Жаҳон

БМТ банкротлик ёқасида, маблағлар августда тугаши мумкин — WSJ

АҚШ ва Хитой томонидан бадал тўловларининг кечиктирилиши сабабли БМТ жиддий молиявий инқирозга дуч келган.

БМТ банкротлик ёқасида, маблағлар августда тугаши мумкин — WSJ

 

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти (БМТ) АҚШ ва Хитой томонидан мажбурий бадал тўловларининг кечиктирилиши фонида жиддий молиявий қийинчиликларга дуч келмоқда. Бу ҳақда The Wall Street Journal нашри хабар берди.

 

Маълумотларга кўра, АҚШ ва Хитой ҳиссаси БМТ умумий бюджети даромадларининг қарийб 42 фоизини ташкил этади. Ҳозирда АҚШнинг ташкилот олдидаги қарзи 4 миллиард доллардан ошган бўлса, Хитой май ойида 850 миллион доллар тўлаганига қарамай, яна 455 миллион доллар қарздор бўлиб қолмоқда.

 

Нашрнинг ёзишича, молиялаштиришдаги узилишлар сабаб БМТ харажатларни кескин қисқартириш чораларини кўрмоқда. Хусусан, ташкилот котибиятидаги 3 мингга яқин лавозим қисқартирилган, айрим офислар ёпилган ҳамда бир қатор маъмурий харажатлар камайтирилган.

 

Шунингдек, Буюк Британия, Германия, Швеция ва Нидерландия каби йирик донор давлатлар ҳам халқаро гуманитар дастурларга ажратилаётган маблағларни қисқартиргани қайд этилган.

 

БМТ Бош котиби Антонио Гутерриш аввалроқ ташкилот “молиявий қулашнинг реал хавфи”га дуч келаётганини таъкидлаган эди. Прогнозларга кўра, мавжуд маблағлар август ойининг ўрталарига қадар етиши мумкин.

 

Молиявий танқислик фонида БМТ тинчликпарварлик операцияларига сарфланаётган харажатларни камайтириш, айрим миссиялар фаолиятини қайта кўриб чиқиш ва қўшин юборувчи давлатларга тўловларни кечиктиришга ҳам мажбур бўлмоқда.

Исроилда норозилик: минглаб одам Нетаньяху ҳукуматига қарши намойишга чиқди

Исроилда норозилик: минглаб одам Нетаньяху ҳукуматига қарши намойишга чиқди

Намойишчилар 2023 йил 7 октябрь кунги ҲАМАС ҳужуми юзасидан мустақил тергов ўтказилишини ва масъулларни жавобгарликка тортишни талаб қилди.

Хитой АҚШ университетларида 80 та тарғибот гуруҳини ташкил этган — Пит Ҳегсет

Хитой АҚШ университетларида 80 та тарғибот гуруҳини ташкил этган — Пит Ҳегсет

АҚШ Мудофаа вазирлиги ушбу тузилмаларни миллий хавфсизликка таҳдид солувчи ташкилотлар рўйхатига киритган.

Ким Чен Ин Хитойга борди: икки давлат ўртасида янги кўприк очилди

Ким Чен Ин Хитойга борди: икки давлат ўртасида янги кўприк очилди

Ким Чен Ин Хитой Коммунистик партияси Сиёсий бюроси доимий қўмитаси аъзоси Ван Хунин билан учрашган.

Исроил Ғарбий соҳилда ҳарбий операция бошлади: икки шаҳар блокадага олинди

Исроил Ғарбий соҳилда ҳарбий операция бошлади: икки шаҳар блокадага олинди

Операция 23 октябрь куни икки нафар Исроил ҳарбийси ҳалок бўлган ҳужумдан кейин бошланди.

Россия Украинага ҳужум қилди: қурбонлар бор

Россия Украинага ҳужум қилди: қурбонлар бор

Ҳужумлар оқибатида Киев ва Харьковда тинч аҳоли вакиллари жароҳатланди.

Тинчлик келишувини ҳозир тузишга тайёрман — Зеленский

Тинчлик келишувини ҳозир тузишга тайёрман — Зеленский

Украина президенти амалдаги фронт чизиғи бўйлаб ўт очишни тўхтатишга тайёрлигини, бироқ Россияга қўшимча ҳудудларни беришга рози эмаслигини билдирди.

Омбордан олиб кетилган юклар манзилга етиб бормаган: АҚШда ўзбекистонлик эркак судланмоқда

Омбордан олиб кетилган юклар манзилга етиб бормаган: АҚШда ўзбекистонлик эркак судланмоқда

У юк автомобиллари орқали ташиладиган товарларни ўғирлаш схемасида иштирок этганликда айбланмоқда.

Россия, Украина ва АҚШ музокаралари қаерда ўтказилади? Икки манзил кўриб чиқилмоқда

Россия, Украина ва АҚШ музокаралари қаерда ўтказилади? Икки манзил кўриб чиқилмоқда

АҚШ расмийсига кўра, уч томонлама музокаралар яқин икки ҳафта ичида ўтказилиши мумкин.