Ўзбекистон

Навоийда 3 киши Зарафшон дарёсига чўкиб кетди

Ҳодиса 8 июль куни содир бўлган. Фуқароларнинг жасади 10 июль куни топилди.

Навоийда 3 киши Зарафшон дарёсига чўкиб кетди

Навоий вилоятининг Кармана туманида Зарафшон дарёсига чўкиб кетган уч нафар фуқаронинг жасади қидирув-қутқарув ишлари давомида топилди. Бу ҳақда вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси маълум қилди.

 

Маълум қилинишича, 8 июль куни соат 13:50 да Зарафшон дарёсининг Кармана тумани "Катта масжид" маҳалласи ҳудудидан оқиб ўтувчи қисмида уч нафар фуқаро чўмилиш учун дарёга кириб, эҳтиётсизлик оқибатида чўкиб кетгани ҳақида ФВБга хабар келиб тушган.

 

Шундан сўнг воқеа жойига вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармасининг Махсус қутқарув отряди ғаввослари ҳамда бошқа тегишли хизматлар жалб этилган.

 

Олиб борилган қидирув-қутқарув ишлари натижасида 10 июль куни учала фуқаронинг жасади Зарафшон дарёсининг Кармана тумани ҳудудидан оқиб ўтувчи қисмидан топилди.

 

Воқеа жойига вилоят ФВБ, туман ИИБ ва прокуратура масъуллари чиққан.

Ноқонуний суюлтирилган газ савдоси: 3 мингдан ортиқ газ баллони олиб қўйилди

Ноқонуний суюлтирилган газ савдоси: 3 мингдан ортиқ газ баллони олиб қўйилди

120 дан ортиқ ҳолатнинг 39 тасига газ таъминоти идоралари ходимларининг алоқадорлиги қайд этилди.

Ўзбекистонда айрим хизматларда қоғоз ҳужжат талаб қилинмайди: 33 та идоравий ҳужжат ўзгартирилди

Ўзбекистонда айрим хизматларда қоғоз ҳужжат талаб қилинмайди: 33 та идоравий ҳужжат ўзгартирилди

Эндиликда банклар, нотариал идоралар, аэропортлар ва бошқа ташкилотларда айрим ҳужжатларнинг электрон шаклидан фойдаланиш мумкин.

Самарқанддаги саммит доирасида «IMKON» марказининг очилиш маросими ҳам бўлиб ўтди

Самарқанддаги саммит доирасида «IMKON» марказининг очилиш маросими ҳам бўлиб ўтди

Марказ 2 ёшдан 18 ёшгача бўлган болаларга индивидуал эҳтиёжларидан келиб чиқиб, таълим ва реабилитация хизматларини кўрсатади.

Глобал миқёсдаги натижалар эътирофи: Зироат Мирзиёевага топширилган ЖССТ мукофоти кимларга берилади?

Глобал миқёсдаги натижалар эътирофи: Зироат Мирзиёевага топширилган ЖССТ мукофоти кимларга берилади?

WHO Director-General’s Award — Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти Бош директорининг глобал соғлиқни сақлаш соҳасидаги нуфузли халқаро мукофоти.

Миллий сертификат имтиҳонларига рўйхатдан ўтишда чеклов: сенатор сўрови юборилди

Миллий сертификат имтиҳонларига рўйхатдан ўтишда чеклов: сенатор сўрови юборилди

Ҳудудлар бўйича имтиҳон ўринларини тақсимлаш мезонлари ва талаб юқори бўлган жойларда қўшимча имкониятлар яратиш масаласига изоҳ бериш сўралган.

“Болалар — келажагимиз” деган қарашнинг ўзи етарли эмас — Шаҳноза Мирзиёева

“Болалар — келажагимиз” деган қарашнинг ўзи етарли эмас — Шаҳноза Мирзиёева

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги директорининг биринчи ўринбосари болалар фаровонлигини таъминлаш учун ҳукуматлар, бизнес вакиллари, фуқаролик жамияти ва халқаро ташкилотлар ҳамкорлигини кучайтириш зарурлигини қайд этди.

“Малика” бозорида қувлашмачоқ: қидирувдаги эркак қочаётганида машинага урилиб кетди

“Малика” бозорида қувлашмачоқ: қидирувдаги эркак қочаётганида машинага урилиб кетди

Фуқаро автомобилга урилганига қарамай, ҳаракатини давом эттирган, бироқ ички ишлар ходимлари томонидан қўлга олинган.

Метродаги “пробка”: “Пахтакор”даги тирбандликка изоҳ берилди

Метродаги “пробка”: “Пахтакор”даги тирбандликка изоҳ берилди

Йўловчилар тўпланишини камайтириш учун поездлар ҳаракати интервалларини қисқартириш чоралари кўрилмоқда.