Ўзбекистон

Ўзбекистон Афғонистонга 40 тонна қишлоқ хўжалиги уруғликларини етказиб берди

Шунингдек, 500 килограмм сабзавот ҳамда полиз экинлари уруғликлари топширилган.

Ўзбекистон Афғонистонга 40 тонна қишлоқ хўжалиги уруғликларини етказиб берди

 

Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Уруғчиликни ривожлантириш маркази томонидан Афғонистон фермерлари ва аграр тузилмаларига беғараз ёрдам тариқасида қишлоқ хўжалиги экинлари уруғликлари етказиб берилди. Бу ҳақда Қишлоқ хўжалиги вазирли хабар берди.

 

Ёрдам доирасида об-ҳаво шароитларига мослашган ва сертификатланган 20 тонна чигит ҳамда 20 тонна шоли уруғлиги, шунингдек, 500 килограмм сабзавот ва полиз экинларининг юқори сифатли, сараланган уруғлари топширилган.

 

                                         

 

Мутахассислар ушбу амалий ёрдам Афғонистонда озиқ-овқат хавфсизлигини мустаҳкамлаш, қишлоқ жойларда аҳоли бандлигини ошириш ҳамда замонавий агротехнологияларни жорий этишга хизмат қилишини таъкидлашмоқда.

 

                                         

 

Қайд этилишича, Ўзбекистон ва Афғонистон ўртасидаги аграр ҳамкорлик изчил ривожланиб, минтақавий барқарорлик, озиқ-овқат хавфсизлиги ва иқтисодий тараққиётни таъминлашга муносиб ҳисса қўшмоқда.

Эрон элчиси ТИВга чақиртирилди: Ўзбекистон норозилик нотасини топширди

Эрон элчиси ТИВга чақиртирилди: Ўзбекистон норозилик нотасини топширди

Эроннинг хориждаги элчихоналари Самарқанднинг тарихий-маданий меросини форс цивилизациясига боғловчи постлар эълон қилганди.

Президент ички ишлар органлари ходимларига табрик йўллади

Президент ички ишлар органлари ходимларига табрик йўллади

Президент Шавкат Мирзиёев жиноятларнинг олдини олиш, кибержиноятчиликка қарши курашиш ва фуқароларнинг ички ишлар органларига ишончини мустаҳкамлаш устувор вазифалар эканини таъкидлади.

Тошкент ҳавоси ифлосланмоқда: кўчаларга сув пуркаш ишлари кучайтирилди

Тошкент ҳавоси ифлосланмоқда: кўчаларга сув пуркаш ишлари кучайтирилди

Ушбу жараёнга қарийб 100 та махсус техника жалб қилинган.

54,8 трлн сўм ундирилди: МИБ ўтган йилги натижадан 14,4 трлн сўмга ошди

54,8 трлн сўм ундирилди: МИБ ўтган йилги натижадан 14,4 трлн сўмга ошди

Маблағларнинг асосий қисми давлат фойдасига йўналтирилди.

Уятли сўзлар ва тарқалган видео: Қўқонда эркак 10 суткага қамалди

Уятли сўзлар ва тарқалган видео: Қўқонда эркак 10 суткага қамалди

Жамоат жойида юриш-туриш қоидаларини бузган эркак жазоланди.

Учтепадаги хонадонда ёнғин чиқди: бир киши ҳалок бўлди

Учтепадаги хонадонда ёнғин чиқди: бир киши ҳалок бўлди

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Миллий сертификат имтиҳонида қайси алифбодан фойдаланилади? Агентлик изоҳ берди

Миллий сертификат имтиҳонида қайси алифбодан фойдаланилади? Агентлик изоҳ берди

Имтиҳонлар 24–26 октябрь кунлари барча ҳудудларда бўлиб ўтади.

Тадбиркорга босим ва 65 млн сўмлик талаб: ҳоким ўринбосарига жиноят иши қўзғатилди

Тадбиркорга босим ва 65 млн сўмлик талаб: ҳоким ўринбосарига жиноят иши қўзғатилди

У тадбиркордан уйига қувватли қуёш панелларини ўрнатиб беришни талаб қилган.