Ўзбекистон

Mycoal.uz'дан кўмир харид қилган эҳтиёжманд оилаларга 600 минг сўмгача ёрдам ажратилади

Мазкур ёрдам бир марталик бўлиб, 2026 йил июнь-декабрь ойларида “Ижтимоий реестр” киритилган оилаларга берилади.

Mycoal.uz'дан кўмир харид қилган эҳтиёжманд оилаларга 600 минг сўмгача ёрдам ажратилади

Ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларни қўллаб-қувватлаш мақсадида Мйcоал.уз портали орқали кўмир харид қилган “Ижтимоий реестр”га киритилган оилаларга жорий йилнинг июнь–декабрь ойларида 600 минг сўмгача бир марталик моддий ёрдам ажратилиши маълум қилинди.

 

Импорт қилинадиган кўмир сифати ва экологик хавфсизлиги бўйича янги талаблар жорий этилиши режалаштирилмоқда. Унга кўра, республика ҳудудига олиб кириладиган кўмирнинг олтингугурт миқдори, калорияси ва бошқа кўрсаткичларига талаблар ишлаб чиқилади. Белгиланган стандартларга жавоб бермайдиган импорт кўмирдан фойдаланиш ва уни сотиш тақиқланади. Келгусида кўмир импорти фақат темир йўл орқали амалга оширилиши кўзда тутилган.

 

Тақдимотда Нишбош кўмир конини ўзлаштириш лойиҳаси ҳақида ҳам ахборот берилди. Лойиҳанинг умумий захираси 233 миллион тонна бўлиб, йиллик қазиб чиқариш қуввати 10 миллион тоннани ташкил этади. Қиймати 494 миллион долларлик лойиҳа доирасида 880 та янги иш ўрни яратилиши режалаштирилган.

 

Бундан ташқари, ушбу конь негизида умумий қуввати 1,4 гигаватт бўлган янги иссиқлик электр станциясини қуриш таклиф қилинди. Лойиҳага кўра, 1,3 миллиард доллар инвестиция жалб этилиб, ҳар бири 350 мегаватт қувватга эга 4 та энергоблок ултра юқори критик технологиялар асосида бунёд этилади.

 

Қурилиш даврида 1,5 мингта, лойиҳа тўлиқ ишга тушгач эса 310 та янги иш ўрни яратилиши кутилмоқда. Станция йилига ўртача 9,8 миллиард киловатт-соат электр энергияси ишлаб чиқариши ва 2 миллиард куб метр табиий газни тежаш имконини бериши қайд этилди.

 

Шунингдек, тақдимотда тоғ-конь саноатида маҳаллийлаштириш ва саноат кооперациясини ривожлантириш масалалари ҳам муҳокама қилинди. Таҳлилларга кўра, ушбу йўналишда импорт ўрнини босиш салоҳиятини 2,1 миллиард долларгача етказиш имконияти мавжуд. Бу техника, эҳтиёт қисмлар, кимёвий реагентлар ва йирик агрегатлар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш ҳисобига амалга оширилиши мумкинлиги билдирилди.

 

Шу муносабат билан 2027–2030 йилларга мўлжалланган тоғ-конь саноатида маҳаллийлаштириш стратегиясини ишлаб чиқиш топширилди. Якунда давлат раҳбари билдирилган таклифларни маъқуллаб, мутасаддиларга тегишли топшириқлар берди.

 

Афғонистонда ер силкиниши: зилзила Ўзбекистон ҳудудларида сезилди

Афғонистонда ер силкиниши: зилзила Ўзбекистон ҳудудларида сезилди

Афғонистоннинг Бадахшон ҳудудида 5,4 магнитудали зилзила содир бўлди.

Куз-қиш мавсумига тайёргарлик: Тошкентда сув таъминотида узилишлар бўлади

Куз-қиш мавсумига тайёргарлик: Тошкентда сув таъминотида узилишлар бўлади

Бунга куз-қиш мавсумига тайёргарлик доирасида сув тармоқларида олиб бориладиган режали таъмирлаш ишлари сабаб бўлади.

Ўзбекистонда яшаш ва овқатланиш: қайси ҳудудда қанча хизмат кўрсатилди?

Ўзбекистонда яшаш ва овқатланиш: қайси ҳудудда қанча хизмат кўрсатилди?

2026 йилнинг дастлабки саккиз ойида яшаш ва овқатланиш хизматлари ҳажми ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 14,4 фоизга ўсди.

Президент V ёзги Параосиё ўйинлари ғолиблари ва иштирокчиларига табрик йўллади

Президент V ёзги Параосиё ўйинлари ғолиблари ва иштирокчиларига табрик йўллади

Шавкат Мирзиёев спортчиларнинг ота-оналари ва мураббийларига ҳам миннатдорлик билдирди.

Мақсадли қабул имтиҳонлари: талабгорлар учун рухсатномалар эълон қилинди

Мақсадли қабул имтиҳонлари: талабгорлар учун рухсатномалар эълон қилинди

Хорижий ва нодавлат ОТМларга мақсадли қабул учун ажратилган жами 1652 та квота доирасидаги тест синовлари 28 октябрь куни ўтказилади.

145 медаль, тарихий натижа: Ўзбекистон паралимпиячилари кучли учликда

145 медаль, тарихий натижа: Ўзбекистон паралимпиячилари кучли учликда

Бу делегация тарихидаги энг яхши натижа бўлди.

Эрон элчиси ТИВга чақиртирилди: Ўзбекистон норозилик нотасини топширди

Эрон элчиси ТИВга чақиртирилди: Ўзбекистон норозилик нотасини топширди

Эроннинг хориждаги элчихоналари Самарқанднинг тарихий-маданий меросини форс цивилизациясига боғловчи постлар эълон қилганди.

Президент ички ишлар органлари ходимларига табрик йўллади

Президент ички ишлар органлари ходимларига табрик йўллади

Президент Шавкат Мирзиёев жиноятларнинг олдини олиш, кибержиноятчиликка қарши курашиш ва фуқароларнинг ички ишлар органларига ишончини мустаҳкамлаш устувор вазифалар эканини таъкидлади.