Ўзбекистон

Тошкентдаги мактабда ўқувчини урган ўқитувчига оид жиноят иши тугатилди

ИИВ ҳолат юзасидан қўшимча расмий маълумот тақдим этилишини билдирди.

Тошкентдаги мактабда ўқувчини урган ўқитувчига оид жиноят иши тугатилди

 

Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек туманидаги 275-сонли мактабда юз берган можаро юзасидан ўқитувчига нисбатан қўзғатилган жиноят иши бўйича тергов ҳаракатлари якунланди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги матбуот котиби Шоҳруҳ Ғиёсов маълум қилди.

 

Қайд этилишича, воқеа жорий йилнинг 19 май куни содир бўлган. Мактабнинг информатика фани ўқитувчиси ҳамда 9-синф ўқувчиси ўртасида дарс жараёнида тортишув келиб чиққан. Дастлабки маълумотларга кўра, ўқувчи ўқитувчи томонидан берилган кўрсатмаларни бажармаган ҳамда дарс жараёнига халақит берган. Шундан сўнг улар ўртасида жанжал юзага келган.

 

Мазкур ҳолат юзасидан Мирзо Улуғбек тумани ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан ўқитувчига нисбатан Жиноят кодексининг 105-моддаси — “Қасддан баданга ўртача оғир шикаст етказиш” моддаси билан жиноят иши қўзғатилган эди.

 

25 май куни эса ушбу жиноят иши бўйича тергов ҳаракатлари якунлангани маълум қилинди. Ички ишлар вазирлиги ҳолат юзасидан яқин кунларда қўшимча расмий маълумот тақдим этилишини билдирди.

Эрон элчиси ТИВга чақиртирилди: Ўзбекистон норозилик нотасини топширди

Эрон элчиси ТИВга чақиртирилди: Ўзбекистон норозилик нотасини топширди

Эроннинг хориждаги элчихоналари Самарқанднинг тарихий-маданий меросини форс цивилизациясига боғловчи постлар эълон қилганди.

Президент ички ишлар органлари ходимларига табрик йўллади

Президент ички ишлар органлари ходимларига табрик йўллади

Президент Шавкат Мирзиёев жиноятларнинг олдини олиш, кибержиноятчиликка қарши курашиш ва фуқароларнинг ички ишлар органларига ишончини мустаҳкамлаш устувор вазифалар эканини таъкидлади.

Тошкент ҳавоси ифлосланмоқда: кўчаларга сув пуркаш ишлари кучайтирилди

Тошкент ҳавоси ифлосланмоқда: кўчаларга сув пуркаш ишлари кучайтирилди

Ушбу жараёнга қарийб 100 та махсус техника жалб қилинган.

54,8 трлн сўм ундирилди: МИБ ўтган йилги натижадан 14,4 трлн сўмга ошди

54,8 трлн сўм ундирилди: МИБ ўтган йилги натижадан 14,4 трлн сўмга ошди

Маблағларнинг асосий қисми давлат фойдасига йўналтирилди.

Уятли сўзлар ва тарқалган видео: Қўқонда эркак 10 суткага қамалди

Уятли сўзлар ва тарқалган видео: Қўқонда эркак 10 суткага қамалди

Жамоат жойида юриш-туриш қоидаларини бузган эркак жазоланди.

Учтепадаги хонадонда ёнғин чиқди: бир киши ҳалок бўлди

Учтепадаги хонадонда ёнғин чиқди: бир киши ҳалок бўлди

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Миллий сертификат имтиҳонида қайси алифбодан фойдаланилади? Агентлик изоҳ берди

Миллий сертификат имтиҳонида қайси алифбодан фойдаланилади? Агентлик изоҳ берди

Имтиҳонлар 24–26 октябрь кунлари барча ҳудудларда бўлиб ўтади.

Тадбиркорга босим ва 65 млн сўмлик талаб: ҳоким ўринбосарига жиноят иши қўзғатилди

Тадбиркорга босим ва 65 млн сўмлик талаб: ҳоким ўринбосарига жиноят иши қўзғатилди

У тадбиркордан уйига қувватли қуёш панелларини ўрнатиб беришни талаб қилган.