Жаҳон

Германияда ўзбекистонликлар учун ноқонуний Шенген визалари олиб беришда гумонланган гуруҳ фош этилди

Тергов марказида асосан Ўзбекистон фуқароларидан иборат бўлган ва халқаро миқёсда фаолият юритган гуруҳ турибди.

Германияда ўзбекистонликлар учун ноқонуний Шенген визалари олиб беришда гумонланган гуруҳ фош этилди

Германияда Ўзбекистон фуқаролари учун ноқонуний равишда Шенген визаларини расмийлаштириб берганликда гумон қилинаётган халқаро гуруҳга қарши кенг кўламли махсус операция ўтказилди. Бу ҳақда Die Zeit хабар берди.

 

Маълум қилинишича, тергов доирасида чет элликларни ноқонуний олиб кириш, мамлакатда ноқонуний яшашни ташкил этиш, виза олишда фирибгарлик ҳамда ҳужжатларни қалбакилаштириш ҳолатлари ўрганилмоқда.

 

Тергов ҳаракатлари доирасида Германиянинг Ҳессен ва Қуйи Саксония федерал ерларидаги еттита манзилда тинтув ўтказилган. Операцияга қарийб 220 нафар федерал полиция ходими жалб этилган.

 

Прокуратура маълумотига кўра, тергов марказида асосан Ўзбекистон фуқароларидан иборат бўлган ва халқаро миқёсда фаолият юритган гуруҳ турибди. 

 

Тинтувлар давомида 12 нафар гумонланувчи аниқланган, шунингдек, Германияда ноқонуний яшаётган яна 9 нафар шахс текширувга олинган.

 

Дастлабки маълумотларга кўра, гумонланувчилар Европада иш излаётган Ўзбекистон фуқаролари учун қисқа муддатли Шенген визаларини расмийлаштириб берган. Бунда давлат идораларига ёлғон маълумотлар тақдим этилган ва сохта ҳужжатлардан фойдаланилган.

 

Тергов материалларида қайд этилишича, Германияга кириб келган айрим шахсларга кейинчалик қалбаки Европа Иттифоқи ҳужжатлари ҳам тақдим этилган. Ушбу ҳужжатлар ёрдамида банк ҳисобварақлари очилган, мобил алоқа хизматлари расмийлаштирилган ҳамда турли давлат идоралари ва суғурта тизимларида рўйхатдан ўтиш ишлари амалга оширилган.

 

Ҳуқуқ-тартибот органлари ҳисоб-китобларига кўра, гуруҳ камида 76 нафар Ўзбекистон фуқароси учун виза расмийлаштирган бўлиши мумкин. Бир дона виза учун 2 минг евро, авиачипта учун яна 2 минг евро, қалбаки ҳайдовчилик гувоҳномаси учун эса 400 евро талаб қилингани айтилмоқда.

 

Тинтувлар давомида турли Европа давлатларига тегишли деб тахмин қилинаётган сохта шахсни тасдиқловчи ҳужжатлар, ҳайдовчилик гувоҳномалари, 20 дан ортиқ мобил телефон ва иккита ноутбук мусодара қилинган. Шунингдек, банк, суғурта ва рўйхатдан ўтишга оид ҳужжатлар ҳам олиб қўйилган.

 

Маълум қилинишича, тергов 2025 йил октябрь ойида Прагадан Амстердамга йўл олган халқаро автобусда Ўзбекистон фуқаросининг текширилиши ортидан бошланган. Унинг юклари орасидан бир нечта сохта Латвия шахсий гувоҳномалари ва қалбаки Полша ҳайдовчилик гувоҳномаси топилгач, терговчилар ушбу схема ортида турган шахсларни аниқлашга киришган.

 

Ҳозирда тергов ҳаракатлари давом этмоқда. Германия прокуратураси асосий гумонланувчига нисбатан қамоққа олиш эҳтиёт чорасини қўллаш масаласини кўриб чиқмоқда.

 

custom img

Трамп Путин ва Зеленский билан телефон орқали гаплашиши кутилмоқда

АҚШ маъмуриятининг Украина бўйича янги тинчлик пакети устида ишлаётгани айтилмоқда.

custom img

Майами халқаро аэропортида Boeing юк самолёти ҳалокатга учради: 5 киши ҳалок бўлди

Юк самолёти қўниш вақтида учиш-қўниш йўлагидан чиқиб кетиб, автомобилларга урилган.

custom img

Индонезияда вулқон отилиши сабаб 8 та аэропорт ёпилди

Вулқон куллари тарқалиши оқибатида Жакарта ва Бали аэропортларида авиақатновлар чекланиб, айрим рейслар бекор қилинди.

custom img

Лавров Германияни Россияга қарши “ҳақиқий уруш бошлаш”да айблади

Германиянинг Россия махсус хизматларини Лейпциг/Ҳалле аэропортидаги дрон ҳужумига алоқадорликда айблагани Лавровнинг танқидига сабаб бўлди.

custom img

Конго ДРда тўй маросимида ёнғин чиқиб, 22 киши ҳалок бўлди

Конго бош вазирининг ўринбосари ва ички ишлар вазири воқеа жойига ташриф буюрган.

custom img

АҚШ Эронга танкерлар флотини тўлиқ йўқ қилиш билан таҳдид қилди

АҚШ уруш вазирининг сўзларига кўра, Эроннинг танкерлар флоти ҳимоясиз.

custom img

Путин Трампнинг махсус вакиллари билан Украинадаги урушни тугатиш масаласини муҳокама қилди

Бироқ учрашув якунида келишувга эришилгани ёки сезиларли силжиш бўлгани ҳақида маълумот берилмади.

custom img

2023 йилдан бери Исроилнинг Ливанга ҳужумларида қарийб 9 минг киши ҳалок бўлди

2 мартдан бери тез ёрдам бригадаларига 179 дан ортиқ ҳужум қайд этилган, уларда 135 нафар тиббиёт ходими ҳалок бўлган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"