Жаҳон

Қатарнинг собиқ амири Шайх Ҳамад бин Халифа Ол Соний вафот этди

Мамлакатда тўрт кунлик мотам эълон қилинди. Бир неча давлатлар етакчилари Шайх Ҳамаднинг вафоти муносабати билан таъзия билдирди.

Қатарнинг собиқ амири Шайх Ҳамад бин Халифа Ол Соний вафот этди

Қатарнинг собиқ амири, мамлакатнинг замонавий тараққиётига асос солган сиёсатчилардан бири Шайх Ҳамад бин Халифа Ол Соний 74 ёшида вафот этди, дея хабар бермоқда Al Jazeera.

 

Маълум қилинишича, собиқ амир 12 июль тонгида ҳаётдан кўз юмган. Унинг вафоти муносабати билан Қатарда 4 кунлик умумхалқ мотами 13 июлдан бошланади. Шу даврда давлат идоралари ва жамоат ташкилотлари фаолияти тўхтатилади, давлат байроқлари ярим устунга туширилади.

 

Шайх Ҳамад 1995 йилдан 2013 йилгача Қатарни бошқарган. Унинг раҳбарлиги даврида мамлакат иқтисодий, ижтимоий ва маданий жиҳатдан жадал ривожланиб, дунёдаги энг йирик суюлтирилган табиий газ экспортчисига айланди. Шунингдек, Қатар халқаро майдондаги сиёсий ва иқтисодий таъсирини сезиларли даражада кучайтирди.

 

Унинг ҳукмронлиги даврида 1996 йилда Al Jazeera ахборот тармоғи ташкил этилди, 2004 йилда эса мамлакатнинг биринчи доимий Конституцияси қабул қилинди. Шу даврда маҳаллий сайловлар жорий этилиб, аёлларга овоз бериш ва номзод сифатида қатнашиш ҳуқуқи берилди.

 

2013 йилда Шайх Ҳамад ҳокимиятни ўғли Шайх Тамим бин Ҳамад Ол Сонийга топширган эди. Бу Форс кўрфази араб монархиялари тарихида кам учрайдиган ихтиёрий тахтни топшириш ҳолатларидан бири сифатида баҳоланган.

 

Собиқ амирнинг вафоти муносабати билан Миср президенти Абдулфаттоҳ ас-Сисий, Покистон президенти Осиф Али Зардорий ҳамда БАА президенти Шайх Муҳаммад бин Зоид Ол Наҳаён ҳамдардлик билдириб, унинг Қатар тараққиёти ва минтақавий ҳамкорликни мустаҳкамлашдаги хизматларини эътироф этди.

Иорданияда черковга қуролли ҳужум: етти киши ҳалок бўлди, 34 киши яраланди

Иорданияда черковга қуролли ҳужум: етти киши ҳалок бўлди, 34 киши яраланди

Дафн маросими вақтида черковга бостириб кирган қуролланган шахслар ўт очган.

Тайванда “Чампи” тўфони хавфи: қарийб мингта авиарейс бекор қилинди

Тайванда “Чампи” тўфони хавфи: қарийб мингта авиарейс бекор қилинди

Табиий офат оқибатида бир киши ҳалок бўлди, 163 киши жароҳатланди.

Халқаро қидирув ва ҳибс: Ўзбекистонда жинсий жиноятда гумонланган эркак Россияда қўлга олинди

Халқаро қидирув ва ҳибс: Ўзбекистонда жинсий жиноятда гумонланган эркак Россияда қўлга олинди

Россияда ноқонуний яшаб, қурилиш майдонида ишлаган ўзбекистонлик эркак назорат-ўтказиш пункти орқали мамлакатдан чиқиб кетишга уринганида ушланган.

“Яна номзодимни қўйиш ҳуқуқига эгаман” — Трамп

“Яна номзодимни қўйиш ҳуқуқига эгаман” — Трамп

АҚШ президенти 2020 йилги сайловлар сохталаштирилганини даъво қилиб, учинчи муддатга номзодини қўйиш ҳуқуқи борлигини айтди.

Туркиядаги кўмир конида метан портлади: уч киши ҳалок бўлди

Туркиядаги кўмир конида метан портлади: уч киши ҳалок бўлди

Жароҳатланган беш нафар кончи шифохонага ётқизилган.

Украина бўйича музокаралар ноябрда Абу-Дабида ўтказилиши мумкин — Песков

Украина бўйича музокаралар ноябрда Абу-Дабида ўтказилиши мумкин — Песков

Кремль Украина бўйича музокаралар дастлаб Россия, АҚШ ва Украина иштирокида ўтишини билдирди.

Европада жазирама оқибати: 50 мингдан ортиқ киши вафот этган

Европада жазирама оқибати: 50 мингдан ортиқ киши вафот этган

Энг кўп ўлим ҳолатлари Италия, Франция, Испания ва Германияда қайд этилган.

“Сизлар 7,5 миллион кишисиз, мен эса биттаман” — Садир Жапаров

“Сизлар 7,5 миллион кишисиз, мен эса биттаман” — Садир Жапаров

Қирғизистон президенти кунига атиги тўрт соат ухлаши ва қолган 20 соатини иш билан ўтказишини маълум қилди.