Ўзбекистон

"Қамчиқ" довонида Lacetti ёниб кетди

Ҳайдовчи бошқарувни йўқотиши оқибатида автомобиль йўл четидаги темир тўсиққа урилган. У ўз вақтида машинани тарк этиб, хавфсиз жойга чиққан.

"Қамчиқ" довонида Lacetti ёниб кетди

"Қамчиқ" довонидан ўтувчи А-373 автомобиль йўлида ҳаракатланган Lacetti русумли енгил автомобилда ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда “Қамчиқ” махсус қутқарув бошқармаси хабар берди.

 

Маълум қилинишича, 11 июль куни соат 17:50 да "Қамчиқ" махсус қутқарув бошқармасига "Тошкент–Водий" йўналишида ҳаракатланаётган автомобилда ёнғин чиққани ҳақида хабар келиб тушган.

 

Дастлабки маълумотларга кўра, ҳайдовчи бошқарувни йўқотиб, автомобиль йўл четидаги темир тўсиққа урилган. Тўқнашув натижасида транспорт воситасининг электр тизимида қисқа туташув юзага келиб, кичик кўламдаги ёнғин келиб чиққан.

 

Қайд этилишича, автомобилда ёлғиз бўлган ҳайдовчи ўз вақтида машинани тарк этиб, хавфсиз жойга чиққан. Воқеа жойига етиб борган "Қамчиқ" махсус қутқарув бошқармаси ходимлари ёнғинни қисқа фурсатда тўлиқ ўчирган.

 

Ҳозирда ёнғин келиб чиқиш сабаблари ҳамда етказилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда. Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олганлар қайд этилмаган.

Афғонистонда ер силкиниши: зилзила Ўзбекистон ҳудудларида сезилди

Афғонистонда ер силкиниши: зилзила Ўзбекистон ҳудудларида сезилди

Афғонистоннинг Бадахшон ҳудудида 5,4 магнитудали зилзила содир бўлди.

Куз-қиш мавсумига тайёргарлик: Тошкентда сув таъминотида узилишлар бўлади

Куз-қиш мавсумига тайёргарлик: Тошкентда сув таъминотида узилишлар бўлади

Бунга куз-қиш мавсумига тайёргарлик доирасида сув тармоқларида олиб бориладиган режали таъмирлаш ишлари сабаб бўлади.

Ўзбекистонда яшаш ва овқатланиш: қайси ҳудудда қанча хизмат кўрсатилди?

Ўзбекистонда яшаш ва овқатланиш: қайси ҳудудда қанча хизмат кўрсатилди?

2026 йилнинг дастлабки саккиз ойида яшаш ва овқатланиш хизматлари ҳажми ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 14,4 фоизга ўсди.

Президент V ёзги Параосиё ўйинлари ғолиблари ва иштирокчиларига табрик йўллади

Президент V ёзги Параосиё ўйинлари ғолиблари ва иштирокчиларига табрик йўллади

Шавкат Мирзиёев спортчиларнинг ота-оналари ва мураббийларига ҳам миннатдорлик билдирди.

Мақсадли қабул имтиҳонлари: талабгорлар учун рухсатномалар эълон қилинди

Мақсадли қабул имтиҳонлари: талабгорлар учун рухсатномалар эълон қилинди

Хорижий ва нодавлат ОТМларга мақсадли қабул учун ажратилган жами 1652 та квота доирасидаги тест синовлари 28 октябрь куни ўтказилади.

145 медаль, тарихий натижа: Ўзбекистон паралимпиячилари кучли учликда

145 медаль, тарихий натижа: Ўзбекистон паралимпиячилари кучли учликда

Бу делегация тарихидаги энг яхши натижа бўлди.

Эрон элчиси ТИВга чақиртирилди: Ўзбекистон норозилик нотасини топширди

Эрон элчиси ТИВга чақиртирилди: Ўзбекистон норозилик нотасини топширди

Эроннинг хориждаги элчихоналари Самарқанднинг тарихий-маданий меросини форс цивилизациясига боғловчи постлар эълон қилганди.

Президент ички ишлар органлари ходимларига табрик йўллади

Президент ички ишлар органлари ходимларига табрик йўллади

Президент Шавкат Мирзиёев жиноятларнинг олдини олиш, кибержиноятчиликка қарши курашиш ва фуқароларнинг ички ишлар органларига ишончини мустаҳкамлаш устувор вазифалар эканини таъкидлади.