Ўзбекистон

Ўзбекистонда экологлар ва фаолларнинг атроф-муҳитни муҳофаза қилишдаги ҳиссаси эътироф этилди

Zamon.uz бош муҳаррири Фарида Эгамбердиева ҳам “Табиат ҳимоячиси” кўкрак нишони билан тақдирланди.

Ўзбекистонда экологлар ва фаолларнинг атроф-муҳитни муҳофаза қилишдаги ҳиссаси эътироф этилди

 

Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитасида Бутунжаҳон атроф-муҳит куни муносабати билан “Табиат ҳимоячиси” кўкрак нишонини топшириш маросими бўлиб ўтди.

 

Тақдирлаш маросимида мукофотларни Ўзбекистон Республикаси Президентининг экология масалалари бўйича маслаҳатчиси, Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси раиси Азиз Абдуҳакимов топширган.

 

Тадбирда Қўмита марказий аппарати, тизим ташкилотлари ва ҳудудий бўлинмаларининг фаол ходимлари, ҳамкор ташкилотлар вакиллари, оммавий ахборот воситалари ходимлари ҳамда экологик фаоллар иштирок этган.

 

Маросим давомида сўзга чиққан Азиз Абдуҳакимов сўнгги йилларда Ўзбекистонда экологик хавфсизлик ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бирига айланганини таъкидлади. Шунингдек, мамлакат экологик муаммоларни ҳал этишда халқаро ҳамкорликни кенгайтиришга алоҳида эътибор қаратаётгани қайд этилган.

 

Таъкидланишича, жорий йил 31 май – 6 июн кунлари Самарқанд шаҳрида Глобал экологик фонднинг VIII Ассамблеяси ҳамда “Eco Expo Central Asia 2026” халқаро кўргазмасининг муваффақиятли ўтказилгани Ўзбекистоннинг экологик технологиялар, инвестициялар ва илғор тажриба алмашинувидаги мавқеини янада мустаҳкамлаган.

 

Қўмита раиси Бутунжаҳон атроф-муҳит куни ҳар бир инсоннинг келажак авлодлар олдидаги масъулиятини эслатиб турувчи муҳим сана эканини қайд этиб, фуқароларни экологик ташаббусларда фаол иштирок этишга чақирган.

 

Маросим якунида “Табиат ҳимоячиси” кўкрак нишони билан Экология қўмитаси тизимидаги ходимлар, ҳамкор ташкилотлар, илмий муассасалар, маданият ва жамоат ташкилотлари вакиллари, экофаоллар ҳамда ОАВ ходимлари тақдирланган.

 

Маълум қилинишича, 2026 йилда республика бўйлаб атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, экологик маданиятни ривожлантириш ва барқарор ривожланиш ғояларини тарғиб этишга муносиб ҳисса қўшган жами 169 нафар фуқаро “Табиат ҳимоячиси” кўкрак нишони билан мукофотланган.

Мақсадли қабул имтиҳонлари: талабгорлар учун рухсатномалар эълон қилинди

Мақсадли қабул имтиҳонлари: талабгорлар учун рухсатномалар эълон қилинди

Хорижий ва нодавлат ОТМларга мақсадли қабул учун ажратилган жами 1652 та квота доирасидаги тест синовлари 28 октябрь куни ўтказилади.

145 медаль, тарихий натижа: Ўзбекистон паралимпиячилари кучли учликда

145 медаль, тарихий натижа: Ўзбекистон паралимпиячилари кучли учликда

Бу делегация тарихидаги энг яхши натижа бўлди.

Эрон элчиси ТИВга чақиртирилди: Ўзбекистон норозилик нотасини топширди

Эрон элчиси ТИВга чақиртирилди: Ўзбекистон норозилик нотасини топширди

Эроннинг хориждаги элчихоналари Самарқанднинг тарихий-маданий меросини форс цивилизациясига боғловчи постлар эълон қилганди.

Президент ички ишлар органлари ходимларига табрик йўллади

Президент ички ишлар органлари ходимларига табрик йўллади

Президент Шавкат Мирзиёев жиноятларнинг олдини олиш, кибержиноятчиликка қарши курашиш ва фуқароларнинг ички ишлар органларига ишончини мустаҳкамлаш устувор вазифалар эканини таъкидлади.

Тошкент ҳавоси ифлосланмоқда: кўчаларга сув пуркаш ишлари кучайтирилди

Тошкент ҳавоси ифлосланмоқда: кўчаларга сув пуркаш ишлари кучайтирилди

Ушбу жараёнга қарийб 100 та махсус техника жалб қилинган.

54,8 трлн сўм ундирилди: МИБ ўтган йилги натижадан 14,4 трлн сўмга ошди

54,8 трлн сўм ундирилди: МИБ ўтган йилги натижадан 14,4 трлн сўмга ошди

Маблағларнинг асосий қисми давлат фойдасига йўналтирилди.

Уятли сўзлар ва тарқалган видео: Қўқонда эркак 10 суткага қамалди

Уятли сўзлар ва тарқалган видео: Қўқонда эркак 10 суткага қамалди

Жамоат жойида юриш-туриш қоидаларини бузган эркак жазоланди.

Учтепадаги хонадонда ёнғин чиқди: бир киши ҳалок бўлди

Учтепадаги хонадонда ёнғин чиқди: бир киши ҳалок бўлди

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, суриштирув ишлари олиб борилмоқда.