Жаҳон

Америкалик журналист Хитой агенти бўлиб чиқди

Журналист Ухандаги бир гуруҳ шахсларга АҚШ Адлия вазирлиги ва технологиялар соҳасига оид маълумотларни ҳам тақдим этган.

Америкалик журналист Хитой агенти бўлиб чиқди

АҚШ фуқароси ва журналист Томас Вейр Паукен II Хитой Халқ Республикаси манфаатлари йўлида ноқонуний агент сифатида фаолият юритганини тан олди. Бу ҳақда АҚШ Адлия вазирлигига таяниб, BBC хабар берди.

 

Расмий маълумотларга кўра, 50 ёшли Паукен АҚШ ҳукуматидан махфий маълумотларни олишга қаратилган фитнада иштирок этганини судда тан олган. Унга кўра, журналист камида 2019 йилдан 2026 йил февралигача Хитой ҳукумати билан боғлиқ шахсларнинг топшириғи ва назорати остида ишлаган.

 

Суд ҳужжатларида қайд этилишича, Паукен 2010 йилдан буён Хитойда яшаб келган ҳамда CCTV ва Xinhua News каби давлат ОАВларида фаолият юритган. Тергов материалларига кўра, у “Кети” номи билан танилган шахсдан топшириқлар олиб, АҚШдаги потенциал ахборот манбалари билан учрашувлар ташкил этган.

 

АҚШ Адлия вазирлиги маълумотига кўра, Паукен ушбу фаолияти учун камида 100 минг доллар олган. Шунингдек, унга бир неча бор АҚШга сафар қилиб, Хитойга фойдали бўлиши мумкин бўлган маълумотларни йиғиш вазифаси юклатилган.

 

АҚШ Федерал қидирув бюроси (ФҚБ) вакиллари журналист америкалик шахслар ҳақида маълумот тўплаб, уларни Хитойдаги алоқадор шахсларга етказиб турганини билдирди. Тергов давомида унинг Хитойдаги яна икки ҳамкори билан ишлагани ҳам аниқланган.

 

Суд материалларига кўра, Паукен Ухандаги бир гуруҳ шахсларга АҚШ Адлия вазирлиги ва технологиялар соҳасига оид маълумотларни ҳам тақдим этган. 

 

Мазкур гуруҳ ундан кибержосуслик фаолияти учун мутахассис топишда ёрдам беришни сўраган.

 

Журналистнинг адвокати Чарлз Бернҳем эса мижози ўз ҳаракатлари учун масъулиятни тан олганини ва унинг мақсади Хитой билан тинч муносабатларни ривожлантириш ҳамда диний эркинликларни қўллаб-қувватлаш бўлганини таъкидлади.

 

Томас Вейр Паукен II бўйича ҳукм 1-сентабр куни эълон қилиниши кутилмоқда. У айбдор деб топилса, 10 йилгача озодликдан маҳрум этилиши мумкин

Исроилда норозилик: минглаб одам Нетаньяху ҳукуматига қарши намойишга чиқди

Исроилда норозилик: минглаб одам Нетаньяху ҳукуматига қарши намойишга чиқди

Намойишчилар 2023 йил 7 октябрь кунги ҲАМАС ҳужуми юзасидан мустақил тергов ўтказилишини ва масъулларни жавобгарликка тортишни талаб қилди.

Хитой АҚШ университетларида 80 та тарғибот гуруҳини ташкил этган — Пит Ҳегсет

Хитой АҚШ университетларида 80 та тарғибот гуруҳини ташкил этган — Пит Ҳегсет

АҚШ Мудофаа вазирлиги ушбу тузилмаларни миллий хавфсизликка таҳдид солувчи ташкилотлар рўйхатига киритган.

Ким Чен Ин Хитойга борди: икки давлат ўртасида янги кўприк очилди

Ким Чен Ин Хитойга борди: икки давлат ўртасида янги кўприк очилди

Ким Чен Ин Хитой Коммунистик партияси Сиёсий бюроси доимий қўмитаси аъзоси Ван Хунин билан учрашган.

Исроил Ғарбий соҳилда ҳарбий операция бошлади: икки шаҳар блокадага олинди

Исроил Ғарбий соҳилда ҳарбий операция бошлади: икки шаҳар блокадага олинди

Операция 23 октябрь куни икки нафар Исроил ҳарбийси ҳалок бўлган ҳужумдан кейин бошланди.

Россия Украинага ҳужум қилди: қурбонлар бор

Россия Украинага ҳужум қилди: қурбонлар бор

Ҳужумлар оқибатида Киев ва Харьковда тинч аҳоли вакиллари жароҳатланди.

Тинчлик келишувини ҳозир тузишга тайёрман — Зеленский

Тинчлик келишувини ҳозир тузишга тайёрман — Зеленский

Украина президенти амалдаги фронт чизиғи бўйлаб ўт очишни тўхтатишга тайёрлигини, бироқ Россияга қўшимча ҳудудларни беришга рози эмаслигини билдирди.

Омбордан олиб кетилган юклар манзилга етиб бормаган: АҚШда ўзбекистонлик эркак судланмоқда

Омбордан олиб кетилган юклар манзилга етиб бормаган: АҚШда ўзбекистонлик эркак судланмоқда

У юк автомобиллари орқали ташиладиган товарларни ўғирлаш схемасида иштирок этганликда айбланмоқда.

Россия, Украина ва АҚШ музокаралари қаерда ўтказилади? Икки манзил кўриб чиқилмоқда

Россия, Украина ва АҚШ музокаралари қаерда ўтказилади? Икки манзил кўриб чиқилмоқда

АҚШ расмийсига кўра, уч томонлама музокаралар яқин икки ҳафта ичида ўтказилиши мумкин.