Ўзбекистон

Навоийда Tico ва юк машинаси тўқнашиб, бир киши ҳалок бўлди

Tico ҳайдовчиси иккинчи даражали йўлдан чиқиб келиб, асосий йўлдаги транспорт воситасига йўл бермагани оқибатида ЙТҲ содир бўлган.

Навоийда Tico ва юк машинаси тўқнашиб, бир киши ҳалок бўлди

Навоий вилоятининг Нурота туманида Tico ва Sinotruk русумли юк машинаси иштирокида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида бир киши вафот этди. Бу ҳақда вилоят Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси маълум қилди.

 

Маълумотларга кўра, ҳодиса 3 июнь куни соат 08:30 атрофида “Тинчлик” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидан ўтувчи Д-191 Қизилқум ҳалқа автомобиль йўлининг 86-километрида юз берган.

 

Аниқланишича, Tico ҳайдовчиси иккинчи даражали йўлдан чиқиб келиб, асосий йўлдаги транспорт воситасига йўл бермаган ва Sinotruk юк машинаси билан тўқнашган. Оқибатда енгил автомобиль Sinotruk русумли юк машинаси билан тўқнашган.

 

ЙТҲ натижасида Tico ҳайдовчиси оғир тан жароҳатлари олиб, туман касалхонасининг жонлантириш бўлимига ётқизилган. Бироқ шифокорлар томонидан кўрсатилган тиббий ёрдамга қарамай, унинг ҳаётини сақлаб қолишнинг имкони бўлмаган.

 

Ҳодисадан сўнг маҳалла аҳолиси билан учрашув ўтказилиб, йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш масалалари муҳокама қилинди. 

 

Шунингдек, сайёр қабул давомида фуқаролар томонидан билдирилган йўл инфратузилмасини яхшилашга оид таклифларни амалга ошириш юзасидан масъулларга тегишли топшириқлар берилди.

Эрон элчиси ТИВга чақиртирилди: Ўзбекистон норозилик нотасини топширди

Эрон элчиси ТИВга чақиртирилди: Ўзбекистон норозилик нотасини топширди

Эроннинг хориждаги элчихоналари Самарқанднинг тарихий-маданий меросини форс цивилизациясига боғловчи постлар эълон қилганди.

Президент ички ишлар органлари ходимларига табрик йўллади

Президент ички ишлар органлари ходимларига табрик йўллади

Президент Шавкат Мирзиёев жиноятларнинг олдини олиш, кибержиноятчиликка қарши курашиш ва фуқароларнинг ички ишлар органларига ишончини мустаҳкамлаш устувор вазифалар эканини таъкидлади.

Тошкент ҳавоси ифлосланмоқда: кўчаларга сув пуркаш ишлари кучайтирилди

Тошкент ҳавоси ифлосланмоқда: кўчаларга сув пуркаш ишлари кучайтирилди

Ушбу жараёнга қарийб 100 та махсус техника жалб қилинган.

54,8 трлн сўм ундирилди: МИБ ўтган йилги натижадан 14,4 трлн сўмга ошди

54,8 трлн сўм ундирилди: МИБ ўтган йилги натижадан 14,4 трлн сўмга ошди

Маблағларнинг асосий қисми давлат фойдасига йўналтирилди.

Уятли сўзлар ва тарқалган видео: Қўқонда эркак 10 суткага қамалди

Уятли сўзлар ва тарқалган видео: Қўқонда эркак 10 суткага қамалди

Жамоат жойида юриш-туриш қоидаларини бузган эркак жазоланди.

Учтепадаги хонадонда ёнғин чиқди: бир киши ҳалок бўлди

Учтепадаги хонадонда ёнғин чиқди: бир киши ҳалок бўлди

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Миллий сертификат имтиҳонида қайси алифбодан фойдаланилади? Агентлик изоҳ берди

Миллий сертификат имтиҳонида қайси алифбодан фойдаланилади? Агентлик изоҳ берди

Имтиҳонлар 24–26 октябрь кунлари барча ҳудудларда бўлиб ўтади.

Тадбиркорга босим ва 65 млн сўмлик талаб: ҳоким ўринбосарига жиноят иши қўзғатилди

Тадбиркорга босим ва 65 млн сўмлик талаб: ҳоким ўринбосарига жиноят иши қўзғатилди

У тадбиркордан уйига қувватли қуёш панелларини ўрнатиб беришни талаб қилган.