Жаҳон

Эрон президенти истеъфога чиқадими?

Мамлакат расмийлари Масуд Пезешкианнинг истеъфоси ҳақида тарқалган хабарларга изоҳ берди.

Эрон президенти истеъфога чиқадими?

 

Эрон президенти Масуд Пезешкианнинг истеъфога чиқиши ҳақида тарқалган хабарлар расмий равишда рад этилди.

 

Эрон президенти маъмурияти коммуникациялар бўлими бошлиғи ўринбосари Меҳди Табатабаий ижтимоий тармоқлардаги баёнотида ушбу маълумотларни “асоссиз миш-мишлар” деб атади.

 

Унинг таъкидлашича, айрим хорижий оммавий ахборот воситаларида тарқалган хабарлар ҳақиқатга зид бўлиб, уларни сиёсий мақсадларда тарқатилган дезинформация сифатида баҳолаш мумкин.

 

“Бу каби хабарлар шармандали хорижий тармоқларнинг ғийбатларига асосланган. Улар ҳақиқатни эмас, балки ўз истакларини эълон қилмоқда. Президент халқига хизмат қилишни давом эттиради”, — деган Табатабаий.

 

Шунингдек, Эрон ҳукумати ахборот сиёсати кенгаши раиси Элиас Ҳазрати ҳам Пезешкианнинг истеъфоси ҳақидаги маълумотларни рад этиб, уларнинг асоссиз эканини тасдиқлаган.

 

Маълумот учун, аввалроқ айрим хорижий медиа манбаларида президент Пезешкиан Олий раҳбариятга истеъфо хати юборгани ҳақида хабарлар тарқалган эди. Бироқ Эрон расмийлари бу даъволарни инкор этган.

custom img

Европадаги жазирама дон бозорига 2 миллиард евродан ортиқ зарар етказди

Июнь ойида Европада кузатилган аномал иссиқ оқибатида қарийб 9 миллион тонна дон ҳосили йўқотилди.

custom img

Трамп шаҳзодага нимани ваъда қилган?

Дунёда янги ядро пойгаси бошланаётган кўринади. CNN қўлига тушган махфий ҳужжатлар ва Оқ уйдаги инсайдлар глобал хавфсизликни остин-устун қилиб юборадиган келишув фош бўлганини кўрсатмоқда. Доналд Трамп маъмурияти Саудия Арабистонига уранни мамлакат ичида бойитишга дастлабки розиликни берган. Энг даҳшатлиси — бу келишув халқаро хавфсизлик назоратларисиз амалга оширилиши мумкин! Музокаралар аллақачон якунланган, бироқ ҳужжат ҳалигача Оқ уй столида имзо кутиб ётибди. Нега? Келинг, парда ортидаги ўйинларни таҳлил қиламиз.

custom img

“Теҳрон музокараларга жиддий ёндашмаяпти” – Рубио

Ҳормуз бўғозидаги кескин сабаб энергетика бозорида хавотирлар кучайган.

custom img

Озарбайжонда ўзбек шоири Шуҳрат Орифнинг китоби тақдимот қилинди

ТУРКСОЙ фестивали доирасида ўзбек шоирининг “Мактубдир умрим” китоби китобхонларга тақдим этилди.

custom img

Трамп Саудия Арабистони билан ядро энергетикаси бўйича 30 йиллик келишувни маъқуллади

Шунингдек, икки давлат қўшма тадқиқот ўтказганидан сўнг қироллик ҳудудида уранни бойитиш иншооти қурилиши ҳам мумкин.

custom img

Мадуро ва унинг рафиқаси устидан суд 2027 йилда бошланиши мумкин

Николас Мадуро ва унинг рафиқаси АҚШда гиёҳванд моддалар савдосига алоқадорликда айбланмоқда.

custom img

Мамдани Нетаняхуни ҳибсга олиш ваколати йўқлигини тан олди

Аввалроқ Нетаняхунинг БМТ Бош Ассамблеясига ташрифи вақтида уни ҳибсга олиш эҳтимоли муҳокама қилинганди.

custom img

АҚШнинг Эрон билан уруш харажатлари 37,5 миллиард долларга етди

Можаро давомида АҚШнинг 18 нафар ҳарбий хизматчиси ҳалок бўлган, 430 нафарга яқини яраланган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"