Ўзбекистон

Тошкентда Ўзбекистон ҳарбий санъати тарихи давлат музейи ташкил этилади

Музей 3 минг йилдан ортиқ давлатчилик тарихи давомида шаклланган ҳарбий анъаналар, саркардалар маҳорати, миллий Қуролли кучларнинг барпо этилиши ва ривожланиш босқичларини кенг ёритишга хизмат қилади.

Тошкентда Ўзбекистон ҳарбий санъати тарихи давлат музейи ташкил этилади

 

Вазирлар Маҳкамасининг 3 июндаги қарорига мувофиқ, Қуролли кучлар давлат музейи негизида Ўзбекистон ҳарбий санъати тарихи давлат музейи ташкил этилади.

 

Ҳужжатга кўра, янги музей Ўзбекистоннинг 3 минг йилдан ортиқ давлатчилик тарихи давомида шаклланган ҳарбий анъаналар, саркардалар маҳорати, миллий Қуролли кучларнинг барпо этилиши ва ривожланиш босқичларини кенг ёритишга хизмат қилади.

 

Музей шунингдек, мамлакатда ҳарбий соҳада амалга оширилаётган ислоҳотларни кенг жамоатчиликка, хусусан ёш авлод ва халқаро аудиторияга етказиш мақсадида ташкил этилмоқда.

 

Лойиҳани амалга оширишда Мудофаа вазирлиги Маданият вазирлиги, Маданий мерос агентлиги, Фанлар академияси Тарих институти ҳамда Ўзбекистон Бадиий академияси билан ҳамкорликда иш олиб боради. Экспозицияларни яратишда етакчи ижодкорлар ва мутахассислар жалб этилади.

 

Қайд этилишича, музейнинг меъморий ечими миллий услуб ва анъаналарга мос ҳолда ишлаб чиқилади. Экспозициялар эса замонавий интерактив технологиялар, инновацион ёндашувлар ва сунъий интеллект имкониятлари асосида яратилади.

Афғонистонда ер силкиниши: зилзила Ўзбекистон ҳудудларида сезилди

Афғонистонда ер силкиниши: зилзила Ўзбекистон ҳудудларида сезилди

Афғонистоннинг Бадахшон ҳудудида 5,4 магнитудали зилзила содир бўлди.

Куз-қиш мавсумига тайёргарлик: Тошкентда сув таъминотида узилишлар бўлади

Куз-қиш мавсумига тайёргарлик: Тошкентда сув таъминотида узилишлар бўлади

Бунга куз-қиш мавсумига тайёргарлик доирасида сув тармоқларида олиб бориладиган режали таъмирлаш ишлари сабаб бўлади.

Ўзбекистонда яшаш ва овқатланиш: қайси ҳудудда қанча хизмат кўрсатилди?

Ўзбекистонда яшаш ва овқатланиш: қайси ҳудудда қанча хизмат кўрсатилди?

2026 йилнинг дастлабки саккиз ойида яшаш ва овқатланиш хизматлари ҳажми ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 14,4 фоизга ўсди.

Президент V ёзги Параосиё ўйинлари ғолиблари ва иштирокчиларига табрик йўллади

Президент V ёзги Параосиё ўйинлари ғолиблари ва иштирокчиларига табрик йўллади

Шавкат Мирзиёев спортчиларнинг ота-оналари ва мураббийларига ҳам миннатдорлик билдирди.

Мақсадли қабул имтиҳонлари: талабгорлар учун рухсатномалар эълон қилинди

Мақсадли қабул имтиҳонлари: талабгорлар учун рухсатномалар эълон қилинди

Хорижий ва нодавлат ОТМларга мақсадли қабул учун ажратилган жами 1652 та квота доирасидаги тест синовлари 28 октябрь куни ўтказилади.

145 медаль, тарихий натижа: Ўзбекистон паралимпиячилари кучли учликда

145 медаль, тарихий натижа: Ўзбекистон паралимпиячилари кучли учликда

Бу делегация тарихидаги энг яхши натижа бўлди.

Эрон элчиси ТИВга чақиртирилди: Ўзбекистон норозилик нотасини топширди

Эрон элчиси ТИВга чақиртирилди: Ўзбекистон норозилик нотасини топширди

Эроннинг хориждаги элчихоналари Самарқанднинг тарихий-маданий меросини форс цивилизациясига боғловчи постлар эълон қилганди.

Президент ички ишлар органлари ходимларига табрик йўллади

Президент ички ишлар органлари ходимларига табрик йўллади

Президент Шавкат Мирзиёев жиноятларнинг олдини олиш, кибержиноятчиликка қарши курашиш ва фуқароларнинг ички ишлар органларига ишончини мустаҳкамлаш устувор вазифалар эканини таъкидлади.