Жаҳон

Ким Чен Ин Шимолий Кореянинг ядровий салоҳиятини кенгайтиришини эълон қилди

Мамлакат ядровий қудратини “экспоненциал” ошириш режалаштирилмоқда.

Ким Чен Ин Шимолий Кореянинг ядровий салоҳиятини кенгайтиришини эълон қилди

 

Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин мамлакатнинг ҳарбий ядровий салоҳиятини янада ривожлантириш ва кенгайтириш бўйича саъй-ҳаракатлар кучайтирилаётганини маълум қилди. Бу ҳақда Корея Марказий ахборот агентлиги (КCNА) хабар берди.

 

Хабарга кўра, Ким Чен Ин янги ядровий материаллар ишлаб чиқариш корхонасига ташриф давомида ишлаб чиқариш жараёнлари, самарадорлик кўрсаткичлари ва истиқболдаги ривожланиш режаларини кўздан кечирган. Ташриф чоғида у мамлакатнинг ядровий қудратини “босқичма-босқич эмас, балки экспоненциал суръатда” ошириш зарурлигини таъкидлаган.

 

Унинг айтишича, тегишли дастур ишлаб чиқариш ҳажмини кенгайтириш ва ядровий арсенални оширишни ўз ичига олади. Ким Чен Ин, шунингдек, ядровий материаллар ишлаб чиқариш салоҳиятини янада кучайтириш ва мавжуд имкониятларни кенгайтириш бўйича аниқ вазифаларни белгилаб берган.

 

КCNА маълумотида қайд этилишича, Шимолий Корея раҳбари қурол даражасидаги ядровий материаллар ишлаб чиқариш қуввати сўнгги йилларда сезиларли даражада ошганини, жумладан, сўнгги беш йил ичида бу кўрсаткич икки баравар кўпайганини таъкидлаган.

 

Шунингдек, мамлакатда ядровий материаллар ишлаб чиқариш суръатлари тезлашгани ва бу жараён доирасида янги технологиялар жорий этилаётгани билдирилган.

 

Стокголм халқаро тинчлик тадқиқотлари институти (SIPRI) маълумотларига кўра, 2025 йил январ ҳолатида Шимолий Кореяда тахминан 50 та ядровий каллак мавжуд бўлиб, яна 40 тагача ядровий қурилма ишлаб чиқариш учун етарли бўлинувчи материаллар мавжуд.

 

КCНА хабарида қайд этилишича, Ким Чен Ин мамлакат ядровий қуроллар сонини оширишни давом эттириш ва ушбу йўналишдаги ишлаб чиқаришни кенгайтириш бўйича топшириқ берган.

Исроилда норозилик: минглаб одам Нетаньяху ҳукуматига қарши намойишга чиқди

Исроилда норозилик: минглаб одам Нетаньяху ҳукуматига қарши намойишга чиқди

Намойишчилар 2023 йил 7 октябрь кунги ҲАМАС ҳужуми юзасидан мустақил тергов ўтказилишини ва масъулларни жавобгарликка тортишни талаб қилди.

Хитой АҚШ университетларида 80 та тарғибот гуруҳини ташкил этган — Пит Ҳегсет

Хитой АҚШ университетларида 80 та тарғибот гуруҳини ташкил этган — Пит Ҳегсет

АҚШ Мудофаа вазирлиги ушбу тузилмаларни миллий хавфсизликка таҳдид солувчи ташкилотлар рўйхатига киритган.

Ким Чен Ин Хитойга борди: икки давлат ўртасида янги кўприк очилди

Ким Чен Ин Хитойга борди: икки давлат ўртасида янги кўприк очилди

Ким Чен Ин Хитой Коммунистик партияси Сиёсий бюроси доимий қўмитаси аъзоси Ван Хунин билан учрашган.

Исроил Ғарбий соҳилда ҳарбий операция бошлади: икки шаҳар блокадага олинди

Исроил Ғарбий соҳилда ҳарбий операция бошлади: икки шаҳар блокадага олинди

Операция 23 октябрь куни икки нафар Исроил ҳарбийси ҳалок бўлган ҳужумдан кейин бошланди.

Россия Украинага ҳужум қилди: қурбонлар бор

Россия Украинага ҳужум қилди: қурбонлар бор

Ҳужумлар оқибатида Киев ва Харьковда тинч аҳоли вакиллари жароҳатланди.

Тинчлик келишувини ҳозир тузишга тайёрман — Зеленский

Тинчлик келишувини ҳозир тузишга тайёрман — Зеленский

Украина президенти амалдаги фронт чизиғи бўйлаб ўт очишни тўхтатишга тайёрлигини, бироқ Россияга қўшимча ҳудудларни беришга рози эмаслигини билдирди.

Омбордан олиб кетилган юклар манзилга етиб бормаган: АҚШда ўзбекистонлик эркак судланмоқда

Омбордан олиб кетилган юклар манзилга етиб бормаган: АҚШда ўзбекистонлик эркак судланмоқда

У юк автомобиллари орқали ташиладиган товарларни ўғирлаш схемасида иштирок этганликда айбланмоқда.

Россия, Украина ва АҚШ музокаралари қаерда ўтказилади? Икки манзил кўриб чиқилмоқда

Россия, Украина ва АҚШ музокаралари қаерда ўтказилади? Икки манзил кўриб чиқилмоқда

АҚШ расмийсига кўра, уч томонлама музокаралар яқин икки ҳафта ичида ўтказилиши мумкин.