Жаҳон

Си Цзиньпин етти йилдан сўнг илк бор Шимолий Кореяга ташриф буюради

Ташриф Ким Чен Иннинг таклифига биноан амалга оширилмоқда.

Си Цзиньпин етти йилдан сўнг илк бор Шимолий Кореяга ташриф буюради

Хитой раиси Си Цзиньпин 8–9 июнь кунлари Шимолий Кореяга ташриф буюриб, мамлакат етакчиси Ким Чен Ин билан музокаралар ўтказади. Бу ҳақда икки давлатнинг расмий оммавий ахборот воситаларига таяниб, BBC хабар берди.

 

Маълум қилинишича, мазкур ташриф Си Цзиньпиннинг 2019 йилдан буён Шимолий Кореяга илк сафари бўлади. У Ким Чен Иннинг таклифига биноан амалга оширилмоқда.

 

Ташриф Пекиннинг АҚШ ва Россия билан юқори даражадаги мулоқотлари фонида ўтказилмоқда. Бир неча ҳафта аввал Си Цзиньпин Пекинда АҚШ президенти Доналд Трамп ҳамда Россия президенти Владимир Путинни қабул қилган эди.

 

Хитой Шимолий Кореянинг энг муҳим иқтисодий ва сиёсий ҳамкорларидан бири ҳисобланади. Ядро дастури ва инсон ҳуқуқлари билан боғлиқ айбловлар сабаб халқаро санкциялар остида қолаётган Пхенян учун Пекин асосий иқтисодий таянч бўлиб қолмоқда.

 

Икки давлат ўртасидаги ҳамкорлик 1961 йилда имзоланган ўзаро мудофаа шартномаси билан мустаҳкамланган. Жорий йилда мазкур битимнинг 65 йиллиги нишонланмоқда.

 

Кузатувчиларга кўра, ташриф давомида савдо-иқтисодий алоқаларни кенгайтириш масалалари муҳокама қилиниши мумкин. Хусусан, Шимолий Корея Хитой билан қуруқликдаги савдо ҳажмини ошириш ҳамда мамлакатдаги янги курортларга кўпроқ хитойлик сайёҳларни жалб этишга қизиқиш билдирмоқда.

 

Музокараларда Корея яриморолининг хавфсизлик масалалари ҳам муҳим мавзулардан бири бўлиши кутилмоқда. Жанубий Корея расмийлари Пекин Пхенянни Сеул ва Вашингтон билан мулоқотни тиклашга ундаши мумкинлигига умид билдирмоқда.

 

Жанубий Корея бирлашув вазири Чунг Донг Ённинг фикрича, Си Цзиньпин ва Ким Чен Ин учрашувида АҚШ–Шимолий Корея музокараларини қайта бошлаш масаласи ҳам кўриб чиқилиши мумкин.

 

Шунингдек, Шимолий Кореянинг ядро дастури юзасидан ҳам фикр алмашилиши эҳтимоли мавжуд. Гарчи Хитой Корея яриморолини ядро қуролидан холи ҳудудга айлантириш ғоясини қўллаб-қувватлаб келаётган бўлса-да, Пекин сўнгги йилларда бу масаладаги баёнотларида эҳтиёткорроқ позицияни намойиш этмоқда.

 

Пхенян эса ядро салоҳиятини ривожлантириш сиёсатини давом эттириш ниятида эканини билдириб келмоқда. Шимолий Корея давлат ОАВлари хабарига кўра, Ким Чен Ин яқинда мамлакатнинг қурол даражасидаги ядро материаллари ишлаб чиқариш қуввати сўнгги беш йил ичида икки баробардан кўпроққа ошганини маълум қилган.

 

Исроилда норозилик: минглаб одам Нетаньяху ҳукуматига қарши намойишга чиқди

Исроилда норозилик: минглаб одам Нетаньяху ҳукуматига қарши намойишга чиқди

Намойишчилар 2023 йил 7 октябрь кунги ҲАМАС ҳужуми юзасидан мустақил тергов ўтказилишини ва масъулларни жавобгарликка тортишни талаб қилди.

Хитой АҚШ университетларида 80 та тарғибот гуруҳини ташкил этган — Пит Ҳегсет

Хитой АҚШ университетларида 80 та тарғибот гуруҳини ташкил этган — Пит Ҳегсет

АҚШ Мудофаа вазирлиги ушбу тузилмаларни миллий хавфсизликка таҳдид солувчи ташкилотлар рўйхатига киритган.

Ким Чен Ин Хитойга борди: икки давлат ўртасида янги кўприк очилди

Ким Чен Ин Хитойга борди: икки давлат ўртасида янги кўприк очилди

Ким Чен Ин Хитой Коммунистик партияси Сиёсий бюроси доимий қўмитаси аъзоси Ван Хунин билан учрашган.

Исроил Ғарбий соҳилда ҳарбий операция бошлади: икки шаҳар блокадага олинди

Исроил Ғарбий соҳилда ҳарбий операция бошлади: икки шаҳар блокадага олинди

Операция 23 октябрь куни икки нафар Исроил ҳарбийси ҳалок бўлган ҳужумдан кейин бошланди.

Россия Украинага ҳужум қилди: қурбонлар бор

Россия Украинага ҳужум қилди: қурбонлар бор

Ҳужумлар оқибатида Киев ва Харьковда тинч аҳоли вакиллари жароҳатланди.

Тинчлик келишувини ҳозир тузишга тайёрман — Зеленский

Тинчлик келишувини ҳозир тузишга тайёрман — Зеленский

Украина президенти амалдаги фронт чизиғи бўйлаб ўт очишни тўхтатишга тайёрлигини, бироқ Россияга қўшимча ҳудудларни беришга рози эмаслигини билдирди.

Омбордан олиб кетилган юклар манзилга етиб бормаган: АҚШда ўзбекистонлик эркак судланмоқда

Омбордан олиб кетилган юклар манзилга етиб бормаган: АҚШда ўзбекистонлик эркак судланмоқда

У юк автомобиллари орқали ташиладиган товарларни ўғирлаш схемасида иштирок этганликда айбланмоқда.

Россия, Украина ва АҚШ музокаралари қаерда ўтказилади? Икки манзил кўриб чиқилмоқда

Россия, Украина ва АҚШ музокаралари қаерда ўтказилади? Икки манзил кўриб чиқилмоқда

АҚШ расмийсига кўра, уч томонлама музокаралар яқин икки ҳафта ичида ўтказилиши мумкин.