Ўзбекистон

“Бошланғич таълим она тилида бўлиши керак” — Алишер Қодиров

Қодиров бошланғич босқичнинг бошқа тилда ўқитилиши болага салбий таъсир кўрсатишини алоҳида такидлкади.

“Бошланғич таълим она тилида бўлиши керак” — Алишер Қодиров

 

Алишер Қодиров мактабгача тайёрлов курслари ҳамда мактабнинг бошланғич синфларида таълимни она тилидан бошқа тилда олиб бориш масаласига муносабат билдирди. Бу ҳақда у ўзининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифасида ёзган.

 

Унинг таъкидлашича, бошланғич таълим босқичида она тилидан бошқа тилда ўқитиш болалар манфаатига зид бўлиб, бу ҳолатни педагогик хато ҳамда миллий ўзликка таъсир қилувчи омил сифатида баҳолаш мумкин. 

 

Қодировнинг қайд этишича, амалдаги тартибга кўра ота-оналар таълим тилини танлаш ҳуқуқига эга бўлса-да, айрим ҳолларда бу болаларнинг бошланғич таълимни ўз она тилида олиш имкониятини чекламоқда.

 

Шунингдек, у бошланғич таълимда бошқа тилда ўқиган болаларда кейинги босқичларда ўқув жараёнини давом эттиришда қийинчиликлар юзага келиши, бу эса билимларни ўзлаштириш даражасига салбий таъсир кўрсатиши мумкинлигини таъкидлаган.

 

Қодировнинг фикрича, бошланғич таълим ва тайёрлов курслари тўлиқ она тилида ташкил этилиши зарур. У бу масалани қонунчилик даражасида тартибга солиш ва Таълим тўғрисидаги қонунга тегишли ўзгартиришлар киритиш лозимлигини қайд этди.

 

“Бошқа миллатли ватандошларимизга талаб билан шу шароитни яратиб бериш керак. Бошқа миллатли ватандошларимиз агар бошланғич таълимни ўзим она тилимда оламан деса, нур устига аъло нур” — дея таъкидлаган Қодиров.

Эрон элчиси ТИВга чақиртирилди: Ўзбекистон норозилик нотасини топширди

Эрон элчиси ТИВга чақиртирилди: Ўзбекистон норозилик нотасини топширди

Эроннинг хориждаги элчихоналари Самарқанднинг тарихий-маданий меросини форс цивилизациясига боғловчи постлар эълон қилганди.

Президент ички ишлар органлари ходимларига табрик йўллади

Президент ички ишлар органлари ходимларига табрик йўллади

Президент Шавкат Мирзиёев жиноятларнинг олдини олиш, кибержиноятчиликка қарши курашиш ва фуқароларнинг ички ишлар органларига ишончини мустаҳкамлаш устувор вазифалар эканини таъкидлади.

Тошкент ҳавоси ифлосланмоқда: кўчаларга сув пуркаш ишлари кучайтирилди

Тошкент ҳавоси ифлосланмоқда: кўчаларга сув пуркаш ишлари кучайтирилди

Ушбу жараёнга қарийб 100 та махсус техника жалб қилинган.

54,8 трлн сўм ундирилди: МИБ ўтган йилги натижадан 14,4 трлн сўмга ошди

54,8 трлн сўм ундирилди: МИБ ўтган йилги натижадан 14,4 трлн сўмга ошди

Маблағларнинг асосий қисми давлат фойдасига йўналтирилди.

Уятли сўзлар ва тарқалган видео: Қўқонда эркак 10 суткага қамалди

Уятли сўзлар ва тарқалган видео: Қўқонда эркак 10 суткага қамалди

Жамоат жойида юриш-туриш қоидаларини бузган эркак жазоланди.

Учтепадаги хонадонда ёнғин чиқди: бир киши ҳалок бўлди

Учтепадаги хонадонда ёнғин чиқди: бир киши ҳалок бўлди

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Миллий сертификат имтиҳонида қайси алифбодан фойдаланилади? Агентлик изоҳ берди

Миллий сертификат имтиҳонида қайси алифбодан фойдаланилади? Агентлик изоҳ берди

Имтиҳонлар 24–26 октябрь кунлари барча ҳудудларда бўлиб ўтади.

Тадбиркорга босим ва 65 млн сўмлик талаб: ҳоким ўринбосарига жиноят иши қўзғатилди

Тадбиркорга босим ва 65 млн сўмлик талаб: ҳоким ўринбосарига жиноят иши қўзғатилди

У тадбиркордан уйига қувватли қуёш панелларини ўрнатиб беришни талаб қилган.