Ўзбекистон

Ўзбекистон Қаҳрамони Иброҳим Ғафуров вафот этди

Иброҳим Ғафуров мумтоз адабиёт, фольклор, адабий танқид ва бадиий таржима соҳаларида самарали ижод қилган.

Ўзбекистон Қаҳрамони Иброҳим Ғафуров вафот этди

Ёзувчи, адабиётшунос, таржимон ва Ўзбекистон Қаҳрамони Иброҳим Ғафуров 88 ёшида вафот этди. Бу ҳақда Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси маълум қилди.

 

Иброҳим Ғафуров 1937 йил 27 декабрда Тошкент шаҳрида ҳунарманд оиласида таваллуд топган. У ўрта мактабни тугатгач, 1956–1961 йилларда Ўзбекистон Миллий университети филология факультетида таҳсил олган.

 

Меҳнат фаолияти давомида Давлат бадиий адабиёт нашриётида кичик муҳаррир, таҳририят мудири ва бош муҳаррир ўринбосари лавозимларида ишлаган. 

 

Шунингдек, 1982–1995 йилларда “Ўзбекистон адабиёти ва санъати” газетасида бош муҳаррир ўринбосари сифатида фаолият юритган.

 

Иброҳим Ғафуров мумтоз адабиёт, фольклор, адабий танқид ва бадиий таржима соҳаларида самарали ижод қилган, кўплаб йирик адабий лойиҳалар ва кўп жилдли асарларнинг нашр этилишига муносиб ҳисса қўшган. 2021 йилда „Ўзбекистон Қаҳрамони“ унвони билан тақдирланган.

 

У 2025 йилда Огаҳий номидаги Халқаро бадиий таржимонлик танловида жаҳон насрини ўзбек тилига таржима қилиш йўналиши бўйича тақдирланган.

 

Бундан ташқари, у 1995 йилда Миллий тикланиш демократик партияси ташкил этилишида иштирок этган ҳамда кейинчалик партия раиси ва “Миллий тикланиш” газетаси бош муҳаррири лавозимларида фаолият олиб борган.

custom img

“Бу ердан инсон ўз тарихини янада чуқурроқ англаган ҳолда чиқади” — Озод Солиев

АҚШдаги Vatan Global Alliance раиси Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюриб, унинг экспозициялари ва кўламига юқори баҳо берди.

custom img

Август ойида Президент Халқ қабулхоналарига 76 мингдан ортиқ мурожаат келиб тушди

Энг кўп мурожаатлар бола нафақаси, алимент ва газ баллонлари масалаларига оид бўлган.

custom img

Сирдарёда икки ИИБ ходими жиноят содир этиб, қамалди

Улардан бирига 5 йил 1 ой, иккинчисига эса 6 йил 1 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

custom img

Биринчи қаватдаги хонадонлардан савдо ва сервис учун фойдаланишга рухсат берилиши мумкин

Бунда хонадонларни нотурар жой тоифасига ўтказиш шарт бўлмайди.

custom img

Қишлоқ туманларида эҳтиёжмандларни ишга олган корхоналар учун ижтимоий солиқ 2 фоиз бўлади

Аҳоли бандлиги ва даромадини ошириш бўйича ишлар танқидий таҳлил қилинди.

custom img

Фарғонада икки ҳамшира пичоқланди, улардан бири вафот этди

Гумонланувчи қўлга олиниб, унга нисбатан жиноят иши қўзғатилган.

custom img

Эртага Ўзбекистонда навбатдаги “Автомобилсиз кун” акцияси ўтказилади

Ташаббус атмосферага зарарли ташламаларни камайтириш ва экологик барқарор муҳитни шакллантиришга қаратилган.

custom img

Эртадан Тошкентдан Андижонга тезюрар электропоезд қатнови бошланади

Янги электропоезд амалдаги поезд таркиби ўрнига ҳаракатланади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"