Жаҳон

Трамп Эрон АҚШ ҳарбий вертолётини уриб туширганини маълум қилди

АҚШ Президенти ушбу ҳодиса жавобсиз қолдирилмаслигини билдирди.

Трамп Эрон АҚШ ҳарбий вертолётини уриб туширганини маълум қилди

АҚШ президенти Доналд Трамп Эронни Ҳормуз бўғози устида патруллик қилаётган АҚШнинг Apache ҳарбий вертолётини уриб туширишда айблади ва Вашингтон бу ҳодисага жавоб қайтаришини маълум қилди. Бу ҳақда Al Jazeera хабар берди.

 

Трампнинг сўзларига кўра, ҳодиса кеча тунда содир бўлган. Вертолёт бортида бўлган икки нафар учувчи қутқариб олинган ва жароҳатланмаган. АҚШ Марказий қўмондонлиги (CЕNТCОМ) ҳодиса юзасидан текширув олиб борилаётганини билдирган. 

 

Ҳарбийлар маълумотига кўра, экипаж аъзолари тахминан икки соат ичида хавфсиз тарзда қутқарилган.

 

Мазкур воқеа АҚШ ҳарбийлари Форс кўрфазида Эроннинг бир неча нефть танкерларини ҳаракатсиз ҳолатга келтирганини маълум қилганидан бир кун ўтиб юз берди.

 

Шунингдек, сўнгги кунларда Эрон ва Исроил ўртасида ҳам ўзаро ҳужумлар қайд этилди. Эрон Байрутга уюштирилган зарбаларга жавобан Исроил ҳудудига ракеталар учирган бўлса, Исроил Эрон ичкарисидаги нишонларга зарбалар берган.

 

Кузатувчилар таъкидлашича, ушбу воқеалар 8 апрель куни кучга кирган ва АҚШ-Исроил ҳамда Эрон ўртасидаги ҳарбий қарама-қаршиликларни тўхтатишга қаратилган сулҳга босимни кучайтирмоқда.

 

Эрон расмийлари ҳозирча АҚШ вертолёти уриб туширилгани ҳақидаги даъволарни тасдиқламаган. Шу билан бирга, Теҳрон АҚШнинг Эрон портларига нисбатан ҳаракатлари ва Исроилнинг Ливандаги операциялари сулҳ шартларига зид эканини бир неча бор таъкидлаган.

Исроилда норозилик: минглаб одам Нетаньяху ҳукуматига қарши намойишга чиқди

Исроилда норозилик: минглаб одам Нетаньяху ҳукуматига қарши намойишга чиқди

Намойишчилар 2023 йил 7 октябрь кунги ҲАМАС ҳужуми юзасидан мустақил тергов ўтказилишини ва масъулларни жавобгарликка тортишни талаб қилди.

Хитой АҚШ университетларида 80 та тарғибот гуруҳини ташкил этган — Пит Ҳегсет

Хитой АҚШ университетларида 80 та тарғибот гуруҳини ташкил этган — Пит Ҳегсет

АҚШ Мудофаа вазирлиги ушбу тузилмаларни миллий хавфсизликка таҳдид солувчи ташкилотлар рўйхатига киритган.

Ким Чен Ин Хитойга борди: икки давлат ўртасида янги кўприк очилди

Ким Чен Ин Хитойга борди: икки давлат ўртасида янги кўприк очилди

Ким Чен Ин Хитой Коммунистик партияси Сиёсий бюроси доимий қўмитаси аъзоси Ван Хунин билан учрашган.

Исроил Ғарбий соҳилда ҳарбий операция бошлади: икки шаҳар блокадага олинди

Исроил Ғарбий соҳилда ҳарбий операция бошлади: икки шаҳар блокадага олинди

Операция 23 октябрь куни икки нафар Исроил ҳарбийси ҳалок бўлган ҳужумдан кейин бошланди.

Россия Украинага ҳужум қилди: қурбонлар бор

Россия Украинага ҳужум қилди: қурбонлар бор

Ҳужумлар оқибатида Киев ва Харьковда тинч аҳоли вакиллари жароҳатланди.

Тинчлик келишувини ҳозир тузишга тайёрман — Зеленский

Тинчлик келишувини ҳозир тузишга тайёрман — Зеленский

Украина президенти амалдаги фронт чизиғи бўйлаб ўт очишни тўхтатишга тайёрлигини, бироқ Россияга қўшимча ҳудудларни беришга рози эмаслигини билдирди.

Омбордан олиб кетилган юклар манзилга етиб бормаган: АҚШда ўзбекистонлик эркак судланмоқда

Омбордан олиб кетилган юклар манзилга етиб бормаган: АҚШда ўзбекистонлик эркак судланмоқда

У юк автомобиллари орқали ташиладиган товарларни ўғирлаш схемасида иштирок этганликда айбланмоқда.

Россия, Украина ва АҚШ музокаралари қаерда ўтказилади? Икки манзил кўриб чиқилмоқда

Россия, Украина ва АҚШ музокаралари қаерда ўтказилади? Икки манзил кўриб чиқилмоқда

АҚШ расмийсига кўра, уч томонлама музокаралар яқин икки ҳафта ичида ўтказилиши мумкин.