Жаҳон

Покистон Афғонистонга қарши янги ҳужумларни бошлади

Ҳаво зарбалари оқибатида 13 киши, жумладан 11 бола ҳалок бўлгани билдирилди.

Покистон Афғонистонга қарши янги ҳужумларни бошлади

 

Афғонистон расмийлари Покистонни мамлакатнинг шарқий ҳудудларига янги ҳаво ҳужумлари уюштиришда айблади. Афғонистон Олий раҳбари матбуот котиби Забиҳуллоҳ Мужоҳиднинг маълум қилишича, ҳужумлар оқибатида 13 киши ҳалок бўлган, улардан 11 нафари болалардир.

 

Билдирилишича, зарбалар Кунар, Хост ва Пактика вилоятларидаги тинч аҳоли яшаш манзилларига берилган. Ҳодиса оқибатида яна 14 киши турли даражадаги тан жароҳатлари олган.

 

Забиҳуллоҳ Мужоҳид Покистон армиясини Афғонистон ҳаво ҳудудини бузишда айблаб, мазкур ҳаракатни қоралаган. Унинг таъкидлашича, ҳужумлар тинч аҳолига қаратилган бўлиб, Афғонистон томони буни “гуманитар жиноят” сифатида баҳоламоқда.

 

Шу билан бирга, Покистон расмийлари ҳозирча Афғонистон ҳудудига зарбалар берилгани юзасидан расмий баёнот берганича йўқ.

 

Эслатиб ўтамиз, Афғонистон ва Покистон ўртасида чегара ҳудудларида бир неча бор қуролли тўқнашувлар кузатилган.

Ким Чен Ин Хитойга борди: икки давлат ўртасида янги кўприк очилди

Ким Чен Ин Хитойга борди: икки давлат ўртасида янги кўприк очилди

Ким Чен Ин Хитой Коммунистик партияси Сиёсий бюроси доимий қўмитаси аъзоси Ван Хунин билан учрашган.

Исроил Ғарбий соҳилда ҳарбий операция бошлади: икки шаҳар блокадага олинди

Исроил Ғарбий соҳилда ҳарбий операция бошлади: икки шаҳар блокадага олинди

Операция 23 октябрь куни икки нафар Исроил ҳарбийси ҳалок бўлган ҳужумдан кейин бошланди.

Россия Украинага ҳужум қилди: қурбонлар бор

Россия Украинага ҳужум қилди: қурбонлар бор

Ҳужумлар оқибатида Киев ва Харьковда тинч аҳоли вакиллари жароҳатланди.

Тинчлик келишувини ҳозир тузишга тайёрман — Зеленский

Тинчлик келишувини ҳозир тузишга тайёрман — Зеленский

Украина президенти амалдаги фронт чизиғи бўйлаб ўт очишни тўхтатишга тайёрлигини, бироқ Россияга қўшимча ҳудудларни беришга рози эмаслигини билдирди.

Омбордан олиб кетилган юклар манзилга етиб бормаган: АҚШда ўзбекистонлик эркак судланмоқда

Омбордан олиб кетилган юклар манзилга етиб бормаган: АҚШда ўзбекистонлик эркак судланмоқда

У юк автомобиллари орқали ташиладиган товарларни ўғирлаш схемасида иштирок этганликда айбланмоқда.

Россия, Украина ва АҚШ музокаралари қаерда ўтказилади? Икки манзил кўриб чиқилмоқда

Россия, Украина ва АҚШ музокаралари қаерда ўтказилади? Икки манзил кўриб чиқилмоқда

АҚШ расмийсига кўра, уч томонлама музокаралар яқин икки ҳафта ичида ўтказилиши мумкин.

Яқин Шарқдаги кескинлик: АҚШ Саудия Арабистонидаги элчихона ходимларини олиб чиқмоқда

Яқин Шарқдаги кескинлик: АҚШ Саудия Арабистонидаги элчихона ходимларини олиб чиқмоқда

Шунга ўхшаш хавфсизлик чоралари Яқин Шарқдаги бошқа давлатларда ҳам кўрилмоқда.

Қирғиз тилини билиш синови: Президентликка номзодлар ҳам имтиҳондан ўта олмади

Қирғиз тилини билиш синови: Президентликка номзодлар ҳам имтиҳондан ўта олмади

2026 йил январидан октябригача давлат тили имтиҳонини биринчи марта топширганларнинг 17,9 фоизи муваффақиятли натижа кўрсатган.