Жаҳон

Евроиттифоқ россияликлар учун Шенген визаси тартибини кучайтирмоқда

Янги визавий чекловлар 2027 йилдан кучга кириши мумкин.

Евроиттифоқ россияликлар учун Шенген визаси тартибини кучайтирмоқда

 

Европа Комиссияси Россия фуқароларига Шенген визаларини бериш тартибини янада кучайтириш бўйича янги чораларни ишлаб чиқаётганини маълум қилди. Мазкур ташаббус Евроиттифоқнинг қатор давлатлари томонидан билдирилган мурожаатлардан сўнг илгари сурилмоқда. Бу ҳақда Euronews хабар берди.

 

Еврокомиссиянинг миграция масалалари бўйича вакили Маркус Ламмертнинг билдиришича, хавфсизликка оид таҳдидларни ҳисобга олган ҳолда учинчи давлатларнинг душманона ҳаракатларига қарши мақсадли визавий чекловлар жорий этилиши режалаштирилмоқда. Янги қоидалар 2027 йилдан кучга кириши мумкин.

 

Айни пайтда визалар бериш масаласи Евроиттифоқнинг алоҳида аъзо давлатлари ваколатига кириши сабабли Россия фуқароларига виза беришни тўлиқ тақиқлаш масаласи кўриб чиқилмаётгани қайд этилган.

 

Аввалроқ Шенген ҳудудига кирувчи 11 давлат — Дания, Исландия, Латвия, Литва, Нидерландия, Норвегия, Полша, Финляндия, Чехия, Швеция ва Эстония Европа Комиссиясига қўшма мурожаат йўллаб, Россия фуқароларига визалар бериш бўйича янада қатъий ва мажбурий чекловлар жорий этишни талаб қилган эди.

 

Мурожаатда Евроиттифоқ тавсиялари турли мамлакатларда турлича қўлланаётгани, бу эса Россия фуқароларига туристик ва бошқа мақсадларда визалар берилишида сезиларли тафовутларни келтириб чиқараётгани таъкидланган.

 

Маълумотларга кўра, Франсия, Италия ва Испания Россия фуқароларига туристик визалар беришни давом эттирмоқда. 2025-йилда Франсия қарийб 180 минг, Италия 160 мингга яқин ва Испания 100 мингга яқин виза расмийлаштирган.

 

Шунингдек, мурожаатда россияликларга кўп марталик визалар бериш тартибини янада қатъийлаштириш ҳамда Украинадаги урушда қатнашган амалдаги ва собиқ ҳарбийларнинг Евроиттифоқ ҳудудига киришини чеклаш таклифлари ҳам илгари сурилган.

Францияда Шамонда вируси илк бор одамда аниқланди: бемор вафот этди

Францияда Шамонда вируси илк бор одамда аниқланди: бемор вафот этди

Бу вирус одамда илк бор аниқланган ҳолат бўлиб, дастлабки маълумотларга кўра, беморга у майда қон сўрувчи ҳашарот чақиши орқали юққан.

Саудия Арабистонидаги аэропортга навбатдаги ҳужум: бир киши ҳалок бўлди, саккиз киши яраланди

Саудия Арабистонидаги аэропортга навбатдаги ҳужум: бир киши ҳалок бўлди, саккиз киши яраланди

Мамлакат шарқида яна тўртта дрон уриб туширилган.

Сайловдан кейинги режа: АҚШ ва Исроил Эронга қарши операцияни кўриб чиқмоқда

Сайловдан кейинги режа: АҚШ ва Исроил Эронга қарши операцияни кўриб чиқмоқда

Эҳтимолий ҳужумларда ядровий иншоотлар, энергетика инфратузилмаси, ракета ва дрон арсеналлари нишонга олиниши мумкин.

Фолбиндан мижозгача назоратда: махсус рўйхат шакллантирилмоқда

Фолбиндан мижозгача назоратда: махсус рўйхат шакллантирилмоқда

Ички ишлар вазирлиги фолбинлар, сеҳргарлар, фоҳишалар, уларнинг мижозлари ва оила аъзоларини махсус маълумотлар базасига киритиб, доимий мониторинг қилишни бошлади.

Путин музокараларга рози бўлди: Россия, Украина ва АҚШ учрашуви кутилмоқда

Путин музокараларга рози бўлди: Россия, Украина ва АҚШ учрашуви кутилмоқда

Кремль музокаралар 10 ноябрь ёки ундан кейин Абу-Дабида ўтказилиши мумкинлигини маълум қилди.

Нетаняху Эронга зарбаларни қайта бошламоқчи — FТ

Нетаняху Эронга зарбаларни қайта бошламоқчи — FТ

АҚШ эса сайловларгача кескин чоралар кўришни истамаяпти.

Икки ойда 400 миллиард доллар: АҚШ қарзи ўсишда давом этмоқда

Икки ойда 400 миллиард доллар: АҚШ қарзи ўсишда давом этмоқда

АҚШнинг давлат қарзи 40,4 триллион долларга етди.

АҚШ ёрдамисиз Украина бугун мавжуд бўлмас эди — Рубио

АҚШ ёрдамисиз Украина бугун мавжуд бўлмас эди — Рубио

АҚШ Давлат котиби Вашингтон ёрдамисиз Украина суверен давлат сифатида мавжуд бўлмаслиги мумкинлигини айтди.