Ўзбекистон

Аҳоли мурожаатлари вақтида кўриб чиқмаган 19 нафар амалдор ишдан олинди

Мурожаатларни кўриб чиқиш муддатларини бузган ва камчиликларни бартараф этмаган 13 та вазирлик ҳамда идорага оид материаллар ҳуқуқий баҳо бериш учун Бош прокуратурага юборилди.

Аҳоли мурожаатлари вақтида кўриб чиқмаган 19 нафар амалдор ишдан олинди

Президент Халқ қабулхонаси томонидан вазирликлар, идоралар ва ҳокимликларнинг фуқаролар мурожаатлари билан ишлаш фаолияти ўрганилди. Натижада 41 та вазирлик, идора ва ҳокимликда мурожаатларни кўриб чиқиш муддатлари 1070 та ҳолатда бузилгани аниқланган.

 

Маълум қилинишича, ўрганишлар Президентнинг 2026 йил 1 апрелдаги ПФ–51-сон фармони ижроси ҳамда аҳоли мурожаатларининг ўз вақтида ва сифатли кўриб чиқилишини таъминлаш мақсадида ўтказилган.

 

Аниқланган ҳолатлар юзасидан Президент Халқ қабулхонаси томонидан тегишли ташкилотлар раҳбарларига камчиликларни зудлик билан бартараф этиш, масъул ходимларни жавобгарликка тортиш ва бундай ҳолатларнинг такрорланишига йўл қўймаслик бўйича назорат хатлари юборилган.

 

Таҳлилларга кўра, ҳисобот даврида мурожаатларни кўриб чиқиш муддатларини энг кўп бузган ташкилотлар қуйидагилар бўлган:

 

  • Андижон вилояти ҳокимлиги — 137 та ҳолат;
  • Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги — 107 та ҳолат;
  • Сурхондарё вилояти ҳокимлиги — 103 та ҳолат;
  • Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси — 79 та ҳолат;
  • Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси — 65 та ҳолат;
  • Тошкент шаҳар ҳокимлиги — 55 та ҳолат;
  • Қашқадарё вилояти ҳокимлиги — 45 та ҳолат;
  • Оила ва хотин-қизлар қўмитаси — 45 та ҳолат;
  • Наманган вилояти ҳокимлиги — 44 та ҳолат.

Қайд этилишича, аниқланган камчиликлар юзасидан ташкилот ва идораларда ички хизмат текширувлари ўтказилган. Натижада 36 нафар ходим интизомий жавобгарликка тортилган, 19 нафар ходим эса эгаллаб турган лавозимидан озод этилган.

 

Шунингдек, ПФ–51-сон фармони талаблари асосида мурожаатларни кўриб чиқиш муддатларининг бузилишига йўл қўйган ҳамда аниқланган камчиликларни бартараф этиш бўйича чоралар кўрмаган 13 та вазирлик ва идорага оид материаллар ҳуқуқий баҳо бериш учун Бош прокуратурага тақдим этилган.

Тошкент ҳавоси ифлосланмоқда: кўчаларга сув пуркаш ишлари кучайтирилди

Тошкент ҳавоси ифлосланмоқда: кўчаларга сув пуркаш ишлари кучайтирилди

Ушбу жараёнга қарийб 100 та махсус техника жалб қилинган.

54,8 трлн сўм ундирилди: МИБ ўтган йилги натижадан 14,4 трлн сўмга ошди

54,8 трлн сўм ундирилди: МИБ ўтган йилги натижадан 14,4 трлн сўмга ошди

Маблағларнинг асосий қисми давлат фойдасига йўналтирилди.

Уятли сўзлар ва тарқалган видео: Қўқонда эркак 10 суткага қамалди

Уятли сўзлар ва тарқалган видео: Қўқонда эркак 10 суткага қамалди

Жамоат жойида юриш-туриш қоидаларини бузган эркак жазоланди.

Учтепадаги хонадонда ёнғин чиқди: бир киши ҳалок бўлди

Учтепадаги хонадонда ёнғин чиқди: бир киши ҳалок бўлди

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Миллий сертификат имтиҳонида қайси алифбодан фойдаланилади? Агентлик изоҳ берди

Миллий сертификат имтиҳонида қайси алифбодан фойдаланилади? Агентлик изоҳ берди

Имтиҳонлар 24–26 октябрь кунлари барча ҳудудларда бўлиб ўтади.

Тадбиркорга босим ва 65 млн сўмлик талаб: ҳоким ўринбосарига жиноят иши қўзғатилди

Тадбиркорга босим ва 65 млн сўмлик талаб: ҳоким ўринбосарига жиноят иши қўзғатилди

У тадбиркордан уйига қувватли қуёш панелларини ўрнатиб беришни талаб қилган.

1 миллион сўмлик банкнота чиқадими? Марказий банк жавоб берди

1 миллион сўмлик банкнота чиқадими? Марказий банк жавоб берди

Ўзбекистоннинг биринчи президенти Ислом Каримов тасвирланган банкнота дизайни ҳам эълон қилинди.

Тарихий обидалар ва музейларга кириш 50 фоизга арзонлашади: кимлар учун?

Тарихий обидалар ва музейларга кириш 50 фоизга арзонлашади: кимлар учун?

Имтиёз 1–30 ноябрь кунлари амал қилади.