Ўзбекистон

Тошкент бир уйни икки кишига сотган ака-укалар ушланди

Сотувчилар харидордан 363 минг доллар аванс олганига қарамай, уй бошқа харидорга сотилган.

Тошкент бир уйни икки кишига сотган ака-укалар ушланди

 

Тошкент шаҳрининг Шайхонтоҳур туманида кўчмас мулк савдоси билан боғлиқ фирибгарлик ҳолати фош этилди. Мазкур ҳолат юзасидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ маълум қилди.

 

Маълумотларга кўра, ака-ука бўлган икки фуқаро ўзларига тегишли уйни сотувга қўйган. Учтепа туманида яшовчи фуқаро мазкур уйга харидор сифатида қизиқиш билдирган ва томонлар ўртасида узоқ давом этган музокаралардан сўнг уй нархи 900 минг АҚШ долларига келишилган.

 

Келишувга кўра, харидор уй расмийлаштирилгунга қадар 363 минг АҚШ доллари миқдорида олдиндан тўловни амалга оширган. Қолган маблағ эса мулк ҳуқуқи расмийлаштирилгач тўланиши керак бўлган.

 

Бироқ сотувчилар пул маблағларини олганидан сўнг харидор билан алоқани тўхтатган. Фуқаро алданганини англаб, ички ишлар органларига мурожаат қилган.

 

Тергов давомида сотувчилар аванс пулини олганига қарамай, мазкур уйни бошқа шахсга сотиб юборгани аниқланган.

 

Мазкур ҳолат юзасидан 1986 ва 1987-йилларда туғилган фуқароларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

Тошкент ҳавоси ифлосланмоқда: кўчаларга сув пуркаш ишлари кучайтирилди

Тошкент ҳавоси ифлосланмоқда: кўчаларга сув пуркаш ишлари кучайтирилди

Ушбу жараёнга қарийб 100 та махсус техника жалб қилинган.

54,8 трлн сўм ундирилди: МИБ ўтган йилги натижадан 14,4 трлн сўмга ошди

54,8 трлн сўм ундирилди: МИБ ўтган йилги натижадан 14,4 трлн сўмга ошди

Маблағларнинг асосий қисми давлат фойдасига йўналтирилди.

Уятли сўзлар ва тарқалган видео: Қўқонда эркак 10 суткага қамалди

Уятли сўзлар ва тарқалган видео: Қўқонда эркак 10 суткага қамалди

Жамоат жойида юриш-туриш қоидаларини бузган эркак жазоланди.

Учтепадаги хонадонда ёнғин чиқди: бир киши ҳалок бўлди

Учтепадаги хонадонда ёнғин чиқди: бир киши ҳалок бўлди

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Миллий сертификат имтиҳонида қайси алифбодан фойдаланилади? Агентлик изоҳ берди

Миллий сертификат имтиҳонида қайси алифбодан фойдаланилади? Агентлик изоҳ берди

Имтиҳонлар 24–26 октябрь кунлари барча ҳудудларда бўлиб ўтади.

Тадбиркорга босим ва 65 млн сўмлик талаб: ҳоким ўринбосарига жиноят иши қўзғатилди

Тадбиркорга босим ва 65 млн сўмлик талаб: ҳоким ўринбосарига жиноят иши қўзғатилди

У тадбиркордан уйига қувватли қуёш панелларини ўрнатиб беришни талаб қилган.

1 миллион сўмлик банкнота чиқадими? Марказий банк жавоб берди

1 миллион сўмлик банкнота чиқадими? Марказий банк жавоб берди

Ўзбекистоннинг биринчи президенти Ислом Каримов тасвирланган банкнота дизайни ҳам эълон қилинди.

Тарихий обидалар ва музейларга кириш 50 фоизга арзонлашади: кимлар учун?

Тарихий обидалар ва музейларга кириш 50 фоизга арзонлашади: кимлар учун?

Имтиёз 1–30 ноябрь кунлари амал қилади.