Ўзбекистон

Сирдарёда чиябўри тўрт фуқарога ҳужум қилди

Ҳодиса юзасидан тегишли ташкилотлар томонидан ўрганиш ишлари олиб борилмоқда.

Сирдарёда чиябўри тўрт фуқарога ҳужум қилди

 

Сирдарё вилоятининг Гулистон туманида чиябўри ҳужуми оқибатида тўрт нафар фуқаро жароҳат олди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати маълум қилди.

 

Қайд этилишича, ҳодиса 9 июн куни соат тахминан 17:30 да Гулистон туманининг “Ишонч” маҳалласи дала четига яқин ҳудудида содир бўлган. Ёввойи ҳайвон тўрт нафар фуқарога ҳужум қилган.

 

Ҳодиса вақтида маҳаллада яшовчи фуқаролардан бири томонидан тезкор чоралар кўрилиб, чиябўри зарарсизлантирилган ва мавжуд хавф бартараф этилган.

 

Жароҳатланган фуқароларга зудлик билан тиббий ёрдам кўрсатилган. Ҳозирда улар шифокорлар назорати остида бўлиб, саломатлик ҳолати қониқарли экани билдирилмоқда.

 

Мазкур ҳолат юзасидан тегишли ташкилотлар томонидан ўрганиш ва профилактик тадбирлар олиб борилмоқда. Вазият мутасадди идоралар назоратига олинган.

Эрон элчиси ТИВга чақиртирилди: Ўзбекистон норозилик нотасини топширди

Эрон элчиси ТИВга чақиртирилди: Ўзбекистон норозилик нотасини топширди

Эроннинг хориждаги элчихоналари Самарқанднинг тарихий-маданий меросини форс цивилизациясига боғловчи постлар эълон қилганди.

Президент ички ишлар органлари ходимларига табрик йўллади

Президент ички ишлар органлари ходимларига табрик йўллади

Президент Шавкат Мирзиёев жиноятларнинг олдини олиш, кибержиноятчиликка қарши курашиш ва фуқароларнинг ички ишлар органларига ишончини мустаҳкамлаш устувор вазифалар эканини таъкидлади.

Тошкент ҳавоси ифлосланмоқда: кўчаларга сув пуркаш ишлари кучайтирилди

Тошкент ҳавоси ифлосланмоқда: кўчаларга сув пуркаш ишлари кучайтирилди

Ушбу жараёнга қарийб 100 та махсус техника жалб қилинган.

54,8 трлн сўм ундирилди: МИБ ўтган йилги натижадан 14,4 трлн сўмга ошди

54,8 трлн сўм ундирилди: МИБ ўтган йилги натижадан 14,4 трлн сўмга ошди

Маблағларнинг асосий қисми давлат фойдасига йўналтирилди.

Уятли сўзлар ва тарқалган видео: Қўқонда эркак 10 суткага қамалди

Уятли сўзлар ва тарқалган видео: Қўқонда эркак 10 суткага қамалди

Жамоат жойида юриш-туриш қоидаларини бузган эркак жазоланди.

Учтепадаги хонадонда ёнғин чиқди: бир киши ҳалок бўлди

Учтепадаги хонадонда ёнғин чиқди: бир киши ҳалок бўлди

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Миллий сертификат имтиҳонида қайси алифбодан фойдаланилади? Агентлик изоҳ берди

Миллий сертификат имтиҳонида қайси алифбодан фойдаланилади? Агентлик изоҳ берди

Имтиҳонлар 24–26 октябрь кунлари барча ҳудудларда бўлиб ўтади.

Тадбиркорга босим ва 65 млн сўмлик талаб: ҳоким ўринбосарига жиноят иши қўзғатилди

Тадбиркорга босим ва 65 млн сўмлик талаб: ҳоким ўринбосарига жиноят иши қўзғатилди

У тадбиркордан уйига қувватли қуёш панелларини ўрнатиб беришни талаб қилган.