Ўзбекистон

Ўзбекистон ТИВ хориждаги фуқаролар учун консуллик хизматлари мобил иловасини ишга туширди

Хориждаги элчихона ва консулликлар ҳақидаги барча маълумотлар ягона мобил иловада жамланди.

Ўзбекистон ТИВ хориждаги фуқаролар учун консуллик хизматлари мобил иловасини ишга туширди

 

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги хорижда истиқомат қилаётган ҳамда чет элга сафар қилишни режалаштираётган фуқаролар учун янги консуллик хизматлари мобил иловасини ишга туширди.

 

Мазкур илова консуллик масалаларини масофадан туриб ҳал этиш, зарур маълумотларни тезкор олиш ва давлат хизматларидан қулай фойдаланиш имконини яратиш мақсадида ишлаб чиқилган.

 

Илова орқали фойдаланувчилар Ўзбекистоннинг хориждаги барча дипломатик ваколатхоналари ва консуллик муассасаларининг манзили, геолокацияси ҳамда алоқа маълумотларини бир жойда топишлари мумкин. Шунингдек, махсус “Консуллик округлари” функцияси ёрдамида қайси давлат ёки ҳудуд учун масъул дипломатик ваколатхона хизмат кўрсатишини аниқлаш имконияти яратилган.

 

Янги платформа орқали фуқаролар айрим консуллик хизматларига масофадан мурожаат қилишлари мумкин. Жумладан, Ватанга қайтиш сертификатини расмийлаштириш, вақтинчалик ва доимий консуллик ҳисобига туриш бўйича аризаларни электрон шаклда юбориш имконияти мавжуд. Вазирлик келгусида хизматлар рўйхатини босқичма-босқич кенгайтиришни режалаштирмоқда.

 

Шунингдек, иловада ариза ва анкеталарни тўлдириш жараёнини енгиллаштирувчи автоматик маълумот киритиш тизими жорий этилган бўлиб, у мажбурий майдонларнинг қарийб 80 фоизини автоматик тўлдириш имконини беради.

 

Бундан ташқари, иловага хорижий давлатларга кириш учун виза талаблари бўйича маълумот берувчи махсус ахборот бўлими ҳам қўшилган. Ҳозирда ушбу хизмат синов режимида ишламоқда ва маълумотлар базаси мунтазам равишда янгиланиб борилади.

 

ТИВ маълумотига кўра, мобил илова барча фойдаланувчилар учун бепул тақдим этилади.

Афғонистонда ер силкиниши: зилзила Ўзбекистон ҳудудларида сезилди

Афғонистонда ер силкиниши: зилзила Ўзбекистон ҳудудларида сезилди

Афғонистоннинг Бадахшон ҳудудида 5,4 магнитудали зилзила содир бўлди.

Куз-қиш мавсумига тайёргарлик: Тошкентда сув таъминотида узилишлар бўлади

Куз-қиш мавсумига тайёргарлик: Тошкентда сув таъминотида узилишлар бўлади

Бунга куз-қиш мавсумига тайёргарлик доирасида сув тармоқларида олиб бориладиган режали таъмирлаш ишлари сабаб бўлади.

Ўзбекистонда яшаш ва овқатланиш: қайси ҳудудда қанча хизмат кўрсатилди?

Ўзбекистонда яшаш ва овқатланиш: қайси ҳудудда қанча хизмат кўрсатилди?

2026 йилнинг дастлабки саккиз ойида яшаш ва овқатланиш хизматлари ҳажми ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 14,4 фоизга ўсди.

Президент V ёзги Параосиё ўйинлари ғолиблари ва иштирокчиларига табрик йўллади

Президент V ёзги Параосиё ўйинлари ғолиблари ва иштирокчиларига табрик йўллади

Шавкат Мирзиёев спортчиларнинг ота-оналари ва мураббийларига ҳам миннатдорлик билдирди.

Мақсадли қабул имтиҳонлари: талабгорлар учун рухсатномалар эълон қилинди

Мақсадли қабул имтиҳонлари: талабгорлар учун рухсатномалар эълон қилинди

Хорижий ва нодавлат ОТМларга мақсадли қабул учун ажратилган жами 1652 та квота доирасидаги тест синовлари 28 октябрь куни ўтказилади.

145 медаль, тарихий натижа: Ўзбекистон паралимпиячилари кучли учликда

145 медаль, тарихий натижа: Ўзбекистон паралимпиячилари кучли учликда

Бу делегация тарихидаги энг яхши натижа бўлди.

Эрон элчиси ТИВга чақиртирилди: Ўзбекистон норозилик нотасини топширди

Эрон элчиси ТИВга чақиртирилди: Ўзбекистон норозилик нотасини топширди

Эроннинг хориждаги элчихоналари Самарқанднинг тарихий-маданий меросини форс цивилизациясига боғловчи постлар эълон қилганди.

Президент ички ишлар органлари ходимларига табрик йўллади

Президент ички ишлар органлари ходимларига табрик йўллади

Президент Шавкат Мирзиёев жиноятларнинг олдини олиш, кибержиноятчиликка қарши курашиш ва фуқароларнинг ички ишлар органларига ишончини мустаҳкамлаш устувор вазифалар эканини таъкидлади.