Ўзбекистон

Шавкат Мирзиёев Қатар Амирига портлаш қурбонлари муносабати билан таъзия йўллади

Қатарда газ мажмуасидаги портлаш оқибатида камида 13 киши ҳалок бўлган.

Шавкат Мирзиёев Қатар Амирига портлаш қурбонлари муносабати билан таъзия йўллади

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Қатар Давлати Амири Тамим бин Ҳамад Ол Сонийга Рас-Лаффан саноат зонасидаги газни қайта ишлаш мажмуасида содир бўлган кучли портлаш ва ёнғин оқибатида кўплаб инсонлар ҳалок бўлгани ҳамда жиддий жароҳат олгани муносабати билан таъзия йўллади.

 

Таъзия мактубида давлат раҳбари ҳалок бўлганларнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур ҳамдардлик билдириб, жабрланганларнинг тез фурсатда соғайиб кетишини тилаган.

 

Қатарнинг Рас-Лаффан саноат ҳудудидаги газ экспорти мажмуасида юз берган портлаш ва ёнғин оқибатида камида 13 киши ҳалок бўлди, яна 66 киши жароҳатланди.

 

Маълум қилинишича, ҳодиса ишчилар Эрон ҳужумлари сабаб тўхтатилган объект фаолиятини қайта тиклашга уринаётган пайтда содир бўлган. QatarEnergy компаниясига кўра, портлаш Барзан газ таъминоти мажмуасида юз берган.

 

Қатар энергетика вазири Саад Шерида ал-Каабийнинг айтишича, ҳодиса саботаж ёки бошқа душманона ҳаракатлар билан боғлиқ эмас. Ҳалок бўлганлар Ҳиндистон ва Покистон фуқаролари бўлса, жароҳатланганлар орасида Қатар ҳамда Африка ва Осиёнинг турли давлатлари фуқаролари бор.

 

Қайд этилишича, Қатар дунёдаги йирик табиий газ ишлаб чиқарувчилардан бири ҳисобланади. Шу боис Рас-Лаффандаги портлаш глобал энергия бозорларига ҳам таъсир кўрсатиши мумкинлиги қайд этилмоқда.

 

Март ойида Эрон ракетаси Рас-Лаффан ҳудудига келиб тушиб, ёнғин келиб чиққан ва объектга катта зарар етган эди. Шундан сўнг Қатар мазкур ҳудуддаги ишлаб чиқаришни тўхтатган.

Иссиқхоналарга янги талаблар: қаттиқ ёқилғи чекланади

Иссиқхоналарга янги талаблар: қаттиқ ёқилғи чекланади

Талабларга мослашиш учун иссиқхоналарга муддат берилган, экологик модернизация харажатларининг бир қисми эса давлат томонидан қопланади.

Тўй ва оилавий маросимларни ортиқча дабдабасиз ўтказиш тарғиб қилинмоқда

Тўй ва оилавий маросимларни ортиқча дабдабасиз ўтказиш тарғиб қилинмоқда

Ёшлар ўртасида профилактика ишларини кучайтириш, бандлигини таъминлаш ҳамда спорт ва касб-ҳунарга кенг жалб қилиш масаласи муҳокама қилинди.

Ички ишлар вазирлигининг 35 йиллиги: бир гуруҳ ходимлар мукофотланади

Ички ишлар вазирлигининг 35 йиллиги: бир гуруҳ ходимлар мукофотланади

Президент фармонига кўра, ходимлар жамоат хавфсизлигини таъминлаш, жиноятчиликка қарши курашиш ва фуқаролар ҳуқуқларини ҳимоя қилишдаги хизматлари учун тақдирланади.

Тошкентда ҳаво сифати ёмонлашиши мумкин: бунга нима сабаб бўлади?

Тошкентда ҳаво сифати ёмонлашиши мумкин: бунга нима сабаб бўлади?

Ҳаво сифати халқаро индекс бўйича “ноқулай” даражага етиши мумкин.

Зироат Мирзиёева болалар келажагига бағишланган кўргазмага борди

Зироат Мирзиёева болалар келажагига бағишланган кўргазмага борди

Кўргазмада болаларнинг хавфсизлиги, таълим олиши, ижтимоий ҳимояси ва келажагини танлаш имконияти каби масалалар ёритилди.

Лифтга ҳар ой техник хизмат кўрсатилиши шарт: янги тартиб белгиланди

Лифтга ҳар ой техник хизмат кўрсатилиши шарт: янги тартиб белгиланди

2027 йил 1 январдан лифтлардан фойдаланиш ва уларга техник хизмат кўрсатишнинг янги тартиби кучга киради.

Боткин қабристонида девор қулаб, қабр тошларига зарар етди: қурилиш тўхтатилди

Боткин қабристонида девор қулаб, қабр тошларига зарар етди: қурилиш тўхтатилди

Буюртмачи ва пудрат ташкилотига шикастланган қабр тошларини тиклаш мажбурияти юклатилди.

Ўқитувчи ўқувчини калтаклади: Оҳангарондаги мактабда ҳолат ўрганилмоқда

Ўқитувчи ўқувчини калтаклади: Оҳангарондаги мактабда ҳолат ўрганилмоқда

Шунингдек, унга аввал ҳам қўпол муносабатда бўлингани ҳақидаги маълумотлар текширилмоқда.