Ўзбекистон

Ўзбекистонда меҳнат низоларини кўрувчи ихтисослашган судьялар фаолияти йўлга қўйилади

2026 йил 1 августдан кейин судларга келиб тушадиган меҳнат низоларига оид аризалар ихтисослашган судьялар ўртасида тақсимланади.

Ўзбекистонда меҳнат низоларини кўрувчи ихтисослашган судьялар фаолияти йўлга қўйилади

2026 йил 1 августдан бошлаб Ўзбекистонда фуқаролик ишлари бўйича судларда меҳнат низоларини кўришга ихтисослашган судьялар фаолият бошлайди. Бу ҳақда Олий суд Раёсатининг тегишли қарорида белгиланди.

 

Қарорга кўра, фуқаролик ишлари бўйича судларнинг мавжуд штат бирликлари доирасида меҳнат низоларини кўрувчи алоҳида судьялар корпуси шакллантирилади.

 

Унга мувофиқ, Олий суднинг Фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатида 4 нафар, Қорақалпоғистон Республикаси суди, вилоятлар ва Тошкент шаҳар судларининг фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатларида эса 3 нафардан ихтисослашган судья фаолият юритади.

 

Шунингдек, Нукус, Бухоро, Жиззах, Қарши, Кармана, Наманган, Термиз, Оҳангарон, Фарғона ва Урганч туманлараро судларида 2 нафардан судья меҳнат низоларини кўришга ихтисослаштирилади. Самарқанд шаҳар суди ҳамда Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек, Миробод, Шайхонтоҳур, Учтепа ва Яккасарой туманлараро судларида ҳам 2 нафардан шундай судья фаолият олиб боради. Каттақўрғон, Ўртачирчиқ ва Янгийўл туманлараро судларида эса биттадан ихтисослашган судья ишлайди.

 

Қарорга асосан, 2026 йил 1 августдан кейин судларга келиб тушадиган меҳнат низоларига оид аризалар ихтисослашган судьялар ўртасида тақсимланади.

 

Мазкур санага қадар келиб тушган, шу жумладан иш юритувига қабул қилинган фуқаролик ишлари эса аввал амалда бўлган тартиб асосида кўриб чиқилиб, якунланади.

 

 

Эрон элчиси ТИВга чақиртирилди: Ўзбекистон норозилик нотасини топширди

Эрон элчиси ТИВга чақиртирилди: Ўзбекистон норозилик нотасини топширди

Эроннинг хориждаги элчихоналари Самарқанднинг тарихий-маданий меросини форс цивилизациясига боғловчи постлар эълон қилганди.

Президент ички ишлар органлари ходимларига табрик йўллади

Президент ички ишлар органлари ходимларига табрик йўллади

Президент Шавкат Мирзиёев жиноятларнинг олдини олиш, кибержиноятчиликка қарши курашиш ва фуқароларнинг ички ишлар органларига ишончини мустаҳкамлаш устувор вазифалар эканини таъкидлади.

Тошкент ҳавоси ифлосланмоқда: кўчаларга сув пуркаш ишлари кучайтирилди

Тошкент ҳавоси ифлосланмоқда: кўчаларга сув пуркаш ишлари кучайтирилди

Ушбу жараёнга қарийб 100 та махсус техника жалб қилинган.

54,8 трлн сўм ундирилди: МИБ ўтган йилги натижадан 14,4 трлн сўмга ошди

54,8 трлн сўм ундирилди: МИБ ўтган йилги натижадан 14,4 трлн сўмга ошди

Маблағларнинг асосий қисми давлат фойдасига йўналтирилди.

Уятли сўзлар ва тарқалган видео: Қўқонда эркак 10 суткага қамалди

Уятли сўзлар ва тарқалган видео: Қўқонда эркак 10 суткага қамалди

Жамоат жойида юриш-туриш қоидаларини бузган эркак жазоланди.

Учтепадаги хонадонда ёнғин чиқди: бир киши ҳалок бўлди

Учтепадаги хонадонда ёнғин чиқди: бир киши ҳалок бўлди

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Миллий сертификат имтиҳонида қайси алифбодан фойдаланилади? Агентлик изоҳ берди

Миллий сертификат имтиҳонида қайси алифбодан фойдаланилади? Агентлик изоҳ берди

Имтиҳонлар 24–26 октябрь кунлари барча ҳудудларда бўлиб ўтади.

Тадбиркорга босим ва 65 млн сўмлик талаб: ҳоким ўринбосарига жиноят иши қўзғатилди

Тадбиркорга босим ва 65 млн сўмлик талаб: ҳоким ўринбосарига жиноят иши қўзғатилди

У тадбиркордан уйига қувватли қуёш панелларини ўрнатиб беришни талаб қилган.