган эркак жазоланди.

Учтепадаги хонадонда ёнғин чиқди: бир киши ҳалок бўлди

Учтепадаги хонадонда ёнғин чиқди: бир киши ҳалок бўлди

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Миллий сертификат имтиҳонида қайси алифбодан фойдаланилади? Агентлик изоҳ берди

Миллий сертификат имтиҳонида қайси алифбодан фойдаланилади? Агентлик изоҳ берди

Имтиҳонлар 24–26 октябрь кунлари барча ҳудудларда бўлиб ўтади.

Тадбиркорга босим ва 65 млн сўмлик талаб: ҳоким ўринбосарига жиноят иши қўзғатилди

Тадбиркорга босим ва 65 млн сўмлик талаб: ҳоким ўринбосарига жиноят иши қўзғатилди

У тадбиркордан уйига қувватли қуёш панелларини ўрнатиб беришни талаб қилган.